Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2008 й. ПҚ-1011-сон "Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2008 й.

N ПҚ-1011



ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Муборак Қурбон ҳайитининг халқимиз маънавий ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, миллий-диний қадриятларимизни сақлаш ва улуғлаш, фуқароларнинг ҳамжиҳатлиги ва меҳр-оқибатини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг руҳий ва маънавий оламини бойитиш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада юксалтириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний байрам - Қурбон ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида"ги 1991 йил 20 июндаги ПФ-221-сон Фармонига мувофиқ:


1. 2008 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 8 декабрга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаати инобатга олинсин ҳамда мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Республика "Нуроний", "Маҳалла" жамғармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсин.


3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига байрам тадбирларини кенг ёритиш тавсия этилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2008 йил, 12-сон, 695-модда