Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 28.12.1993 й. 1003-XII-сон "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.1993 й.

N 1003-XII


"СТАНДАРТЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

Ўзбекистон Республикасининг қонунларини "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтириш ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматинипг қарорларини "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳолга келтирсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасинипг қонун ҳужжатлари "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.




Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгаши Раиси

вазифасини бажарувчи                                                          Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1994 й., N 2, 47-модда