Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.09.2010 й. ПҚ-1400-сон "Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.2010 й.

N ПҚ-1400



РАМАЗОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2010 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 сентябрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мурожаатини инобатга олиб, 2010 йил 10 сентябрь дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора ва жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 8 сентябрь


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 9-сон, 373-модда