Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раисининг 25.07.2007 й. 24-сон "Илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.08.2007 й. 153-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.2007 й.

N 153-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН

ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ

25.07.2007 й.

N 24


БУЙРУҒИ



Илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик

лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги

низомни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2007 йил 13 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли "Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


Фан ва техника давлат қўмитасининг 1994 йил 1 июлдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "Илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш тўғрисида низом" (1995 йил 13 июнь, рўйхат рақами 153) ўз кучини йўқотган деб топилсин.



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни ривожлантиришни

мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари                      Э. Захидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 330-модда.