Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2004 й. 425-сон "Ўзбекистон тасвирий санъат галереясининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.09.2004 й.

N 425



ЎЗБЕКИСТОН ТАСВИРИЙ САНЪАТ

ГАЛЕРЕЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбек халқининг ранг-тасвир асарларини сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда тасвирий санъат асарларининг кенг кўргазма фаолияти воситасида жамоатчиликни мамлакатимизнинг бой маданияти ва тасвирий санъат асарлари билан таништириш ишларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан молиялаштирилганлиги ва қурилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг балансида туради, банк ундан жорий фойдаланади ва уни бошқаради;

Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси таъминотининг харажатларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкинииг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов