Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.1997 й. 293-сон "Ўзбекистон Республикаси ёшлари "Камолот" жамғармасининг мукофотини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.1997 й.

N 293




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЁШЛАРИ

"КАМОЛОТ" ЖАМҒАРМАСИНИНГ

МУКОФОТИНИ ТАЪСИС

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги йўлидаги меҳнати, билим сари интилиши, жамоат ишларида фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва илмий ҳамда ижодий изланишларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ёшлари "Камолот" жамғармасининг ёшларнинг илм-фан, санъат, адабиёт соҳасидаги энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари, тадбиркорлик, спорт соҳасида эришган юқори натижалари учун "Камолот" жамғармасининг мукофотини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси ёшларининг "Камолот" жамғармаси мукофоти тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш муаллифларнинг энг яхши асарлари ва илмий ишланмалари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 1993 йил 11 майдаги 218-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                 И. Каримов