Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 01/06-09-сон, Маданият ишлари вазирлигининг 1-сон, Молия вазирлигининг 65-сон "Республика театр ва томоша муассасалари биноларини чет ташкилотларга ижарага бериш ва ижара ҳақини белгилаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.04.2004 й. Қарори (АВ томонидан 23.06.2004 й. 1375-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.06.2004 й.

N 1375

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА

ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

23.04.2004 й.

N 01/06-09

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.04.2004 й.

N 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.04.2004 й.

N 65


ҚАРОРИ



Республика театр ва томоша муассасалари

биноларини чет ташкилотларга ижарага бериш

ва ижара ҳақини белгилаш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 3 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ижара тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 45-модда, 1993 й., 9-сон, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 1289-1290-моддалар), "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) ва "Тошкент шаҳрининг концерт заллари ва саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 2004 йил 30 январдаги 43-сон (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 44-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика театр ва томоша муассасалари биноларини чет ташкилотларга ижарага бериш ва ижара ҳақини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Давлат мулки қўмитаси раиси

М. Асқаров

Маданият ишлари вазири

Б. Қурбонов

Молия вазири

М. Нурмуратов

*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 295-модда.