Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик ташкилотларида илмий ходимлар лавозимларини эгаллаш бўйича танловлар ўтказиш Тартиби (ЎзР ВМ 19.06.1993 й. 297-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 19 июндаги

297-сон қарорига

3-ИЛОВА



Илмий-тадқиқот, лойиҳа ва конструкторлик

ташкилотларида илмий ходимлар лавозимларини

эгаллаш бўйича танловлар ўтказиш

ТАРТИБИ


1. Илмий ходимлар лавозимларини эгаллаш танлов асосида амалга оширилади. Танловдан ўтиш лаборатория мудири, шўъба мудири, бош илмий ходим, етакчи илмий ходим, катта илмий ходим лавозимларини эгаллаш учун илмий ходимлар билан контрактлар тузишнинг дастлабки зарурий шарти ҳисобланади.


2. Бош ва етакчи илмий ходимлар лавозимларини эгаллашда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг академиклари ва мухбир аъзолари билан (уларнинг кўрсатилган лавозимларга нечанчи марта қабул қилинаётганларидан қаъти назар);

кичик илмий ходим ва илмий ходим лавозимларини эгаллашда танловдан ўтмасдан контрактлар тузилади.


3. Илмий-тадқиқот, лойиҳа ёки конструкторлик ташкилоти (бундан кейин илмий ташкилот деб юритилади) раҳбарининг қарорига кўра илмий ходимларни ўриндошлик бўйича ишга қабул қилиш танлов ўтказилмасдан Контракт асосида амалга оширилишиши мумкин.


4. Танловда қуйидагилр иштирок этишлари мумкин:

бош ва етакчи илмий ходимлар лавозимларини эгаллаш учун - фан доктори илмий даражаси бўлган шахслар;

илмий бўлимлар, лабораториялар, шўъбалар мудирлари, катта илмий ходимлар лавозчмларини эгаллаш учун - одатда, фан доктори илмий даражаси бўлган, камдан-кам ҳолларда - фан номзоди илмий даражаси бўлган шахслар.


5. Илмий ташқилот танлов ҳақида унинг ўтказилишидан кечи билан бир ой олдин вақтли матбуот орқали манфаатдор муассасалар, идоралар, ўқув юртлари ва бошқаларга хабар бериш йўли билан эълон қилади, бунда лавозим, талаб қилинадиган ихтисос ва малака, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва бошқа талаблар кўрсатилади.


6. Танловга қатнашишни хоҳловчи шахс илмий ташкилот раҳбари номига ариза беради. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади; кадрларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа, олий маълумот, илмий даражалар ва илмий унвонлар тўғрисидаги дипломларнинг нусхалари, илмий асарлар ва ихтироларнинг рўйхати.

Агар ташкилотда танловда иштирок этадиган ходимнинг шахсий ҳужжатлар жилди бўлса, у ҳолда аризага фақат илмий асарлар ва ихтиролар рўйхати илова қилинади.

Танловда иштирок этадиган шахслар илмий ташкилот ёки алоҳида нуфузли мутахассис томонидан ўзларининг илмий фаолияти тўғрисида берилган тақризни такдим этишлари мумкин.


7. Илмий ташкилот танлов қатнашчиларининг рўйхатини илмий кенгаш мажлисидан 10 кун олдин эълон қилади.


8. Илмий ташкилотнинг илмий кенгаши танлов эълон қилинган лавозимни эгаллаш учун номзодни яширин овоз бериш йўли билан сайлайди.

Яширин овоз беришни ўтказиш учун илмий кенгаш ҳисоблаш комиссиясини сайлайди. Мазкур лавозимга танловда қатнашувчи барча шахслар яширин овоз бериш учун битта бюллетенга киритиладилар.

Кенгашнинг танлов натижалари тўғрисидаги қарори овоз беришда кенгаш аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади.

Овоз бериш "розиман" ёки "рози эмасман" сўзини ўчириш билан ифодаланади.

Энг кўп овоз олган ва овоз беришда қатнашган кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи унинг учун овоз берган номзод сайланган ҳисобланади.


9. Танловда қатнашган номзодлардан биронтаси ҳам кўрсатилган миқдорда овоз олмаган тақдирда танлов ўтказилмаган ҳисобланади. Овозлар сони тенг бўлиб қолган ҳолларда илмий кенгаш раисининг қарорига биноан овоз бериш такроран ўтказилиши мумкин.

Ҳисоблаш комиссиясияинг баённомаси илмий кенгаш томонидан тасдиқланади.


10. Танловда қатнашишга қўйилган шахслар ўзларининг номзодлари муҳокама килинаётганда илмий кенгаш мажлисида қатнашиш, саволларга жавоб кайтариш ва зарур тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эгадирлар.


11. Агар танловга қўйилган шахс кенгаш аъзоси бўлса, у овоз беришда қатнашмайди ва кворумни аниқлашда ҳисобга олинмайди.


12. Илмий ходимларни танлов бўйича сайлаш ўтказилаётган илмий кенгаш мажлисида баённома юритилади.