Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ибн Сино халқаро жамғармаси ва унинг Ўзбекистон Республикасидаги бўлинмаларини солиққа тортиш тўғрисида Тушунтириш (АВ томонидан 17.05.1999 й. 730-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.05.1999 й.

N 730

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

11.05.1999 й.

N ЭГ/04-01-02/974


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

11.05.1999 й.

N 99-62

Ибн Сино халқаро жамғармаси

ва унинг Ўзбекистон Республикасидаги

бўлинмаларини солиққа тортиш тўғрисида

ТУШУНТИРИШ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 6 январдаги ПФ-2171-сон “Ибн Сино халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонининг 3-бандига, шунингдек “Давлат солиқ хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни ТУШУНТИРАДИ:


1. Ибн Сино халқаро жамғармаси ва унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бўлинмалари беш йил муддатга божлар ва қуйидаги солиқларни давлат бюджетига тўлашдан озод қилинади:

а) умумдавлат солиқларидан:

- даромад (фойда) солиғи;

- қўшилган қиймат солиғи;

- акциз солиғи;

- экология солиғи;

- ер остидан фойдаланганлик учун солиқ;

- сув русурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

б) маҳаллий солиқлардан:

- мол-мулк солиғи;

- ер солиғи;

- реклама солиғи;

- ижтимоий инфратузилмани ривожлантирганлик учун солиқ;

- автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ.

Шунингдек имтиёзли даврда янги жорий этилган солиқлар ва божлар.


2. Солиқ солишдан бўшатиб олинган маблағлар устав фаолиятини бажаришга йўналтирилиши керак. Давлат бюджетига барча солиқлар ва божларни тўлашдан бўшатиб олинган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган тақдирда ушбу маблағлар умумий белгиланган тартибда солиққа тортилиши керак.

Бюджетга тўлашдан бўшатиб олинган маблағлардан мақсадга мувофиқ фойдаланиш устидан назоратни давлат солиқ органлари амалга оширади.

  


“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 9-сон