Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 07.04.2006 й. 37-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режасини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.05.2006 й. 1570-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.05.2006 й.

N 1570




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.04.2006 й.

N 37


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг

ягона ҳисоблар режасини тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонунига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги "Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3618-сонли Фармонининг 1-илова IV бўлим 6-банди ижросини амалга ошириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режаси иловага* асосан тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ молия ва ғазначилик органлари, бюджет маблағлари олувчилар ва давлат мақсадли фондлар тақсимловчиларига жорий этилсин.


3. Мазкур буйруқ 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.


Молия вазири                                                            Р. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 18-сон, 159-модда.