Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2005 й. 63-сон "Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш механизмини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2005 й.

N 63


ЕНГИБ БЎЛМАЙДИГАН КУЧЛАР

(ФОРС-МАЖОР) ҲОЛАТЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ МЕХАНИЗМИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 28 августдаги 409-сон қарорига мувофиқ ҳамда ташқи савдо битишувлари шартларига мувофиқ енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки, енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатларини тасдиқлаш тўғрисида сертификат берганлик учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 7-сон, 56-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2005 й., N 2, 9-модда.