Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2012 й. 113-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.04.2012 й.

N 113



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ

КУЧЛАРИНИНГ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИГА

ТУРАР      ЖОЙНИ      ИЖАРАГА      ОЛГАНЛИК

(ИЖАРАДА ТУРГАНЛИК) УЧУН ҲАР ОЙЛИК

ПУЛ КОМПЕНСАЦИЯСИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"турар жойни ижарага олганлик (ижара) шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхаси".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 16-сон, 183-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 4-сон, 27-модда