Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.2000 й. 84-сон "Маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш кенгашини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.2000 й.

N 84




МАЪРИФИЙ ВА МАФКУРАВИЙ ТАРҒИБОТ

ИШЛАРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

КЕНГАШИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида ўзгариш ва янгиланиш, ўзлигимизни англаш ва умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашув жараёнлари фаоллашиб бораётган, тарихий-миллий меросга қизиқиш ортаётган ҳозирги шароитда маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини такомиллаштириш, матбуот, радио-телевидение, кино, театр, китоб нашр этиш, музика ва тасвирий санъат соҳаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзтелерадиокомпания, Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси, Ёзувчилар уюшмаси, Оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари ва ижодий уюшмаларнинг жамоатчилик асосида Маърифий ва мафкуравий тарғибот ишларини мувофиқлаштириш кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ва мазкур кенгаш таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Халқимиз, айниқса, ёш авлод онгига истиқлол ғояларини чуқур сингдиришга, унинг мустақил тафаккурини юксалтиришга хизмат қиладиган бадиий, санъат ва публицистик асарларнинг яратилишига кўмаклашиш, уларни миллий мафкура ва умумбашарий қадриятларга уйғунлик, тарихий ҳақиқатни тўғри акс эттириш нуқтаи назаридан баҳолаш ва қўллаб-қувватлаш, яратилаётган кино-видео ва саҳна асарлари, нашр этилаётган китобларнинг бадиий савиясини яхшилаш юзасидан илмий-бадиий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсиялар бериш мазкур кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланиши инобатга олинсин.


3. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов