Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.1996 й. 267-сон "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма марказига бериладиган солиқ имтиёзлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.07.1996 й.
N 267
"ЎЗЭКСПОМАРКАЗ" РЕСПУБЛИКА САВДО-
КЎРГАЗМА МАРКАЗИГА БЕРИЛАДИГАН
СОЛИҚ ИМТИЁЗЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази томонидан кўрсатиладиган қўшимча маданий-соғломлаштириш хизматларини аҳоли кенг қатламлари учун маъқул бўлган нархларни сақлаган ҳолда кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратиш ва асбоб-ускуналар лизинги бўйича тўловларни ўз вақтида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий алоқалар вазирлигининг болалар учун янги маданий-томоша тадбирлари, ўйинлар аттракциони ва клублар ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Япониянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси таклифига кўра ва унинг кўмагида "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази ҳудудида япон манзарали боғи барпо этилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. "Ўзэкспомарказ" республика савдо-кўргазма маркази ер солиғи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан, илгари ҳисобланган ва тўланмаган солиқлар ҳам шу жумлага киради, 3 йил муддатга озод қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов