Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2-сон, Молия вазирлигининг 44-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 81-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 5-3-6/3-сон, Фанлар академиясининг 2/4-сон "Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 25.04.2007 й. Қарори (АВ томонидан 25.08.2007 й. 1705-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.08.2007 й.
N 1705
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҚЎМИТАСИНИНГ 25.04.2007 й. N 2 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.04.2007 й. N 44 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.04.2007 й. N 81 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.04.2007 й. N 5-3-6/3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИНИНГ 25.04.2007 й. N 2/4 |
ҚАРОРИ
Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника
дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2007 йил 7 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли "Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 31-32-сон, 311-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Фанлар академияси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:
1. "Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси раиси ўринбосари
|
Э. Захидов |
Молия вазири
|
Р. Азимов |
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
|
Р. Қосимов |
Иқтисодиёт вазири
|
Б. Ходжаев |
Фанлар академияси президенти |
Ш. Салихов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 362-модда.