Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 11.04.2008 й. 4-сон "Банкрот корхонани тугатишга доир иш юритишни олиб бориш тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 20.05.2008 й. 993-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.05.2008 й.

N 993-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН     ЧИҚАРИШ,

РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

11.04.2008 й.

N 4


ҚАРОРИ


Банкрот корхонани тугатишга доир иш юритишни

олиб бориш тўғрисидаги низомни ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 30 майдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 майдаги ПҚ-66-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қошидаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан тасдиқланган "Банкрот корхонани тугатишга доир иш юритишни олиб бориш тўғрисидаги низом" (рўйхат рақами 993, 2000 йил 22 декабрь) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ва Марказий банки билан келишилган.



Монополиядан чиқариш, рақобат

ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                       Б. Улашов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 191-модда.