Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.04.1993 й. 167-сон "Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекциясининг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига бўйсуниши тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.04.1993 й.

N 167


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КИЧИК

ҲАЖМЛИ КЕМАЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТАБИАТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚЎМИТАСИГА

БЎЙСУНИШИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳузуридаги Республика кўп ихтисосли тез ҳаракат қилиш марказидан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўйсунишига берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар буйича давлат инспекцияси мустақил инспекция ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш давлат инспекцияси (Давлат биология назорати) таркибига киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси кичик ҳажмли кемалар бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги илова килинаётган Низом тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1984 йил 8 июндаги 303-сон (ЎзССР ҚТ, 6-сон, 28-модда) ва 1990 йил апрелдаги 172-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов