Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини қўллаш бўйича Йўриқнома (АВ томонидан 22.05.2008 й. 1813-сон билан тасдиқланган Молия вазирининг 05.05.2008 й. 47-сон буйруғи билан тасдиқланган)
Суғурталовчилар молиявий-хўжалик
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби
ИЛОВА
Суғурталовчилар молиявий-хўжалик
фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби
Счётлар режасини қўллаш бўйича
ЙЎРИҚНОМА
1. Ушбу Йўриқнома мақсадида фойдаланиладиган атама ва тушунчалар:
актив счёт (А) - бу активларни акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда иқтисодий ресурсларнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг дебетида, камайиш эса кредитида акс эттирилади;
балансдан ташқари счётлар (З) - бу суғурталовчига қарашли бўлмаган, лекин вақтинчалик тасарруфида бўлган, активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, шартли ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотни умумлаштиришга мўлжалланган счётлар. Бу счётлар бошқа счётлар билан боғланмайди ва суғурталовчининг молиявий ҳисоботида акс эттирилмайди;
бухгалтерия счёти - суғурталовчилар иқтисодий ресурсларининг ҳолати ва ҳаракати ҳақидаги бухгалтерия ахборотини қайд этиш ва сақлаш услуби ва уларга бўлган талаблар;
депонентланган суғурта мукофоти (депо мукофот) - қайта суғурта қилдирувчининг ҳисобида вақтинча бўлган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчига тўланиши лозим бўлган суғурта мукофоти;
доимий счётлар - бу ҳисобот даври охирига қолдиққа эга бўлиб, бухгалтерия балансида акс эттириладиган активлар, мажбуриятлар ва капитал счётларидир. Доимий счётлар актив, пассив, контр-актив ва контр-пассив счётларга бўлинади;
контр-актив счёт (КА) - бу, молиявий ҳисоботда активнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлиқ бўлган актив счётнинг сальдосидан чегириладиган счётдир;
контр-пассив счёт (КП) - бу, молиявий ҳисоботда мажбурият ёки капиталнинг соф қийматини акс эттириш учун, қолдиғи у билан боғлиқ бўлган пассив счётнинг сальдосидан чегириладиган счётдир;
пассив счёт (П) - бу мажбурият ва капитални акс эттиришга мўлжалланган счёт бўлиб, унда мажбуриятлар ва капиталнинг қолдиғи ва кўпайиши счётнинг кредити бўйича, камайиш эса дебети бўйича акс эттирилади;
ретроцессия - қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган суғурта мажбуриятларини ёки уларнинг бир қисмини қайта суғурта қилиш шартномаси асосида қайта суғурта қилишга бериш;
суғурта полиси - суғурта шартномаси бўйича суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти тўлангандан сўнг (агар суғурта шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) бериладиган, суғурта шартномасининг тузилганлигини ва суғурта шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжат (шаҳодатнома, сертификат, квитанция);
транзит счётлар (Т) - бу ҳисобот даврида фойдаланиладиган, лекин ёпиладиган ва ҳисобот даври охирида қолдиққа эга бўлмайдиган, Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган, даромадлар ва ҳаражатларга вақтинчалик счётларидир;
қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар - суғурталовчи томонидан бошқа суғурталовчилардан қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қабул қилинган таваккалчиликлар;
қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар - суғурталовчи томонидан қабул қилинган ва қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ бошқа суғурталовчида суғурталанган таваккалчиликлар;
қайта суғурта қилдирувчи - ўзига қабул қилиб олган суғурта мажбуриятларини қайта суғурта қилишга берувчи суғурталовчи ёки қайта суғурталовчи;
қайта суғурталовчи - қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия ёки бир вақтда қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи суғурта фаолияти бўйича лицензияга эга бўлган суғурталовчи, жойлашган жойидаги давлат қонунчилигига мувофиқ қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган чет эл суғурта ташкилоти.
I БЎЛИМ. УЗОҚ МУДДАТЛИ АКТИВЛАР
I кичик бўлим. Асосий воситалар,
номоддий ва бошқа узоқ муддатли активлар
2. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
а) мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
б) мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган номоддий активларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва эскириши;
в) қимматли қоғозларга, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига, чет эл капитали мавжуд бўлган ва бошқаларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар;
г) маҳаллий ва хориждан келтирилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида;
д) барча турдаги капитал қўйилмалар;
е) олинган векселлар бўйича ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми, молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар, ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари, бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар, вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи, бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар.
3. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
0100 - Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0200 - Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар;
0300 - Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0400 - Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар;
0500 - Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар;
0600 - Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;
0700 - Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар;
0800 - Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар;
0900 - Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар.
ҳисобга олувчи счётлар (0100)
4. Мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, фойдаланилаётган, консервация қилинган ёки оператив ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0110 "Ер";
0111 "Ерни ободонлаштириш";
0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш";
0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар";
0130 "Машина ва асбоб-ускуналар";
0140 "Мебель ва офис жиҳозлари";
0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси";
0160 "Транспорт воситалари";
0170 "Ишчи ҳайвонлар";
0180 "Кўп йиллик ўсимликлар";
0190 "Бошқа асосий воситалар";
0199 "Консервация қилинган асосий воситалар".
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши республика ҳудуди ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
5. Бухгалтерияда мулкни асосий воситалар таркибига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 10 октябрда 114-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар" (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) ва ҳарид қилиш вақтида олинган паспорт ва фойдаланиш бўйича йўриқнома, ҳамда бошқа техник ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
6. Асосий воситалар асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларда қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич қийматда ҳисобга олинади:
а) суғурталовчининг устав капиталига таъсисчилар томонидан уларнинг улуши ҳисобидан киритилган объектлар - томонларнинг келишувига асосан;
б) суғурталовчининг ўзида тайёрланган шунингдек, тўлов эвазига бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган объектлар - ушбу объектларни (иншоот, қуриш, тиклаш) барпо этишга кетган ҳақиқий ҳаражатлардан келиб чиқиб ёки ушбу объектларни ҳарид қилишда, тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (бошқа мажбурий тўловлар) шунингдек, етказиб бериш, йиғиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва ушбу активни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа ҳаражатларни ҳисобга олган ҳолда;
в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган, шунингдек, ҳукумат идоралари томонидан субсидия кўринишида олинганлари - қабул қилиш санадаги бозор баҳоси ёки қабул қилиш топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича.
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати фақат қайта қурилганда, таъмирланганда ва қисман тугатилганда ҳамда қайта баҳоланган ҳолларда ўзгартирилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2002 йилги параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ барча хўжалик юритувчи субъектлар мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳар йили 1 январь ҳолатига асосий воситалар қийматини жорий баҳога келтириш учун қайта баҳолашни амалга оширадилар. Асосий воситалар баҳосини ошириш (тушириш) суммаси асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети (кредити) бўйича 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7. Таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилган асосий воситаларни кирим қилиш асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади.
8. Суғурталовчининг ўзи томонидан қурилган шунингдек, пудрат шартномасига асосан қурилган асосий восита объектларини тегишли асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети, 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счётининг кредити бўйича кирим қилинади.
9. Мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа шахслардан сотиб олинган асосий восита объектлари асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебети, 0820 "Асосий воситаларни ҳарид қилиш" счётининг кредити бўйича кирим қилинади.
10. Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган асосий воситаларнинг кирим қилиниши асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётларнинг (0100) дебетида 8530 "Текинга олинган мулклар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бироқ, солиққа тортиш мақсадида, текинга олинган асосий воситаларнинг қиймати фойда солиғини ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага қўшилади.
11. Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида ҳисобдан чиқаришда уларнинг бошланғич қиймати тегишли (0100) асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлардан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебети орқали ҳисобдан чиқарилади.
12. 0110 "Ер" счётида қонунчиликка мувофиқ суғурталовчига мулк сифатида берилган ер майдонлари ҳисобга олиб борилади. 0110 "Ер" счётининг дебетида шунингдек, ер майдонларини ҳарид қилишда тўланадиган қўшимча ҳаражатлар, кўчмас мулк агентларининг комиссион мукофоти, адвокатларнинг хизмат ҳақи, сотиб олиш билан боғлиқ солиқлар, зовурлар қиймати, ерларни тозалаш ва текислаш ҳаражатлари ҳисобга олинади.
Ерларни фойдаланишга тайёрлаш жумладан, сув олиб келиш, оқова сувларни чиқариш иншоотлари, геодезия ишлари бўйича умумий ҳаражатлар 0110 "Ер" счётида капитализация қилинади. Чунки ушбу ҳаражатлар ердан келгусида фойдаланиш ва унинг қийматини ошириш учун зарур.
Ер майдони бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ёки қуриш учун сотиб олинганда, мавжуд конструкциялар ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш қиймати 0110 "Ер" счётининг дебетида капитализация қилинади. Бунда конструкцияни тугатишдан олинган материалларни сотишдан тушган тушум ушбу ҳаражатларни камайтиради.
Агар ер майдони олдиндан тасарруфда бўлса ва мавжуд конструкциялар янги қурилиш объектига жой бериш учун бузиб ташланса, бузиш бўйича ҳаражатлар 0110 "Ер" счётига капитализация қилинмайди, балки эски конструкцияларни ҳисобдан чиқариш билан боғлиқ ҳаражат сифатида акс эттирилади.
13. 0111 "Ерни ободонлаштириш" счётида ер майдонлари тузилишини ўзгартириш, келиш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва бошқа иншоотларнинг ҳолатини яхшилаш ҳаражатлари ҳисобга олинади.
14. 0112 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш билан боғлиқ капитал ҳаражатлар ҳисобга олинади.
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича капитал ҳаражатларга, шунингдек, реконструкция ва модернизация қилиш ҳаражатлари ҳам қўшилади.
15. 0120 "Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар" счётида қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) бино - ишлаб чиқариш, маъмурий, ижтимоий-маиший, уй-жой (инвентар объекти бўлиб, мустақил хўжалик аҳамиятига эга бўлган, алоҳида турган бино ёки қўшимча қурилишлар ҳисобланади). Бино ва қўшимча қурилишлар таркибига бир меъёрда фойдаланиш учун шароит яратиб берадиган барча коммуникация тизими (иситиш, ёритиш, шамоллатиш, сув-газ таъминоти тизимлари, ички телефон ва компьютер тармоқлари, лифт хўжалиги, ёнғиндан сақлаш ва қўриқлаш сигнализация тизими) киради;
б) иншоотлар - автомобиль йўллари, кўприклар, осма йўллар, сув омбори, нефть ва газ қудуқлари, шахта қудуқлари ва бошқалар;
в) ўтказувчи мосламалар - электр қувватини узатиш тизимлари, труба йўллари, иссиқлик ва газ тармоқлари, трансмиссиялар ва бошқалар.
16. 0130 "Машина ва асбоб-ускуналар" счётида қуйидагилар ҳисобга олинади:
а) кучлантирувчи машина ва ускуналар - атом реакторлари, қозонлар, буғ двигателлари, турбиналар, кучлантирувчи трансформаторлар, ички ёнув двигателлари ва бошқалар;
б) ишчи машиналар ва ускуналар - меҳнат буюмларига механик, иссиқлик, кимёвий ва бошқа технологик таъсир кўрсатувчи станоклар, аппаратлар, агрегатлар;
в) ўлчов ва бошқарув мосламалари ва лаборатория ускуналари ҳамда жиҳозлари - тарозилар, манометрлар, термостатлар, диспетчер назорати ускуналари, сигнализация, илмий-текшириш лабораторияси, сейсмологик станция ускуналари ва бошқалар;
г) бошқа машиналар ва ускуналар - телефон станцияси ускуналари ва бошқа олдинги гуруҳларда ҳисобга олинмайдиган машина ва ускуналар.
17. 0140 "Мебель ва офис жиҳозлари" счётида ишлаб чиқариш ва бошқарув учун мўлжалланган мебель ва жиҳозлар (столлар, шкафлар, мебель йиғимлари, кресло, темир сейфлар ва бошқалар) шунингдек, офис жиҳозлари (телефакс аппарати, қоғоз қирқадиган ва йўқ қиладиган машиналар ва бошқалар) ҳисобга олинади.
18. 0150 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси" счётида компьютерлар, принтерлар, сканерлар, модем ва бошқа компьютер жиҳозлари, ҳамда ҳисоблаш техникалари ҳисобга олинади.
19. 0160 "Транспорт воситалари" счётида темир йўл, сув, ҳаво, автомобиль, ишлаб чиқариш ва коммунал транспорт воситаларининг ҳаракатланувчи таркиби шунингдек, магистраль қувур тармоқлари (трубопроводлар) ҳисобга олинади.
20. 0170 "Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар" счётида ишчи кучи сифатида фойдаланиладиган ишчи ҳайвонлар - отлар, ҳўкизлар, туялар, хачир ва эшаклар ва бошқа ишчи ҳайвонлар (шунингдек, юк транспорт воситаси сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар) ҳисобга олинади.
21. 0180 "Кўп йиллик ўсимликлар" счётида кўкаламзорлаштириш, декорация, мева-резавор дарахтлар ва ўсимликлар, яшил деворлар ва бошқалар ҳисобга олинади.
22. 0190 "Бошқа асосий воситалар" счётида юқорида келтирилган счётларда санаб ўтилмаган асосий воситалар ҳисобга олинади.
23. 0199 "Консервация қилинган асосий воситалар" счётида қонунчиликда ўрнатилган тартибда консервация қилинган асосий воситалар ҳисобга олинади.
24. Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган объектларнинг асосий воситалар таркибига ўтказилиши |
0110 - 0190 |
0810 |
2. |
Асосий воситаларнинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳарид қилиниши (бошланғич қиймати) |
0110 - 0190 |
0820 |
Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни молиявий ижара шартномаси тугагандан кейин асосий воситалар таркибига қабул қилиниши
|
0110 - 0190 |
0310 |
|
4. |
Таъсисчиларнинг устав капиталига улуш (пай) сифатида киритган ёки акцияларга тўлов сифатида келиб тушган асосий воситаларнинг кирим қилиниши |
0110 - 0190 |
4610 |
5. |
Асосий воситаларнинг текинга келиб тушиши |
0110 - 0190 |
8530 |
6. |
Асосий воситаларнинг алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушиши |
0110 - 0190 |
6110, 6120 |
7. |
Қўшимча қуриш, ускуналар ўрнатиш, модернизация, реконструкция қилиш ва бошқа сифат жиҳатдан яхшилаш натижасида асосий воситалар бошланғич қийматининг кўпайиши |
0110 - 0190 |
0890 |
8. |
Ерни ободонлаштириш билан боғлиқ ҳаражатларни асосий воситалар таркибига киритиш |
0111 |
0850 |
Молиявий ижарага олинган асосий воситаларни ва ободонлаштириш билан боғлиқ ҳаражатларни асосий воситалар таркибига киритиш
|
0112 |
0860 |
|
10. |
Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонларнинг асосий воситалар таркибига кирим қилиниши |
0170 |
0840 |
11. |
Асосий воситаларни қайта баҳолаш: а) қийматининг оширилиши б) қийматининг камайтирилиши |
0110 - 0199 8510 |
8510 0110 - 0199 |
Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш |
9210 |
0110 - 0190 |
|
13. |
Ажратилган бўлинмаларга асосий воситаларнинг берилиши |
4110 |
0110 - 0190 |
14. |
Қонунчиликда белгиланган тартибда консервация қилинган асосий воситалар |
0199 |
0110 - 0190 |
2-§. Асосий воситаларнинг эскиришини
ҳисобга олувчи счётлар (0200)
25. Суғурталовчининг мулки ҳисобланган ёки молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0211 "Ерни ободонлаштиришнинг эскириши";
0212 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши";
0220 "Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши";
0230 "Машина ва асбоб-ускуналарнинг эскириши";
0240 "Мебель ва офис жиҳозларининг эскириши";
0250 "Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникасининг эскириши";
0260 "Транспорт воситаларининг эскириши";
0270 "Ишчи ҳайвонларнинг эскириши";
0280 "Кўп йиллик ўсимликларнинг эскириши";
0290 "Бошқа асосий воситаларнинг эскириши";
0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши".
Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва хориждаги асосий воситаларнинг мавжудлиги ва эскиришининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
26. Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2003 йил 10 октябрда 114-сон билан тасдиқланган (5-сонли БҲМС) "Асосий воситалар" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартида (2004 йил 20 январь, рўйхат рақами 1299 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 3-сон, 35-модда) белгиланган меъёр ва усуллар асосида амалга оширилади.
27. Қуйидаги асосий воситаларга амортизация ҳисобланмайди:
а) кутубхона фондларига;
б) қонунчиликда белгиланган тартибда консервацияга ўтказилган фондларга;
в) музей қийматликларига;
г) санъат ва архитектура ёдгорликларига;
д) тўлиқ эскириш ҳисобланган асосий воситаларга.
28. 0211 - 0290 счётларда мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган асосий воситаларнинг эскириши ҳисобга олинади.
29. 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг эскириши хусусий асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш тартиби каби бир хил тартибда ҳисобга олинади.
30. Асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредитида, ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
31. Ижарага берувчи - суғурталовчилар жорий ижарага берилган асосий воситалар бўйича ҳисобланган эскириш суммасини тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) кредити ва 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётининг дебетида акс эттирадилар.
32. Суғурталовчи мулки бўлган асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида ҳисобдан чиқаришда уларга ҳисобланган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларнинг (0200) дебетидан 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредити бўйича амалга оширилган ёзув орқали ҳисобдан чиқарилади.
33. Асосий воситалар эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш |
2010, 2310, 2710 |
0211 - 0299 |
2. |
Умумишлаб чиқариш мақсадида фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш |
2510 |
0211 - 0299 |
3. |
Маъмурий мақсадлар учун фойдаланилаётган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш |
9420 |
0211 - 0299 |
4. |
Ишчи ҳайвонларга эскириш ҳисоблаш |
2010, 2310 |
0270 |
5. |
Кўп йиллик ўсимликларга эскириш ҳисоблаш |
2010, 2310, 9430 |
0280 |
Жорий (оператив) ижарага берилган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
|
9430 |
0220 - 0299 |
|
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни хусусий асосий воситалар таркибига ўтиши натижасида уларга ҳисобланган эскириш суммасини ўтказиш
|
0299 |
0211 - 0290 |
|
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагандан кейин ижарага берувчига қайтариладиган асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобдан чиқариш
|
0299 |
0310 |
|
9. |
Асосий воситаларнинг эскиришини қайта баҳолаш: а) қиймати оширилганда б) қиймати камайтирилганда |
8510 0211 - 0299 |
0211 - 0299 8510 |
Асосий воситаларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиш натижасида уларга ҳақиқатда ҳисобланган эскиришни ҳисобдан чиқариш
|
0211 - 0290 |
9210 |
3-§. Молиявий ижара шартномаси
бўйича олинган асосий воситаларни
ҳисобга олувчи счётлар (0300)
34. Суғурталовчида молиявий ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётида амалга оширилади. Ушбу счёт ижарачи суғурталовчиларда қўлланилади.
35. Суғурталовчи томонидан оператив ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ҳисоби балансдан ташқари 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётида юритилади.
36. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ амалга оширилади.
37. Суғурталовчига молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг дебети ва 6950 "Молиявий мажбуриятлар - жорий қисми" ҳамда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида акс эттирилади.
38. Молиявий ижарага олинган асосий воситалардан фойдаланганлик учун ижарага берувчига тўланадиган жорий тўловлар 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётининг дебети ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
39. Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси қуйидагича акс эттирилади:
а) ижарачида - 9610 "Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар" счётининг дебети ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида;
б) ижарага берувчида - 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг дебети ва 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитида.
40. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга (0200) ўтказилади.
Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётининг дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити ва 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 "Молиявий мажбуриятлар - жорий қисми", 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.
0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти бўйича аналитик ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади.
41. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши |
0310 |
6950 7910 |
2. |
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилиши. |
0110 - 0190 |
0310 |
Бир вақтнинг ўзида эскириш суммасининг ўтказилиши |
0299 |
0211 - 0290 |
|
3. |
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектга ҳисобланган эскириш суммаси |
0299 |
0310 |
4. |
Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектлар бўйича молиявий ижара шартномаси бўйича тўланмай қолган қолдиқнинг: |
||
жорий қисмига |
6950 |
0310 |
|
узоқ муддатли қисмига |
7910 |
0310 |
|
5. |
Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш: |
||
а) қийматининг оширилиши |
0310 |
8510 |
|
б) қийматининг камайтирилиши |
8510 |
0310 |
4-§. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)
42. Мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли номоддий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0410 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау";
0420 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари";
0430 "Дастурий таъминот";
0440 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқлари";
0450 "Ташкилий ҳаражатлар";
0460 "Франчайз";
0470 "Муаллифлик ҳуқуқлари";
0480 "Гудвилл";
0490 "Бошқа номоддий активлар".
43. Объектларни номоддий активларга киритиш тартиби ва уларнинг таркиби қонунчилик асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда 35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар" (янги таҳрир) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) асосида тартибга солинади.
44. Номоддий активлар қуйидаги объектлар учун аниқланадиган бошланғич баҳода номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинади:
а) таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига улуш ҳисобидан киритилгани - томонларнинг келишуви бўйича;
б) тўлов асосида бошқа корхона ва шахслардан ҳарид қилинган ушбу объектларни ҳарид қилиш ва тайёр ҳолатга келтириш бўйича амалга оширилган - ҳақиқий ҳаражатлар бўйича;
в) бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган объектлар - кирим қилиш санасидаги бозор баҳосида ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатларида кўрсатилган қиймат бўйича;
г) суғурталовчининг ўзи томонидан яратилган ёки суғурталовчининг ўзида илмий-тадқиқот ишлари натижасида олинган объектлар - ҳақиқий таннархи бўйича.
45. Таъсисчилар томонидан суғурталовчининг устав капиталига уларнинг улушлари ҳисобига киритилган номоддий активларни кирим қилиш (0400) номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида акс эттирилади.
Бошқа корхона ва шахслардан ҳарид қилинган номоддий активлар, номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети, 0830 "Номоддий активларни ҳарид қилиш" счётининг кредитига кирим қилинади.
Бошқа корхона ва шахслардан текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши номоддий активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида, 8530 "Текинга олинган мулк" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар номоддий актив суғурталовчининг ўзи томонидан яратилса ва уни яратиш ҳаражатларининг аниқ суммасини аниқлаш имкони мавжуд бўлса, у ҳолда номоддий актив ҳақиқий таннархи бўйича акс эттирилади. Номоддий активларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолда ушбу ҳаражатлар илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ) ёки илмий-тадқиқот ва синов конструкторлик ишлари (ИТСКИ) ҳаражатлари сифатида акс эттирилади.
46. "Гудвилл (фирма баҳоси)"нинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда 35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар" (янги таҳрир) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) мувофиқ амалга оширилади.
47. Номоддий активлар чиқиб кетганда (сотилганда, текинга берилганда ва бошқаларда) уларнинг бошланғич қиймати номоддий активларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг (0400) кредитидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
48. Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар (0400)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Харид қилинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати (ҳақиқий таннархи) бўйича кирим қилиниши |
0410 - 0490 |
0830 |
2. |
Корхонанинг ўзида яратилган номоддий активларнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши |
0410 - 0490 |
0830 |
3. |
Устав капиталига улуш сифатида ёки акцияга обуна бўлишга ҳақ тўлаш ҳисобига олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши |
0410 - 0490 |
4610 |
4. |
Текинга олинган номоддий активларнинг кирим қилиниши |
0410 - 0490 |
8530 |
5. |
Суғурталовчини сотиб олишда активларнинг ҳақиқий баҳоси ва сотиб олиш баҳоси ўртасидаги фарқ сифатида вужудга келадиган гудвилл (фирма баҳоси)ни акс эттириш |
0480 |
8330 |
6. |
Гудвилл (фирма баҳоси) суммасини ҳар ой фойдали хизмат муддати давомида ҳисобдан чиқарилиши |
Харажат- ларни ҳисобга олувчи счётлар |
0480 |
7. |
Номоддий активларнинг бошланғич қиймати бўйича сотилиши, ҳисобдан чиқарилиши, ҳарид қилинган қимматли қоғозлар ҳақининг тўлови учун берилиши, бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида, шунингдек, текинга берилганда ва бошқалар натижасида чиқиб кетиши |
9220 |
0410 - 0490 |
5-§. Номоддий активлар амортизациясини
ҳисобга олувчи счётлар (0500)
49. Мулкчилик ҳуқуқи суғурталовчига тегишли бўлган номоддий активлар объектлари бўйича жамланган амортизация тўғрисида маълумотлар қуйидаги счётларда умумлаштирилади:
0510 "Патентлар, лицензиялар ва ноу-хаунинг амортизацияси";
0520 "Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг амортизацияси";
0530 "Дастурий таъминотнинг амортизацияси";
0540 "Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқларининг амортизацияси";
0550 "Ташкилий ҳаражатларнинг амортизацияси";
0560 "Франчайзнинг амортизацияси";
0570 "Муаллифлик ҳуқуқларининг амортизацияси";
0590 "Бошқа номоддий активларнинг амортизацияси".
50. Номоддий активлар амортизацияси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 25 мартда 35-сон билан тасдиқланган (7-сонли БҲМС) "Номоддий активлар" (янги таҳрир) Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2005 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1485 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 25-26-сон, 188-модда) кўзда тутилган усулларга мувофиқ, белгиланган меъёрлар бўйича суғурталовчи томонидан ҳисоблаб чиқилиб, ойма-ой тегишлилигига қараб таннархга ёки давр ҳаражатларига олиб борилади.
51. Номоддий активларга ҳисобланган амортизация суммаси ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитига олиб борилади.
52. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши (сотилиши, текинга берилиши ва бошқалар)да улар бўйича ҳисобланган эскириш суммаси (0500) номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетидан 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500) бўйича аналитик ҳисоб номоддий активларнинг турлари ва алоҳида объектлари бўйича юритилади.
53. Номоддий активларнинг амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар (0500)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш |
2010, 2310 |
0510 - 0590 |
2. |
Умумишлаб чиқариш мақсадида ва хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш |
2510, 2710 |
0510 - 0590 |
3. |
Бошқарув мақсадида фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш |
9420 |
0510 - 0590 |
4. |
Капитал қуйилмаларда фойдаланилаётган номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоблаш |
0810 - 0890 |
0510 - 0590 |
Номоддий активларни тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижарага бериш, камомад ёки бузилиши натижасида йиғилган амортизация суммасини ҳисобдан чиқариш ва ҳоказо.
|
0510 - 0590 |
9220 |
6-§. Узоқ муддатли инвестицияларни
ҳисобга олувчи счётлар (0600)
54. Бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозларига, мамлакат ҳудудида ва хорижда тузилган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар (қўйилмалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0610 "Қимматли қоғозлар";
0620 "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар";
0630 "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар";
0640 "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар";
0690 "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар".
55. Активларни инвестициялар таркибига киритиш ва уларнинг турлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 25 декабрда 65-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (12-сонли БҲМС) "Молиявий инвестициялар ҳисоби" (1999 йил 16 январь, рўйхат рақами 596 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 3 ва 6-сон) ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 октябрда 50-сон билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (8-сонли БҲМС) "Консолидациялаштирилган молиявий ҳисоботлар ва шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар ҳисоби" (1998 йил 28 декабрь, рўйхат рақами 580 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 6-сон) билан тартибга солинади.
56. 0610 "Қимматли қоғозлар" счётида давлат фоизли облигациялари ва маҳаллий қарзлар, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга қилинган узоқ муддатли инвестиция (қуйилма)ларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
57. 0620 "Шўъба хўжалик жамиятларига инвестициялар", 0630 "Қарам хўжалик жамиятларига инвестициялар", 0640 "Чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарга инвестициялар" счётларида тегишли чет эл капитали мавжуд бўлган шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига қилинган узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
58. 0690 "Бошқа узоқ муддатли инвестициялар" счётида келажакда молиявий наф олиш мақсадида давлат корхоналари ёки бошқа хайрия, экология жамиятларига қилинган узоқ муддатли инвестициялар ҳисобга олинади.
59. Акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозлар сотиб олиш баҳосида 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебетида ушбу қўйилмалар ҳисобига берилган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
60. Агар суғурталовчи томонидан ҳарид қилинган облигациялар ва шу каби бошқа қимматли қоғозларнинг ҳарид қиймати уларнинг номинал қийматидан юқори бўлса, у ҳолда ҳарид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда ҳарид қиймати ва номинал қиймат ўртасидаги фарқ қисми ҳисобдан чиқарилади. Бунда 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар" счётининг дебети ва 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Агар суғурталовчи томонидан ҳарид қилинган облигациялар ва шу каби бошқа қимматли қоғозларнинг ҳарид қиймати уларнинг номинал қийматидан паст бўлса, у ҳолда ҳарид қилинган вақтдан то қоплаш вақтигача бўлган даврда ҳарид қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қисми қўшимча ҳисобланади. Бунда 0610 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебети ва 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Юқорида кўрсатилган ҳар иккала ҳолатда ҳам қимматли қоғозларни қоплаш муддати келганда 0610 "Қимматли қоғозлар" счётида ҳисобга олинган баҳо номинал қийматга тўғри келиши лозим.
Қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дивидендлар) ҳисобланганда 4830 "Олинадиган фоизлар" ёки 4840 "Олинадиган дивидендлар" счётининг дебети ва 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" ёки 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётларининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу инвестициялар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, суғурталовчи иштирокчиси ҳисобланган шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари ва шу кабилар) бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги объектларга қилинган узоқ муддатли инвестициялар тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
61. Узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (0600)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Сотувчи корхонага асосий воситаларни бериш йўли билан қимматли қоғозларни ҳарид қилиш |
0610 |
9210 |
2. |
Сотувчи корхонага номоддий активлар ва материаллар бериш йўли билан қимматли қоғозларни ҳарид қилиш |
0610 |
9220 |
3. |
Сотувчи корхонага хизмат кўрсатиш йўли билан қимматли қоғозларни ҳарид қилиш |
0610 |
9030 |
4. |
Сотувчи корхонага ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни бериш йўли билан қимматли қоғозларни ҳарид қилиш |
0610 |
9220 |
5. |
Қимматли қоғозлар узоқ муддатли инвестициялар сифатида текинга олинганда |
0610 |
8530 |
6. |
Бошқа корхоналарнинг қимматли қоғозлари ҳарид қилинганда |
0610 |
5010 - 5530 |
7. |
Дебиторлик қарзлари ҳисобига қимматли қоғозларнинг ҳарид қилиниши |
0610 |
Олинадиган счётлар |
8. |
Қисқа муддатли инвестициялар таркиби ўзгартирилганда (реструктуризация) |
0610 |
5810 - 5890 |
9. |
Таъсисчиларнинг суғурталовчи устав капиталига уларнинг улуши сифатида берилган қимматли қоғозларнинг қиймати |
0610 |
4610 |
10. |
Суғурталовчи қимматли қоғозларга тегишли ҳуқуқлар унга ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома олди |
0610 |
6990, 7920 |
11. |
Қимматли қоғозларнинг ҳарид ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ: а) номинал қиймати ҳарид қийматидан юқори б) ҳарид қиймати номинал қийматдан юқори |
0610 9690 |
9590 0610 |
12. |
Чет эл валютасидаги узоқ муддатли инвестициялар билан боғлиқ операциялар бўйича курс фарқлари: Ижобий Салбий |
0610 9620 |
9540 0610 |
13. |
Узоқ муддатли инвестицияларни: а) шўъба хўжалик жамиятларида; б) қарам хўжалик жамиятларида; в) чет эл капитали мавжуд бўлган корхоналарда акс эттириш. |
0620 0630 0640 |
9030, 9210 - 9220 |
14. |
Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг қопланиши (сотиб олиниши) |
5110 - 5530 |
0610 |
15. |
Узоқ муддатли инвестициялар сифатида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг сотилиши |
9220 |
0610 |
7-§. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни
ҳисобга олувчи счётлар (0700)
62. Қурилаётган (таъмирланаётган) капитал қўйилма объектларида ўрнатиш учун мўлжалланган ва монтажни талаб қилувчи технологик, энергетик ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарнинг (шунингдек, лаборатория, тажриба мосламалари ва устахоналар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий"
0720 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий"
63. Монтажни талаб қилувчи асбоб-ускуналарга уларнинг қисмлари йиғилганидан сўнг ва фундаментга ёки таянчга, полга, қаватлар ўртасидаги устунларга ва бошқа бино ва иншоотларнинг конструкцияларига мустаҳкамлангандан сўнг ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар шунингдек, шу каби асбоб-ускуналарнинг эҳтиёт қисмлари киради. Бундай асбоб-ускуналар таркибига шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ёки ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибида йиғиш-ўрнатиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.
64. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётларда (0700) монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналар: транспорт воситалари, мустақил турувчи станоклар, қурилиш механизмлари, қишлоқ хўжалиги машиналари, ишлаб чиқариш воситалари, инвентарлар, ўлчов асбоблари ва бошқалар ҳисобга олинмайди. Монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш ҳаражатлари улар суғурталовчига келиб тушиши билан бевосита 0820 "Асосий воситаларни ҳарид қилиш" счётида акс эттирилади.
65. Асбоб-ускуналар ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700)да суғурталовчи омборларига ушбу қийматликларни етказиб бериш ва тайёрлаш ҳаражатлари ҳамда ҳарид қилиш (тайёрлаш) баҳолари қийматидан ташкил топадиган ҳақиқий ҳарид қилиш таннархи бўйича ҳисобга олинади.
Суғурталовчининг устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари ҳисобига киритилган асбоб-ускуналарни кирим қилиш 0710 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - маҳаллий", 0720 "Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар - хорижий" счётларининг дебети ва 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредити бўйича акс эттирилади.
66. Қурувчи (буюртмачи) томонидан қурилиш майдонига келтирилган монтаж ва ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускуналар пудратчи томонидан балансдан ташқари 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счётига қабул қилинади. Ушбу монтажга берилган асбоб-ускуналар ёки уларнинг қисмлари қийматини пудратчи балансдан ташқари 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счётидан ҳисобдан чиқаради. Пудратчига берилган, бироқ доимий фойдаланиш жойига ўрнатиш ва монтаж қилиш ҳали бошланмаган асбоб-ускуналар қиймати қурувчида ҳисобдан чиқарилмайди.
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700) бўйича аналитик ҳисоб асбоб-ускуналарнинг турлари ва сақланиш жойлари бўйича юритилади.
67. Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счётлар (0700)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Келиб тушган ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши |
0710 - 0720 |
6010 - 6020, 6110 - 6120 |
2. |
Келиб тушган, ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши (1510 счётдан фойдаланилганда) |
0710 - 0720 |
1510 |
3. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг қийматига ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг турли хизматлари: транспорт, эҳтиёт қисмлар, штампларни тайёрлаш ва бошқаларнинг киритилиши |
0710 - 0720 |
2310 |
4. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ ишларга меҳнат ҳақи ҳисобланиши |
0710 - 0720 |
6710 |
5. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш ва сақлашда ҳисобланган иш ҳақи бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар қилиниши |
0710 - 0720 |
6520 |
6. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш, етказиб бериш ва сақлаш билан боғлиқ турли ҳаражатлар ҳисобдор шахслар томонидан тўланиши |
0710 - 0720 |
4220 - 4290, 6970 |
7. |
Акциянинг тўлови эвазига ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг келиб тушиши |
0710 - 0720 |
4610 |
8. |
Турли шахслардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотиб олиниши |
0710 - 0720 |
6990 |
9. |
Инвентаризация натижасида аниқланган ортиқча асбоб-ускуналар суммаси |
0710 - 0720 |
9390 |
10. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни қайта баҳолаш: а) қийматининг оширилиши б) қийматининг камайтирилиши |
0710 - 0720 8510 |
8510 0710 - 0720 |
11. |
Банклар томонидан уларнинг узоқ ва қисқа муддатли кредитлари ҳисобидан тўланган, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилиниши |
0710 - 0720 |
6810, 7810 |
12. |
Қарз берувчилар томонидан уларнинг узоқ ва қисқа муддатли қарзлари ҳисобидан тўланган, ўрнатиладиган асбоб-ускуналар кирим қилиниши |
0710 - 0720 |
6820 - 6840 7820 - 7840 |
13. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг сотилиши, ҳарид қилинган қимматли қоғозларнинг ҳақини тўланиши, бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида, текинга берилиши ва бошқалар натижасида ҳисобдан чиқарилиши |
9210 |
0710 - 0720 |
14. |
Монтажга берилган асбоб-ускуналар қийматининг ҳисобдан чиқарилиши |
0810 |
0710 - 0720 |
15. |
Мол етказиб берувчиларга ёки транспорт корхоналарига ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг камомади учун даъволар билдирилиши |
4860 |
0710 - 0720 |
16. |
Инвентаризация натижасида аниқланган асбоб-ускуналарнинг камомади |
9220 |
0710 - 0720 |
17. |
Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган асбоб-ускуналарнинг камомади |
9720 |
0710 - 0720 |
ҳисобга олувчи счётлар (0800)
68. Суғурталовчининг асосий воситалар ва номоддий активларга инвестициялари, шунингдек, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг асосий подасини ташкил қилиш бўйича ҳаражатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0810 "Тугалланмаган қурилиш";
0820 "Асосий воситаларни ҳарид қилиш";
0830 "Номоддий активларни ҳарид қилиш";
0840 "Асосий подани ташкил қилиш";
0850 "Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар";
0860 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар";
0890 "Бошқа капитал қўйилмалар".
69. 0810 "Тугалланмаган қурилиш" счётида (қурилиш пудрат ёки хўжалик усулида амалга оширилишдан қатъи назар) капитал қурилиш сметалари, смета-лойиҳа ҳисоб-китобларида ва титул рўйхатларида келтирилган бино ва иншоотларни барпо этиш, ускуналар, асбоблар, инвентарлар ва бошқа жиҳозларни сотиб олиш бўйича ҳаражатлар ҳисобга олинади.
70. 0820 "Асосий воситаларни ҳарид қилиш" счётида асосий воситаларни ҳарид қилиш, ўрнатиш ва йиғиш билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳисобга олинади.
71. 0830 "Номоддий активларни ҳарид қилиш" счётида номоддий активларни ҳарид қилиш ёки суғурталовчининг ўзида яратилиши билан боғлиқ барча ҳаражатлар ҳисобга олинади.
72. 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счётида: асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ёш ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича ҳаражатлар; асосий пода учун ҳарид қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг қиймати, шунингдек, уларни етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражатлар; бошқа корхоналардан текинга олинган катта ёшдаги ҳайвонларни хўжаликка етказиб бериш билан боғлиқ ҳаражатлар ҳисобга олинади.
Асосий подага ўтказиладиган ёш ҳайвонлар ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади. Асосий подага ўтказиладиган ёш ишчи ҳайвонларнинг барча турларининг қиймати йил давомида 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётидан 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счётининг дебетига йил бошида ҳисобда турган баланс қийматига, йил бошидан то ҳайвонларни асосий подага ўтказиш вақтигача бўлган даврда ортган вазни ёки ўсган вазнининг режа таннархини қўшган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади. Бир вақтнинг ўзида, ёш ҳайвонларни асосий подага ўтказишда 0170 "Ишчи ҳайвонлар" счёти дебетланади ва 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счёти кредитланади. Йил охирида ҳисобот калькуляцияси тузилгандан кейин йил давомида ўтказилган ёш ҳайвонларнинг кўрсатилган қиймати билан унинг ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётидан 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счётига, бир вақтнинг ўзида ҳайвоннинг баҳосини аниқлаб, қўшимча 0170 "Ишчи ҳайвонлар" счётларига ҳисобдан чиқарилади.
Четдан ҳарид қилинган катта ёшдаги ишчи ҳайвонларнинг қиймати 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счётининг дебетига уни етказиб бериш ҳаражатлари билан биргаликда, ҳарид қилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилинади.
Асосий подани ташкил этишнинг тугалланган муомалалари бўйича ҳаражатлар 0840 "Асосий подани ташкил қилиш" счётидан 0170 "Ишчи ҳайвонлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
73. 0850 "Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар" счётида суғурталовчининг ер майдонини ободонлаштириш бўйича ҳаражатлари, шунингдек, кириш йўллари, автомобиль ва бошқа транспорт воситаларининг тўхташ майдонлари, деворлар ва кўкаламзорлаштиришнинг бошқа турлари қиймати ҳисобга олинади.
Ер майдонлари, ўрмон ва сув ҳавзалари ва кўп йиллик ўсимликларга қилинган инвентар хусусиятига эга бўлган капитал қўйилмалар, асосий воситалар таркибига, комплекс ишлар тугашидан қатъи назар, фойдаланишга қабул қилинган майдонларга тегишли ҳаражатлар суммаси бўйича киритилади.
74. 0860 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар" счётида молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага олинган мулкни ободонлаштириш ҳамда унинг таъмирланиши ва модернизациясига қилинадиган капитал қўйилмалар ҳисобга олинади.
75. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматига ўрнатилган тартибда қўшиладиган қурувчининг барча ҳақиқий ҳаражатлари, шунингдек, суғурталовчининг асосий воситаларни, номоддий активларни ҳарид қилиш, асосий подани ташкил этиш ва бошқа капитал қўйилмалар билан боғлиқ ҳаражатлар акс эттирилади.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича қолдиқ, суғурталовчининг тугалланмаган қурилишга, асосий воситалар, номоддий активларни ҳарид қилиш, ерни ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга қилинган капитал қўйилмалар миқдорини, шунингдек, асосий подани ташкил этиш бўйича тугалланмаган ҳаражатлар суммасини акс эттиради.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800) бўйича аналитик ҳисоб капитал қўйилмаларнинг ҳар бир йўналиши бўйича юритилади. Бунда аналитик ҳисобнинг ташкил этилиши қуйидаги ҳаражатлар ҳақида маълумот олиш имконини бериши лозим:
а) қурилиш ва реконструкция ишлари; бурғулаш ишлари; асбоб-ускуналарни йиғиш; ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш; монтажни талаб қилмайдиган асбоб-ускуналарни ҳарид қилиш, шунингдек, капитал қўйилмаларнинг сметаларида назарда тутилган асбоблар ва инвентарларни ҳарид қилиш лойиҳа-қидирув ишларига оид ва бошқа капитал қўйилмалар бўйича ҳаражатлар;
б) асосий воситалар ва номоддий активларни ҳарид қилиш ҳаражатлари - асосий воситалар ва номоддий активларнинг турлари ва номлари бўйича;
в) ер ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш ҳаражатлари - объектларнинг тури ва номи бўйича;
г) асосий подани ташкил этиш ҳаражатлари - ҳайвонларнинг турлари (йирик шохли ҳайвонлар, қўйлар, отлар ва бошқалар) бўйича.
76. Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Объектларни қуришда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши, капитал қўйилмалар ҳаражатига киритилиши |
0810 |
0211 - 0299 |
2. |
Объектларни қуришда фойдаланилаётган номоддий активларнинг амортизацияси ҳаражатларга киритилиши |
0810 |
0510 - 0590 |
3. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналар монтажга топширилди (монтажга тайёргарлик бошланган пайтдан) |
0810 |
0710 - 0720 |
4. |
Сарфланган қурилиш ва бошқа материаллар қиймати капитал қўйилмалар бўйича ҳаражатларга киритилиши |
0810 |
1010 - 1090 |
5. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг капитал қўйилмаларга кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилиши |
0810 |
2310 |
6. |
Капитал қўйилмаларда фойдаланилган банк кредитлари ва бошқа қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар ҳисобланиши |
0810 |
6920 |
7. |
Тугалланмаган қурилишни қайта баҳолаш: а) қийматининг оширилиши; б) қийматининг камайтирилиши |
0810 8510 |
8510 0810 |
8. |
Капитал қурилишда бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қарзлар |
0810 |
6010, 7010 |
9. |
Капитал қўйилмалар билан боғлиқ қондирилмаган даъволар бўйича сумма ҳисобдан чиқарилиши |
0810 |
4860 |
10. |
Инвентаризация натижасида тугалланмаган қурилишда камомад суммаси аниқланиши |
5910 |
0810 |
11. |
Ёш ҳайвоннинг асосий подага ўтказилиши |
0840 |
2710 |
12. |
Асосий поданинг ташкил қилиниши |
0170 |
0840 |
13. |
Келгуси давр ҳаражатлари тегишли қисмининг капитал қўйилмаларига олиб борилиши |
0810 - 0890 |
3110 - 3190 |
14. |
Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган суғурта бўйича қарзлар |
0810 - 0890 |
6510 |
15. |
Капитал қўйилмалар таннархига киритиладиган мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзлар |
0810 - 0890 |
6520 |
16. |
Таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш (пай) сифатида киритилган тугалланмаган капитал қўйилмалар |
0810 - 0890 |
4610 |
17. |
Автотранспорт воситаларини сотиб олиш солиғи (инвентар қийматига) |
0810 - 0890 |
6520 |
18. |
Капитал қўйилмаларни ўзлаштиришда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи бўйича турли суммалар ҳисобланиши |
0810 - 0890 |
6710 |
19. |
Ҳисобдор шахсларнинг капитал қўйилмаларга уларнинг қилган ҳаражатлари бўйича қарзлари ҳисобдан чиқарилиши |
0810 - 0890 |
4220 - 4290, 6970 |
20. |
Асосий воситаларни ҳарид қилиш ва қуриш жараёнида вужудга келган турли кредиторлар олдидаги қарзлар |
0810 - 0890 |
6990 |
21. |
Капитал қўйилмалар бўйича алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг кўрсатган хизматлари учун қарзлар |
0810 - 0890 |
6110 - 6120 |
22. |
Асосий воситалар объектларини қуриш ёки ҳарид қилиш натижасида уларни бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга бериш |
0110 - 0190 |
0810 - 0890 |
23. |
Асосий воситаларни қуриш ва ҳарид қилиш билан боғлиқ, аммо объектларнинг бошланғич қийматига қўшилмайдиган ҳаражатлар суғурталовчи маблағлари ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши |
9430 |
0810 - 0820 |
24. |
Агар айбдор шахсни аниқлаш имкони бўлмаса, камомад ва бузилган қийматликларнинг суммаси капитал қўйилмалар бўйича ҳаражатларга олиб борилиши |
0810 - 0890 |
5910 |
9-§. Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва
кечиктирилган ҳаражатларни
ҳисобга олувчи счётлар (0900)
77. Қуйидаги ҳисоб-китобларнинг узоқ муддатли қисми:
а) ҳаридорлар ва буюртмачилар билан олинган векселлар бўйича;
б) ижарачилар билан уларнинг молиявий ижара шартномаси асосида олган асосий воситалари бўйича;
в) мол етказиб берувчилар билан - уларга товар-моддий бойликлар ва бошқа активларни етказиб бериш учун берилган бўнаклар бўйича;
г) ҳаридорлар ва буюртмачилар билан товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган счётлар бўйича;
д) алоҳида бўлинмалар билан товарлар, тайёр маҳсулот, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинадиган счётлар бўйича;
е) корхоналар ва ташкилотлар билан берилган қарзлар бўйича;
ж) моддий-жавобгар шахслар ва суғурталовчининг ходимлари билан моддий зарарни қоплаш бўйича;
з) бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан суғурталовчига юқорида келтирилмаган турли қарзлар бўйича;
и) вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича;
к) облигациялар дисконтлари бўйича кечиктирилган ҳаражатлар;
л) бошқа кечиктирилган ҳаражатлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
0910 "Олинган векселлар";
0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар";
0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари";
0940 "Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар";
0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи";
0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар";
0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар".
78. 0910 "Олинган векселлар" счётида ҳаридорлар ва буюртмачилардан улар сотиб олган товар-моддий захиралари ва бошқа активлар, улар учун бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар бўйича ҳаридорлар ва буюртмачилар томонидан тўлов ҳужжати сифатида вексель тақдим қилиши натижасида, улардан олиниши керак бўлган тўлов суммаси ҳисобга олинади. Бунда шундай ҳисоб-китоблар содир бўлганда, олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисми 0910 "Олинган векселлар" счётининг дебети ва 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар", 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар", 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши", 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётларининг кредитида акс эттирилади.
79. 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти ижарага берувчи суғурталовчида мулкнинг молиявий ижара шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобга олишда фойдаланилади.
Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага берувчи объектларнинг қийматини умумий тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий ижарага берилган асосий восита объектларининг қиймати ижарачи ва ижарага берувчи билан келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг дебетига, жорий қисми 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ўтказилади.
9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти бўйича кредитдаги сальдо (ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) кечиктирилган фойда сифатида 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётига узоқ муддатли қисми ва 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётига жорий қисми ҳисобдан чиқарилади.
Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи келишган баҳодаги қиймати билан ушбу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётидан 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобот йилининг охирида ижарага берувчи жорий йилда келиб тушадиган суммаларни 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг кредитидан 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг дебетига ўтказади. Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш вақтида акс эттирилади.
0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.
80. 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётида суғурталовчи ходимларига кредитга сотилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар, берилган қарзлар бўйича уларнинг қарздорлиги, ходимларнинг суғурталовчига пул маблағлари, товар-моддий қийматликларининг камомади ва ўғирланиши, яроқсизлиги натижасида етказилган моддий зарарларнинг қопланиши шунингдек, бошқа турдаги зарарларнинг қопланиши ва шу кабилар ҳисобга олинади.
Кредитга товар сотиб олган шахс ишлайдиган суғурталовчи уларга берилган кредитни савдо суғурталовчилари томонидан банк кредити ҳисобидан тўлиқ қоплаши мумкин. Бунда банк савдо корхоналарининг тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатларини ўзининг кредити ҳисобидан тўлайди. Ушбу муомала суғурталовчиларда 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётининг дебети ва 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари" счётининг кредитида акс эттирилади.
Ходимларга берилган қарзлар суммаси 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Кредитга сотилган товарлар, берилган қарзлар, моддий ва бошқа зарарларнинг қопланиши бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмининг жорий дебиторлик қарзлари қисмига ўтказилишида 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи", 4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи", 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи", 4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари" счётларининг дебети, 0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счётининг кредити бўйича ёзув амалга оширилади.
0930 "Ходимларнинг узоқ муддатли қарзлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
81. 0940 "Бошқа узоқ муддатли дебитор қарзлар" счётида ҳаридорлар ва буюртмачилардан даъволар ва бошқалар бўйича олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисми ҳисобга олинади.
Юқорида келтирилган счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳаридорлар ва буюртмачиларга берилган ҳар бир счёт бўйича юритилади. Аналитик ҳисобнинг ташкил қилиниши векселлар, ҳаридорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича қарзлар тўғрисида маълумотларни олиш имкониятини бериши лозим.
82. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори (ҚТ, 1999 йил, 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган "Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2-иловасига мувофиқ жорий ҳисобот даврида тўланадиган солиқнинг узоқ муддатли қисми 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётида ҳисобга олинади. Вақтинчалик фарқларга оид ҳаражатлар бўйича солиқни ҳисоблаш 0930 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебети ва 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг кредитида акс эттирилади. Кейинчалик бу ҳаражатларнинг жами фойдали хизмат муддати давомида ёки 10 йил мобайнида, бу муддатларнинг қайси бири қисқароқ бўлишидан келиб чиққан ҳолда, (вақт оралиғидаги фарқлар) солиқнинг тегишли қисми узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилади, бу эса 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебети ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Тегишли муддатда тўланадиган фойда солиғини ҳисоблашда ушбу сумма ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқлар - бу даромад ва ҳаражатларнинг айрим моддалари солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган ҳисобот даври билан ушбу моддалар ҳисоб фойдасига киритиладиган ҳисобот даврининг мувофиқ келмаслиги натижасида юзага келадиган ҳисобот давридаги солиққа тортиладиган ва ҳисоб фойдаси ўртасидаги фарқдир.
Харажатларнинг тегишли суммасига солиқлар камайтирилиши юз берадиган даврлар келганда солиқлар суммаси 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг дебети ва 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетидаги қолдиқ келгуси даврларда бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасининг камайтириш зарур бўлган солиқ суммасининг узоқ муддатли қисмини кўрсатади.
83. 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счётида ҳаражатларга қоплаш муддати давомида тақсимланиб бориладиган облигация дисконт (чегирма)лари бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлари акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан фойдаланилади. Облигацияларнинг чегирма билан сотилиши 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счёти ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва 7830 "Тўланадиган облигациялар" счётининг кредитида акс эттирилади. Облигациялар бўйича фоизларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилганда 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счёти 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган ҳаражатлар" счёти билан боғланган ҳолда кредитланади.
84. 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счётида 0960 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётларида кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган ҳаражатлар акс эттирилади. Ушбу ҳаражатларни ишлаб чиқариш, давр ҳаражатлари, молиявий фаолият ҳаражатларига ҳисобдан чиқариладиган муддати қонунчилик асосида тартибга солинади. Бунда бошқа кечиктирилган ҳаражатларнинг узоқ муддатли қисми 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счётининг дебетида, жорий қисми эса 3290 "Бошқа кечиктирилган ҳаражатлар" счётининг дебетида акс эттирилади.
0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича мол етказиб берувчи ёки пудратчи бўйича юритилади.
85. Узоқ муддатли дебитор қарзлари ва кечиктирилган ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар (0900)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Банк томонидан тўлови кафолатланган ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинган векселларнинг узоқ муддатли қисми |
0910 |
4010 |
2. |
Олинган векселларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш |
4020 |
0910 |
Ижарачи билан келишилган баҳода асосий воситаларнинг молиявий ижара шартномаси бўйича берилиши: узоқ муддатли қисмига жорий қисмига |
0920 4810 |
9210 9210 |
|
Олинадиган молиявий ижаранинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказилиши
|
4810 |
0920 |
|
5. |
Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимлар қарзларининг узоқ муддатли қисми |
0930 |
7810 |
6. |
Кредитга сотилган товарлар бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказилиши |
4710 |
0930 |
7. |
Берилган қарзлар бўйича ходимлар қарзларининг узоқ муддатли қисми |
0930 |
5110 - 5530 |
8. |
Берилган қарзлар бўйича қарзлар суммасининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказилиши |
4720 |
0930 |
9. |
Моддий зарарларни қоплаш бўйича қарзларнинг узоқ муддатли қисми |
0930 |
1010 - 1090, 5010 - 5530, 9210 |
10. |
Моддий зарарларни қоплаш бўйича қарзлар суммасининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказилиши |
4730 |
0930 |
11. |
Берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисми |
0940 |
5110 - 5530 |
12. |
Берилган бўнакларнинг узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказилиши |
4310 - 4340 |
0940 |
13. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш |
4110 - 4120 |
0940 |
14. |
Бошқа шахслар қарзлари суммасининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш |
4890 |
0940 |
15. |
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи |
0950 |
6410 |
16. |
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи суммасининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш |
3210 |
0950 |
17. |
Облигацияларни чегирма (дисконт) билан сотиш |
0960 |
7830 |
18. |
Дисконт бўйича кечиктирилган ҳаражатларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш |
3220 |
0960 |
19. |
Келгуси даврлар (узоқ муддатли) ҳисобига тўланган ижара тўловлари |
0990 |
5110 - 5530 |
20. |
Келгуси даврлар (узоқ муддатли) ҳисобига тўланган абонент тўловлари |
0990 |
5110 - 5530 |
21. |
Кечиктирилган ҳаражатларнинг узоқ муддатли қисмини жорий қисмига ўтказиш |
3290 |
0990 |
II кичик бўлим. Товар-моддий захиралари
86. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
а) хизматлар кўрсатиш жараёнида фойдаланиш учун мўлжалланган хом ашё захиралари, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар;
б) тугалланмаган хизматлар кўрсатиш.
87. Товар-моддий захиралари ҳисобини ташкил қилишда уларнинг таркиби, ҳолати, ҳаракати, миқдори, ҳарид қилиниши, қайта баҳолаш тартиби ва ҳоказоларга эътибор қаратиш лозим. Ҳисоб маълумотлари маҳсулот таннархини пасайтириш имкониятларини қидириб топиш, моддий қийматликлардан тежамли фойдаланиш, ҳаражат меъёрларини камайтириш, уларни тегишли ҳолатда сақлаш ва уларнинг бутлигини таъминлаш тўғрисидаги ахборотлардан иборат бўлиши лозим.
88. Ушбу бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:
1000 - Материалларни ҳисобга олувчи счётлар;
1500 - Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилишни ҳисобга олувчи счётлар;
1600 - Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар;
2000 - Суғурта ишини юритиш ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар;
2200 - Суғурта товонларини ҳисобга олувчи счётлар;
2300 - Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар;
2400 - Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар;
2500 - Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар;
2600 - Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотларни ҳисобга олувчи счётлар;
2700 - Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар.
89. Қийматликларни товар-моддий захиралари таркибига киритиш ва уларнинг ҳисобини юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2006 йил 15 июнда 52-сон билан тасдиқланган (4-сонли БҲМС) "Товар-моддий захиралари" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (2006 йил 17 июль, рўйхат рақами 1595 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 28-29-сон, 282-модда) билан тартибга солинади.
1-§. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)
90. Суғурталовчига тегишли бўлган хом ашё, материаллар, ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар, конструкциялар, деталлар, идишбоб материаллар, инвентарлар, хўжалик жиҳозлари ва ш.к. қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
1010 "Хом ашё ва материаллар";
1020 "Бутловчи буюмлар";
1030 "Ёқилғилар";
1040 "Эҳтиёт қисмлар";
1050 "Қурилиш материаллари";
1060 "Идиш ва идишбоб материаллар";
1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар";
1080 "Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари";
1090 "Бошқа материаллар".
91. Материаллар ҳисобда иккита баҳонинг энг пасти бўйича материалларни ҳисобга олувчи счётларда - ҳақиқий таннархи (сотиб олиш баҳоси ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (сотишнинг соф қиймати) бўйича ҳисобга олинади.
92. Зарур ҳолларда (ишлатиладиган материалларнинг номенклатураси катта бўлганда, суғурталовчи ичида материалларнинг ҳаракати интенсив бўлганда, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришида ва бошқаларда) материаллар ҳисоби ҳисоб баҳоси бўйича юритилиши мумкин. Ҳисоб баҳоси сифатида режа таннархи, ўртача сотиб олиш нархлари, улгуржи ва бошқалар қабул қилинади. Материалларни ҳисоб баҳоси бўйича ҳисобга олишда, ҳар ой, ҳақиқий таннархи кўрсатилган баҳосининг қийматидан фарқланиш суммаси ва фоизлари ҳисоблаб чиқилади. Фарқлар 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида ҳисобга олинади.
93. 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида қуйидагиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади:
а) ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг таркибига кирадиган, унинг асосини ташкил этадиган ёки уни тайёрлашда (ишлаб чиқаришда) зарур таркибий қисмлар ҳисобланиладиган хом ашё ва асосий материаллар;
б) маҳсулот ишлаб чиқаришда ёки хўжалик эҳтиёжлари учун сарфланадиган, техник мақсадлар ва ишлаб чиқариш жараёнига ёрдамлашишда иштирок этадиган ёрдамчи материаллар;
в) қайта ишлаш учун тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва ҳ. к.;
г) ем-хашак ва тўшамалар. Ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак ва тўшамалар йил охирида ҳақиқий таннархига тўғрилаш билан йил давомида режа таннархи бўйича акс эттирилади.
94. 1020 "Бутловчи буюмлар" счётида тайёр бутловчи буюмлар, қурилиш деталлари ва конструкцияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Илмий-тадқиқот ёки конструкторлик мавзуси бўйича илмий ва синов ишларини амалга ошириш учун керак бўлган бутловчи буюмлар, махсус асбоб-ускуналар, асбоблар, қурилмалар, мосламалар ва ҳоказоларни четдан ҳарид қилувчи суғурталовчилар, ушбу қийматликларни 1020 "Бутловчи буюмлар" счётида ҳисобга оладилар.
95. 1030 "Ёқилғилар" счётида нефть маҳсулотлари, ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) (нефть, бензин, керосин, дизель ёқилғиси, ёғ ва ҳоказолар), қаттиқ ёқилғи (кўмир, ўтин ва ҳоказолар) ва газсимон ёқилғи (газ, газолин) шунингдек, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатиладиган иккиламчи материал қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Ёқилғи-мойлаш материаллари (ЁММ) учун талонлардан фойдаланилганда ҳам уларнинг ҳисоби 1030 "Ёқилғилар" счётида юритилади.
96. 1040 "Эҳтиёт қисмлар" счётида машина, ускуна, транспорт воситалари ва бошқаларни таъмирлаш ва эскирган қисмини алмаштириш учун мўлжалланган асосий фаолият учун ҳарид қилинган ёки тайёрланган, эҳтиёт қисмларнинг мавжудлиги ва ҳаракати, ҳамда захирадаги автомобиль шиналари ҳисобга олинади. Шу ерда таъмирлаш заводларида ва техник сервис пунктларида суғурталовчининг таъмирлаш бўлимларида қилинган (яратилган) агрегатлар, двигателлар, ускуналар, тўлиқ комплектли машиналарнинг алмашиш фонди ҳаракати ҳам ҳисобга олинади.
97. 1050 "Қурилиш материаллари" счётида қурилиш конструкциялари ва деталлари, бино ва иншоотларнинг қисмлари, конструкция ва деталларини қуриш ва пардоз қилиш, қурилиш деталларини тайёрлаш, қурилиш ва монтаж ишларида ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлатиладиган, шунингдек, бошқа эҳтиёжлар учун четдан сотиб олинган ва ўзида ишлаб чиқилган қурилиш материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
98. 1060 "Идиш ва идишбоб материаллар" счётида идишларнинг барча турлари (хўжалик инвентари сифатида фойдаланиладиган идишлардан ташқари) шунингдек, идишлар тайёрлаш ва таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ва деталлар (яшикларни йиғиш учун деталлар, бочка тахтаси, темир гардиш ва бошқалар)нинг мавжудлиги ва ҳаракати юритилади. Юкланадиган маҳсулотларнинг бутлиги ва сақланишини таъминлаш мақсадида вагонлар, баржалар, самолётлар, кемаларни қўшимча жиҳозлаш учун мўлжалланган буюмлар 1010 "Хом ашё ва материаллар" счётида ҳисобга олинади.
99. 1070 "Четга қайта ишлаш учун берилган материаллар" счётида четга қайта ишлаш учун берилган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бунда материалларга қайта ишлов бериш билан боғлиқ четдаги корхоналарга тўланган ҳаражатлар бевосита қайта ишлашдан олинган буюмларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига олиб борилади.
100. 1080 "Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида суғурталовчининг айланма маблағлари таркибига кирадиган инвентарлар, асбоблар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа меҳнат воситаларининг (кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар) мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
Ушбу счётда қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган мулк ҳисобга олинади:
а) хизмат қилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлмаган;
б) хизмат қилиш муддатидан қатъи назар, бир бирлиги (комплекти)нинг қиймати (сотиб олиш вақтида) Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик баробаригача бўлган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилида буюмларнинг инвентар ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиниши учун қийматининг паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эга.
Хизмат қилиш муддати ва қийматидан қатъи назар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагилар киритилади:
а) махсус асбоблар ва мосламалар (алоҳида буюртмани тайёрлаш учун ёки маълум бир турдаги буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитар буюмлар, махсус пойабзал;
в) ётоқ жиҳозлари;
г) канцелярия жиҳозлари (калькуляторлар, стол жиҳозлари ва ҳ. к.);
д) ошхона ва овқатланиш хонаси жиҳозлари, шунингдек, овқатланиш хонаси чойшаблари;
е) ҳаражатлари, уларни қуриш, қурилиш-монтаж ишлари таннархига олиб бориладиган вақтинчалик (титулсиз иншоотлар) қурилма ва мосламалар;
ж) фойдаланиш муддати бир йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) ов қуроллари (кўкан, қопқон, тўрлар ва ҳ. к.).
Суғурталовчилар мустақил равишда инвентарлар, асбоблар ва хўжалик жиҳозларни ҳисобга олувчи счётларни уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидаги ўрни ва ролига қараб очишлари мумкин. Уларнинг қиймати фойдаланишга берилган вақтда ишлаб чиқариш ёки давр ҳаражатларига тўлиқ қўшилади. Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида кейинчалик уларнинг ҳисоби балансдан ташқари 014 "Фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозлари" счётида цех, омбор ва алоҳида фойдаланувчилар бўйича юритилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланишга яроқсиз холга келган ҳолларда уларни балансдан ташқари счётдан ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномасига асосан амалга оширилади.
101. 1090 "Бошқа материаллар" счётида юқорида келтирилган счётларда назарда тутилмаган материалларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади. Бу ерда ишлаб чиқариш чиқиндилари (қирқимлар, қиринди ва ш. к.); тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулотлар; асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган моддий қийматликлар (металлолом, яроқсиз хом ашё, эскирган шиналар, камералар, яроқсиз резина, ишлатилган мой, нигрол ва ҳ .к.) ҳисобга олинади.
102. Материалларнинг келиб тушиши 1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" ва 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётларидан фойдаланилган ҳолда (агар бу суғурталовчининг ҳисоб счётида белгиланган бўлса) ёки ушбу счётлардан фойдаланилмаган ҳолда акс эттирилиши мумкин.
103. Материалларни ишлаб чиқаришга ёки бошқа хўжалик мақсадларига ҳақиқатда сарфланиши (1000) материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Материалларни четга сотиш (1000) материалларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредити ва 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетида акс эттирилади.
Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)нинг аналитик ҳисоби сақланиш жойлари ва уларнинг алоҳида номлари (турлари, навлари, ҳажмлари ва бошқалар) бўйича юритилади.
104. Материалларни ҳисобга олувчи счётлар (1000)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Мол етказиб берувчилардан материаллар олиниши |
1010 - 1090 |
6010 |
2. |
Асосий воситаларни тугатиш натижасида келиб тушган материалларнинг қиймати |
1090 |
9210 |
3. |
Таъсисчилардан уларнинг улуши ҳисобидан турли хил материалларнинг келиб тушиши |
1010 - 1090 |
4610 |
4. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан материалларнинг келиб тушиши |
1010 - 1090 |
6110, 6120 |
5. |
Бошқа шахслардан материалларнинг текинга олиниши |
1010 - 1090 |
8530 |
6. |
Материаллар кирим қилингандан кейин аниқланган яроқсизлик (дефект) бўйича мол етказиб берувчига билдирилган даъво |
4860 |
1010 - 1090 |
7. |
Транспорт-тайёрлов ҳаражатларининг материаллар таннархига киритилиши |
1010 -1090 |
1510 |
8. |
Материалларнинг ҳақиқий таннархи бўйича кирим қилиниши (1500 счёт қўлланилганда) |
1010 - 1090 |
1510 |
9. |
Ўзида ишлаб чиқарилган материалларнинг кирим қилиниши |
1010 - 1090 |
2310 |
10. |
Тўлови инкор этилган олдин билдирилган даъво суммасининг ҳисобдан чиқарилиши |
1010 - 1090 |
4860 |
11. |
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга материалларнинг чиқарилиши |
2010, 2310 2510, 2710 |
1010 - 1090 |
12. |
Маъмурий эҳтиёжлар учун материалларнинг берилиши |
9420 |
1010 - 1090 |
13. |
Четга чиқиб кетаётган материалларнинг қийматини ҳисобдан чиқариш |
9220 |
1010 - 1090 |
14. |
Табиий офат натижасида йўқотилган материалларнинг ҳисобдан чиқарилиши |
9720 |
1010 - 1090 |
15. |
Инвентаризация натижасида материалларнинг камомади аниқланди |
5910 |
1010 - 1090 |
2-§. Материалларни тайёрлаш ва ҳарид
қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)
105. Айланма маблағларга тааллуқли бўлган моддий қийматликларни тайёрлаш ва сотиб олиш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" счётида амалга оширилади.
106. 1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" счётининг дебетига моддий қийматликларнинг ҳисоб баҳоси олиб борилади. Бунда у ёки бу қийматликлар қаердан келиб тушганлиги ва суғурталовчида материалларни тайёрлаш ва олиб келиш ҳаражатларининг хусусиятига кўра 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва шу каби бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" счётининг кредитига ҳарид қилинган қийматликларни ҳарид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати, моддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади.
Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги фарқ суммаси 1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" счётидан 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётига ҳисобдан чиқарилади.
Ой охирида 1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" счётидаги қолдиқ тайёрланган ва ҳарид қилинган, шунингдек, йўлдаги ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан (ушбу қийматликларни омборга кирим қилинмасдан) олиб келинмаган материалларнинг мавжудлигини кўрсатади.
107. Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Товар моддий қийматликларини тайёрлаш ва етказиб бериш жараёнида ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан кўрсатилган хизматларнинг ҳисобдан чиқарилиши |
1510 |
2310 |
2. |
Мол етказиб берувчилардан материаллар олиниши |
1510 |
6010 |
3. |
Мол етказиб берувчиларга материалларнинг камомад суммаси бўйича даъво билдирилиши |
4860 |
1510 |
4. |
Ундирилмаган даъво суммаларининг материаллар таннархига киритилиши |
1510 |
4860 |
5. |
Товар моддий қийматликларни ҳарид қилишда ҳисобдор шахслар томонидан тўланган суммалар |
1510 |
6970 |
6. |
Материалларни ҳарид қилишдаги турли ташкилотларнинг хизматлари суммаси |
1510 |
6990 |
7. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан келиб тушган материаллар |
1510 |
6110, 6120 |
8. |
Ўрнатиладиган асбоб-ускуналарнинг кирим қилиниши |
0710 |
1510 |
9. |
Омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг кирим қилиниши |
1010 - 1090 |
1510 |
10. |
Ўстиришга ва боқувга келиб тушган ҳайвонларнинг кирим қилиниши |
2710 |
1510 |
11. |
Фарқ суммасининг ҳисобдан чиқарилиши: а) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳосидан паст бўлганда; б) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан юқори бўлганда; |
1510 1610 |
1610 1510 |
фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)
108. Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси орасидаги фарқ тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида амалга оширилади.
Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ суммаси 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётининг дебети ёки кредитига 1510 "Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилиш" счётидан ҳисобдан чиқарилади.
1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётида йиғилган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳолари орасидаги фарқ суммалари ишлаб чиқариш ҳаражатлари, давр ҳаражатлари ва бошқа тегишли ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига сарфланган материалларнинг ҳисоб баҳосига мутаносиб равишда ҳисобдан чиқарилади.
1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб моддий қийматликларнинг гуруҳлари бўйича юритилади.
109. Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобга олувчи счётлар (1600)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Фарқ суммасининг ҳисобдан чиқарилиши: а) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан паст бўлганда; б) келиб тушган моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ҳисоб баҳоларидан юқори бўлганда; |
1510 1610 |
1610 1510 |
2. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган материаллар бўйича фарқлар суммаси |
1610 |
4110, 4120 |
3. |
Материаллар қийматидаги фарқлар (ҳисобланган улушда) тегишли счётларга ҳисобдан чиқарилди |
Харажат- ларни ҳисобга олувчи счётлар |
1610 |
4. |
Материаллар қийматидаги фарқнинг бир қисми алоҳида бўлинмаларга, уларга берилган материаллар счётига ҳисобдан чиқарилди |
4110 |
1610 |
4-§. Суғурта ишини юритиш ҳаражатларини
ҳисобга олувчи счётлар (2000)
110. Суғурталовчининг асосий фаолияти бўйича ҳаражатлар тўғрисидаги маълумотларни жамлаш 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётида амалга оширилади.
111. 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебети бўйича хизматларни кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри ҳаражатлар, шунингдек ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳаражатлари, асосий фаолиятни бошқариш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган билвосита ҳаражатлар акс эттирилади. Суғурталовчиларнинг асосий фаолияти бўйича ҳаражатларга қуйидагилар киради:
суғурта шартномаларини тузиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш билан банд бўлган суғурталовчининг ходимлари меҳнат ҳақини тўлаш бўйича ҳаражатлар;
суғурта ишини ташкил қилиш ва технологиясига мувофиқ, суғурта хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган суғурталовчининг ҳаражатлари;
суғурта хизматларини кўрсатиш жараёнига хизмат кўрсатиш бўйича суғурта ташкилотини материаллар, мосламалар, инвентар, хўжалик жиҳозлари ва бошқа воситалар билан таъминлаш билан боғлиқ ҳаражатлар;
суғурта товонларини тўлаш билан боғлиқ ҳаражатлар;
қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушини тўлаш билан боғлиқ ҳаражатлар;
суғурта ҳодисасининг оқибатларини бартараф қилиш ва тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ ҳаражатлар;
актуарий, аджастер, сюрвейер ва ассистанс хизматлари ҳақини тўлаш бўйича ҳаражатлар;
огоҳлантириш чора-тадбирларига ажратмалар;
қайта суғурта қилиш операциялари бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемаларни тўлаш бўйича ҳаражатлар;
суғурта воситачиларига комиссион мукофотларни тўлаш бўйича ҳаражатлар ва бошқалар.
Хизматлар кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри ҳаражатлар 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётига материаллар, ходимларга меҳнат ҳақини тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи ва бошқа счётларнинг кредити бўйича ўтказилади.
Асосий фаолиятни бошқариш ва ташкил этиш билан боғлиқ билвосита ҳаражатлар 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётига 2510 "Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари" счётидан ўтказилади.
2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг кредити бўйича кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётидан 9130 "Кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счётининг дебетига ўтказилади.
Аналитик ҳисоб ҳаражатлар турлари ва хизматлар турлари бўйича юритилади. Харажатларнинг юзага келиш жойлари ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланиши, шунингдек, калькуляцион ҳисоб алоҳида счётлар тизимида амалга оширилади. Ушбу счётларнинг таркиби ва фойдаланиш услубиятини ҳар бир суғурталовчи ўзининг ишлаб чиқариш фаолияти, тузилиши, бошқаришни ташкил этиш хусусиятларига қараб белгилайди. Агар ҳаражатларнинг вужудга келиш жойи ва бошқа белгилари бўйича гуруҳланиши ҳамда калькуляцион ҳисоб алоҳида счётлар тизимида ҳисобга олинмаса, 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг аналитик ҳисоби ҳам суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари бўйича юритилади.
112. Асосий ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2000)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Бевосита маҳсулот хизмат кўрсатишда қатнашадиган асосий воситаларнинг эскириши |
2010 |
0211 - 0299 |
2. |
Хизмат кўрсатишга тааллуқли бўлган номоддий активларнинг амортизацияси |
2010 |
0510 - 0590 |
3. |
Тўғридан-тўғри материал ҳаражатлари хизмат кўрсатишга ҳисобдан чиқарилиши |
2010 |
1010 - 1090 |
4. |
Материаллар қийматидаги фарқ тегишли улушларда асосий иш юритиш ҳаражатларига ҳисобдан чиқарилиши |
2010 |
1610 |
5. |
Умумишлаб чиқариш ҳаражатларининг хизматларнинг таннархига киритилиши |
2010 |
2510 |
6. |
Илгари келгуси давр ҳаражатлари сифатида акс эттирилган ҳаражатларнинг тегишли улуши хизматларнинг таннархига олиб борилиши |
2010 |
3110-3190 |
7. |
Қондирилмаган даъволар суммаси хизматларининг таннархига киритилиши |
2010 |
4860 |
8. |
Асосий фаолиятдаги суғурта ҳаражатлари |
2010 |
6510 |
9. |
Асосий фаолият ҳаражатлари бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар |
2010 |
6520 |
10. |
Асосий фаолият ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича суммалар ҳисобланиши |
2010 |
6710 |
11. |
Ҳисобдор шахслар томонидан амалга оширилган ҳаражатлар |
2010 |
4220 - 4290, 6970 |
12. |
Турли корхоналарга улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун қарзлар |
2010 |
6990 |
13. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий фаолият эҳтиёжларга қилган ҳаражатлари |
2010 |
6110, 6120 |
14. |
Материалларнинг асосий фаолиятдан қайтарилиши |
1010 - 1090 |
2010 |
15. |
Суғурта агентлари ва брокерларига комиссион мукофотларни ҳисоблаш |
2010 |
6040 |
16. |
Суғурта товонларини таннархга киритиш |
2010 |
2210, 2220 |
17. |
Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонларини ҳисобдан чиқариш |
2010 |
2230 |
18. |
Қайта суғурта қилишга оид брокерлик рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимларни ҳисобдан чиқариш |
2010 |
2410 |
19. |
Актурийлар (актуарий ташкилотлари), аджастерлар (аджастер ташкилотлари, сюрвейерлар (сюрвейер ташкилотлари), ассистансларга (ассинстанс хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга) тўланадиган суммаларнинг ҳисобланиши |
2010 |
6090 |
20. |
Олдини олиш чора-тадбирларига ажратмалар |
2010 |
8040 |
21. |
Иш юритиш ҳаражатларининг кўрсатилган хизматлар таннархига киритилиши |
9130 |
2010 |
22. |
Табиий офатлар, ёнғин ва шу кабилар натижасида тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар ҳисобидан чиқарилиши |
9720 |
2010 |
23. |
Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган моддий қийматликларнинг камомади |
5910 |
2010 |
5-§. Суғурта товонларини ҳисобга олувчи счётлар (2200)
113. Тўғридан-тўғри суғурта ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта товонлари тўғрисидаги ахборотни жамлаш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
2210 "Ҳисобот даврида тўғридан-тўғри суғурта бўйича содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари";
2220 "Муддатидан олдин тугатилган шартномалар бўйича суғурта товонлари";
2230 "Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари"
114. 2210 "Ҳисобот даврида тўғридан-тўғри суғурта бўйича содир бўлган суғурта бўйича ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счётида ҳисобот даврида содир бўлган ҳодисалар бўйича тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади.
115. 2220 "Муддатидан олдин тугатилган шартномалар бўйича суғурта товонлари" счётида муддатидан олдин тугатилган тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади.
116. 2230 "Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари" счётида 6050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счёти дебети билан боғланган ҳолда қайта суғурта қилдирувчига тўланган суғурта товонлари суммалари акс эттирилади.
117. Суғурта товонини ҳисоблашда 2210 - 2220 счётлари 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади.
118. Ҳисобот даврининг охирида 2210 - 2230 счётларнинг дебет томонидаги қолдиғи 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебетига ўтказилади.
119. Суғурта товонлари ҳисобга олувчи счётлар (2200)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта товонларининг ҳисобланиши |
2210 - 2220 |
6030 |
2. |
Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган зарар улушининг ҳисобланиши |
2230 |
6050 |
3. |
Нотўғри тўланган суғурта товонларини қайтариб олиш тўғрисидаги талабнинг билдирилиши |
4890 |
2210 - 2230 |
4. |
Тегишли суғурта товонларининг иш юритиш ҳаражатларига ўтказилиши |
2010 |
2210 - 2230 |
ҳисобга олувчи счётлар (2300)
120. Суғурталовчининг асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш ҳаражатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида амалга оширилади.
121. Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олиш учун қўлланилади:
а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат кўрсатиш;
б) транспорт хизматини кўрсатиш;
в) асосий воситаларни таъмирлаш;
г) суғурта соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича хизматларни кўрсатиш ва бошқалар.
Бундан ташқари ушбу счётларда суғурталовчи балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба конструкторлик бўлинмаларининг ҳаражатлари акс эттирилиши мумкин.
122. 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг дебети бўйича хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри ҳаражатлар, шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри ҳаражатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади.
Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ тўғри ҳаражатлар 2310 "Асосий ишлаб чиқариш" счётига, ишлаб чиқариш захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри ҳаражатлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2510 "Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари" счётидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳаражатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида ҳисобга олиниши мумкин.
2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитида тугалланган маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу суммалар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитидан 2510 "Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари", 9130 "Кўрсатилган хизматларнинг таннархи", 9420 "Маъмурий ҳаражатлар" счётларига ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳаражат элементлари ва моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
123. Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар (2300)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларида фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши |
2310 |
0211 - 0299 |
2. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳаражатларига тааллуқли номоддий активларга амортизация ҳисобланди |
2310 |
0510 - 0590 |
3. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун материаллар сарфланди |
2310 |
1010 - 1090 |
4. |
Маҳсулот олиш учун ҳайвонларнинг сўйилиши |
2310 |
2710 |
5. |
Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш а) қийматининг оширилиши б) қийматининг камайтирилиши |
2310 3290 |
6230 2310 |
6. |
Материаллар қийматидаги фарқларни ҳисобланган улушларда ёрдамчи ишлаб чиқариш счётларига ҳисобдан чиқариш |
2310 |
1610 |
7. |
Умумишлабчиқариш ҳаражатларининг тегишли улуши ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлари таннархига киритилиши |
2310 |
2510 |
8. |
Келгуси даврлар ҳаражатларининг улуши ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари, иш ва хизматлари таннархига киритилди |
2310 |
3110 - 3190 3210 - 3290 |
9. |
Мол етказиб берувчилардан ёрдамчи ишлаб чиқаришга моддий қийматликлар ва хизматлар (сув, буғ, энергия ва ҳоказо) келиб тушди |
2310 |
6010, 6990 |
10. |
Қондирилмаган даъволар суммасининг ёрдамчи цехларга тегишли бўлган қисми уларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига ҳисобдан чиқарилди |
2310 |
4860 |
11. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги суғурта ҳаражатлари |
2310 |
6510 |
12. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳаражатлари бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар |
2310 |
6520 |
13. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш бўйича суммаларнинг ҳисобланиши |
2310 |
6710 |
14. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган хизматлари бўйича турли корхоналарга бўлган қарзлар |
2310 |
6990 |
15. |
Олинган суммадан ортиқча ҳаражат қилганликлари учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар |
2310 |
6970 |
16. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг ёрдамчи ишлаб чиқариш цехларига кўрсатган хизматлари |
2310 |
6110, 6120 |
17. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчаси кирим қилинди |
2310 |
9390 |
18. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш томонидан ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳарид қилишда қилинган ҳаражатлари асбоб-ускуналар қийматига қўшилди |
0710 - 0720 |
2310 |
19. |
Капитал қўйилмаларда амалга оширилган ёрдамчи цехларнинг ҳаражатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилди |
0810 - 0890 |
2310 |
20. |
Илгари ёрдамчи ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши |
1010 - 1090 |
2310 |
21. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришда ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар кирим қилинди |
1040 |
2310 |
22. |
Материалларни тайёрлаш ва ҳарид қилишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари ва ҳаражатлари |
1510 |
2310 |
23. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳаражатларининг хизмат кўрсатувчи хўжаликларга ўтказилиши |
2710 |
2310 |
24. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳаражатлари ва хизматларининг (мавсумий тармоқларда) келгуси давр ҳаражатларига олиб борилиши |
3190 - 3290 |
2310 |
25. |
Маҳсулотларни сотиш ва етказиб беришда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди |
9410 |
2310 |
26. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг маҳсулотлари ва бажарилган ишлари, кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархини ҳисобдан чиқариш |
9130 |
2310 |
27. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг сотиш ва турли чиқиб кетишидаги ҳаражатларининг ҳисобдан чиқарилиши: асосий воситалар; номоддий активлар |
9210 9220 |
2310 2310 |
28. |
Бошқа корхоналарга ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг инвестиция тариқасида маҳсулотлари берилди ва хизматлари кўрсатилди |
9130 |
2310 |
29. |
Ажратилган бўлинмаларга ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг ҳаражатлари ҳисобдан чиқарилди ёки маҳсулот берилди |
4110 |
2310 |
30. |
Табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрилган ёрдамчи цехларнинг зарарлари ҳисобдан чиқарилди |
9720 |
2310 |
31. |
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги аниқланган моддий қийматликларнинг камомади ва бузилишлари |
5910 |
2310 |
32. |
Қайтариладиган ва кўп марта ишлатиладиган идишлар бўйича ҳаражатлар ва йўқотишлар |
9430 |
2310 |
7-§. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар
бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар (2400)
124. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2410 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тентьемалар ва йиғимларни тўлаш бўйича ҳаражатлар" счётида амалга оширилади.
125. 2410 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тентьемалар ва йиғимларни тўлаш бўйича ҳаражатлар" счёти дебети бўйича 6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счёти билан боғланган ҳолда қайта суғурта қилиш операциялари бўйича ҳисобланган комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида рағбатлантиришларнинг суммаси 2410 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тентьемалар ва йиғимларни тўлаш бўйича ҳаражатлар" счётнинг кредити бўйича 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" дебетига ўтказилади.
126. Қайта суғурта қилишга оид рағбатлантиришлар бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар (2400)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Қайта суғурта қилишга оид тўланадиган комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимларнинг ҳисобланиши |
2410 |
6080 |
2. |
Қайта суғурта қилишга оид тўланган рағбатлантиришларнинг иш юритиш ҳаражатларига ўтказилиши |
2010 |
2410 |
8-§. Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини
ҳисобга олувчи счётлар (2500)
127. Суғурталовчининг умумишлаб чиқариш ҳаражатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2510 "Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари" счётида амалга оширилади.
128. Ушбу счётда умумишлаб чиқариш ҳарактерига эга бўлган ҳаражатлар акс эттирилади, жумладан:
а) машина ва ускуналарни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича;
б) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситалар ва номоддий активларнинг амортизация ажратмалари бўйича;
в) ишлаб чиқаришга тааллуқли бўлган асосий воситаларни таъмирлаш ҳаражатлари;
г) ишлаб чиқаришдаги мол-мулкнинг суғурта ҳаражатлари;
д) ишлаб чиқариш биноларини иситиш, ёритиш ва сақлаш ҳаражатлари;
е) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ишлаб чиқариш бинолари, машина ва ускуналар, бошқа ижарага олинган воситалар учун ижара тўловлари;
ж) ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ишлаб чиқариш ходимларининг меҳнат ҳақи;
з) ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган бошқа ҳаражатлар.
129. Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ишлаб чиқариш захиралари, ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олинган ҳаражатлар 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари", 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини алоҳида ҳисоб объектлари орасида тақсимлаш тартиби суғурталовчининг ҳисоб сиёсати орқали аниқланади.
Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500) бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари ва ҳаражатлар моддалари бўйича юритилади.
130. Умумишлаб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (2500)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Умумишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган асосий воситаларнинг эскириши |
2510 |
0220 - 0299 |
2. |
Умумишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активларнинг амортизацияси |
2510 |
0510 - 0590 |
3. |
Умумишлаб чиқариш мақсадларига материалларнинг сарфланиши |
2510 |
1010 - 1090 |
4. |
Умумишлаб чиқариш мақсадларига сарфланган материаллар қийматидаги фарқ ҳисобдан чиқарилди |
2510 |
1610 |
5. |
Ёрдамчи ишлаб чиқариш хизматлари умумишлаб чиқариш ҳаражатларига ҳисобдан чиқарилди |
2510 |
2310 |
6. |
Келгуси давр ҳаражатлари умумишлаб чиқариш ҳаражатларига ҳисобдан чиқарилди |
2510 |
3110 - 3190 |
7. |
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш (энергия, сув, газ, алоқа ва ҳоказо) бўйича мол етказиб берувчиларнинг хизматлари |
2510 |
6010 |
8. |
Илгари тақдим этилган, лекин қондирилмаган даъволар суммасининг умумишлаб чиқариш ҳаражатларига ҳисобдан чиқарилиши |
2510 |
4860 |
9. |
Умумишлаб чиқариш ҳаражатлари билан боғлиқ суғурта ҳаражатлари |
2510 |
6510 |
10. |
Мақсадли давлат жамғармаларига қилинган ажратмалар умумишлаб чиқариш ҳаражатларига киритилди |
2510 |
6520 |
11. |
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатишда банд бўлган ходимларнинг меҳнат ҳақи ҳаражатларининг ҳисобланиши |
2510 |
6710 |
12. |
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари томонидан амалга оширилган ҳаражатлар |
2510 |
6110, 6120 |
13. |
Илгари ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш учун берилган материалларнинг ортиқчаси ва қайтарилиши |
1010 |
2510 |
14. |
Умумишлаб чиқариш ҳаражатларининг маҳсулот таннархига киритилиши |
2310 2010 |
2510 |
15. |
Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш ҳаражатлари келгуси давр ҳаражатлари таркибида акс эттирилди |
3110 - 3190 |
2510 |
16. |
Умумишлаб чиқариш ҳаражатларининг (бекор туриб қолишлар ва ҳоказолар) бир қисми жавобгар шахслар зиммасига юкланди |
4730 |
2510 |
17. |
Умумишлаб чиқариш ҳаражатларининг бир қисми (табиий офат, ёнғин ва ҳоказолар сабабли) зарарларга ҳисобдан чиқарилди |
9430, 9720 |
2510 |
9-§. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни
ҳисобга олувчи счётлар (2700)
131. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар билан боғлиқ ҳаражатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётида амалга оширилади.
Суғурталовчининг хизмат кўрсатувчи хўжаликлари сифатида суғурталовчининг мақсади бўлган фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш ва хўжаликлар тушунилади. Жумладан, ушбу счётда суғурталовчининг балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари, спорт ва маданият, тикувчилик ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш устахоналари, ошхона ва буфетлар, ишчи ҳайвонларни сақловчи хўжаликларини сақлаш ҳаражатлари акс эттирилади.
132. 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебетида хизмат кўрсатувчи хўжаликларда маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ ҳаражатлар акс эттирилади. Харажатлар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётнинг дебетига товар-моддий захиралари, меҳнат ҳақи тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан ҳисобдан чиқарилади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг кредитида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий таннархи акс эттирилади. Ушбу суммалар 2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётининг дебети бўйича товар моддий захираларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб чиқариш қийматини кўрсатади.
2710 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир хизмат кўрсатувчи хўжалик ва ҳаражат элементлари, моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади.
133. Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни ҳисобга олувчи счётлар (2700)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган асосий воситаларнинг эскириши |
2710 |
0210 - 0299 |
2. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи тўлаш ҳаражатлари |
2710 |
6710 |
3. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда фойдаланилаётган номоддий активлар амортизацияси |
2710 |
0510-0590 |
4. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан ёрдамчи ишлаб чиқаришга кўрсатилган ва уларнинг истеъмол қилган хизматлари қиймати |
2710 |
2310 |
5. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар ҳаражатларининг сотиш ва маъмурий ҳаражатларга тақсимланиши |
9410, 9420 |
2710 |
6. |
Ҳисобот даври охирида хизмат кўрсатувчи хўжаликлар зарарларининг давр ҳаражатларига ҳисобдан чиқарилиши |
9430 |
2710 |
7. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун материалларнинг сарфланиши |
2710 |
1010 - 1090 |
8. |
Тугалланмаган маҳсулотни қайта баҳолаш: а) қийматининг оширилиши б) қийматининг камайтирилиши |
2710 3290 |
6230 2710 |
9. |
Материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобланган улушда хизмат кўрсатувчи хўжаликлар счётига ҳисобдан чиқарилди |
2710 |
1610 |
10. |
Келгуси даврлар ҳаражатларининг улуши хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулоти, иш ва хизматлари таннархига олиб борилди |
2710 |
3110 - 3190 |
11. |
Мол етказиб берувчилардан хизмат кўрсатувчи хўжаликларга келиб тушган моддий қийматликлар (сув, буғ, энергия ва ҳоказолар) ва хизматлар |
2710 |
6010 |
12. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда суғурта бўйича ҳаражатлар |
2710 |
6510 |
13. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ҳаражатлари бўйича мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар |
2710 |
6520 |
14. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларга кўрсатган хизматлари учун турли корхоналарга бўлган қарзлар |
2710 |
6990 |
15. |
Ҳисобдор шахсларга қарзлар |
2710 |
6970 |
16. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларига алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларнинг кўрсатган хизматлари |
2710 |
6110, 6120 |
17. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларда ортиқча тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг кирим қилиниши |
2710 |
9390 |
18. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг капитал қўйилмаларни амалга оширишдаги ҳаражатлари ва хизматлари ҳисобдан чиқарилди |
0810 - 0890 |
2710 |
19. |
Илгари хизмат кўрсатувчи хўжаликлар эҳтиёжлари учун ҳисобдан чиқарилган материалларнинг қайтарилиши |
1010 - 1090 |
2710 |
20. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг материалларни ҳарид қилишда кўрсатган хизматлари ва ҳаражатлари |
1510 |
2710 |
21. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг ҳаражатлари (мавсумий тармоқларда) келгуси давр ҳаражатлари таркибига киритилди |
3110-3190 |
2710 |
22. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотларни етказиш ва сотишда кўрсатган хизматлари ҳисобдан чиқарилди |
9410 |
2710 |
23. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг сотган маҳсулотлари, бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг ҳақиқий таннархини ҳисобдан чиқариш |
9130 |
2710 |
24. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан бошқа корхоналарга инвестиция тариқасида маҳсулотлар берилди ва хизматлар кўрсатилди |
9130 |
2710 |
25. |
Ажратилган бўлинмаларга хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг маҳсулотлари берилди ёки ҳаражатлари ҳисобдан чиқарилди |
4110 |
2710 |
26. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офат, ёнғин ва шу кабилар натижасида кўрган зарарлари ҳисобдан чиқарилди |
9430, 9720 |
2710 |
27. |
Бошқа шахслар ва аҳолидан сотиб олинган ҳайвонлар кирим қилинди |
2710 |
6990 |
28. |
Мол етказиб берувчилар сотиб олинган ёш ҳайвонлар кирим қилинди |
2710 |
6010 |
29. |
Ундирилмайдиган даъво суммасининг ҳисобдан чиқарилиши |
2710 |
4860 |
30. |
Ҳайвонларни етказиб бериш бўйича ҳисобдор шахсларнинг ҳаражатлари |
2710 |
6870 |
31. |
Таъсисчилардан уларнинг улуши сифатида олинган ёш ҳайвонларнинг кирим қилиниши |
2710 |
4610 |
32. |
Ишчи отларнинг боласини (той) кирим қилиш |
2710 |
2310 |
33. |
Бошқа шахслардан беғараз тарзда берилган ёш ҳайвонларни кирим қилиш |
2710 |
8530 |
34. |
Ёш ҳайвонларни асосий подага ўтказиш |
0840 |
2710 |
35. |
Ёш ҳайвонларни четга сотиш ва инвентаризация вақтида аниқланган камчиликлар |
9220 |
2710 |
36. |
Ёш ҳайвонларнинг шўъба ва қарам корхоналарга берилиши |
9220 |
2710 |
37. |
Эпизоотия натижаси ҳалок бўлган ёш ҳайвонларни ҳисобдан чиқариш |
9720 |
2710 |
III кичик бўлим. Келгуси давр ҳаражатлари
ва кечиктирилган ҳаражатлар - жорий қисми
1-§. Келгуси давр ҳаражатларини
ҳисобга олувчи счётлар (3100)
134. Ушбу ҳисобот даврида амалга оширилган, аммо жорий қисми бўйича келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган ҳаражатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
3110 "Олдиндан тўланган ижара ҳақи";
3120 "Олдиндан тўланган хизматлар ҳақи";
3190 "Бошқа келгуси давр ҳаражатлари".
135. Бу счётларда қуйидагилар билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар акс эттирилиши мумкин:
а) матбуотнинг даврий нашрларига йиллик обунанинг жами суммасини олдиндан тўлаш;
б) мулкнинг йиллик суғуртасини тўлаш;
в) келгуси даврлар учун ижара тўлов бадаллари ва келгусида таннархга киритилиши мумкин бўлган бошқа ҳаражатлар.
136. Келгуси давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)да ҳисобга олинган ҳаражатлар, ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Келгуси давр ҳаражатларини жорий ҳаражатларга ҳисобдан чиқариш ўрнатилган муддат давомида ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ёки миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилади.
137. 3110 "Олдиндан тўланган ижара ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврига тегишли ижара ҳақи ҳисобга олинади, масалан, суғурталовчи йил бошида бир йил учун олдиндан ижара ҳақини тўлайди.
138. 3120 "Олдиндан тўланган хизматлар ҳақи" счётида ушбу ҳисобот даврида олдиндан ҳақи тўланган, аммо келгуси ҳисобот даврларига тааллуқли бўлган хизматлар ҳисобга олинади. Ушбу счётда обуна бўйича ҳаражатлар ва бошқаларни акс эттириш мумкин.
139. 3190 "Бошқа келгуси давр ҳаражатлари" счётида 3110 "Олдиндан тўланган ижара ҳақи" ва 3120 "Олдиндан тўланган хизмат ҳақи" счётларида ҳисобга олинмаган бошқа олдиндан тўланган ҳаражатлар ҳисобга олинади.
Келгуси давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100) бўйича аналитик ҳисоб счётлар, ҳаражат моддалари ва объектлари (йўналишлари) бўйича юритилади.
140. Келгуси давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (3100)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Келгуси давр ҳаражатларида ҳисобга олинадиган ишларни амалга ошириш учун материаллар, чиқарилди |
3190 |
1010 - 1090 |
2. |
Келгуси давр ҳаражатларига тегишли бўлган ишларни амалга оширишда ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг кўрсатган хизматлари |
3190 |
2310 |
3. |
Келгуси даврлар ҳаражатларига тааллуқли бўлган умумишлабчиқариш ҳаражатлари улуши ҳисобдан чиқарилди |
3190 |
2510 |
4. |
Келгуси йилга обуна бўйича ҳаражатлар амалга оширилди |
3120 |
5110 |
5. |
Келгуси давр ҳаражатларига тегишли бўлган моддий қийматликлар ёки ишлар учун мол етказиб берувчиларга ва пудратчиларга бўлган қарзлар |
3190 |
6010, 7010 |
6. |
Келгуси давр ҳаражатлари таркибида ҳисобга олинадиган бошқа тўланадиган счётлар |
3190 |
Мажбурият- ларни ҳисобга олувчи счётлар |
7. |
Келгуси давр ҳаражатларининг улуши навбатдаги ҳисобот даври келганда тегишли ҳаражатлар счётларига ўтказилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
3110 - 3190 |
2-§. Кечиктирилган ҳаражатларни
ҳисобга олувчи счётлар (3200)
141. Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи ва кечиктирилган ҳаражатларнинг жорий қисми бўйича ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи";
3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган ҳаражатлар";
3290 "Бошқа кечиктирилган ҳаражатлар".
142. 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётида вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг жорий қисми ҳисобга олинади.
Вақтинчалик фарқларга тегишли солиқларнинг ҳисобланиши умумий суммада 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг кредитида ва жорий қисми 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетида акс эттирилади.
Кечиктирилган солиқларнинг тегишли қисмини узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказиш 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебети ва 0950 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади.
Солиқни кечиктирилган ҳаражатларнинг тегишли суммасига камайтириш юз берадиган даври келганда солиқ суммаси 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг дебетида ва 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг кредитида акс эттирилади. Шундай қилиб, 3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи" счётининг дебетидаги қолдиқ жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган умумий солиқ суммасини камайтирилиши лозим бўлган солиқ суммасининг жорий қисмини кўрсатади.
143. 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган ҳаражатлар" счёти қопланиш муддати давомида ҳаражатларга тақсимланиб бориладиган облигация дисконт (чегирма)лар бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотувчи (эмитент)лар томонидан қўлланилади. Облигацияларни чегирма билан сотиш 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган ҳаражатлар" ёки 0950 "Дисконт (чегирма)лар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счётлари дисконт (чегирма)лар суммаси ва олинган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар дебетида ва 6830 "Тўланадиган облигациялар" ёки 7830 "Тўланадиган облигациялар" счётининг кредитида акс эттирилади. Облигациялар бўйича жорий дисконт (чегирма)лар ҳисобланганда 9610 "Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар" счёти дебетланади ва 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган ҳаражатлар" счёти кредитланади.
144. Бошқа кечиктирилган ҳаражатларнинг жорий қисмига, узоқ муддатли қисми 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счётида ҳисобга олинадиган ва келгуси давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётларда (3100) ҳисобга олиш назарда тутилмаган ҳаражатлар киради.
3290 "Бошқа кечиктирилган ҳаражатлар" счётининг дебетида бошқа кечиктирилган ҳаражатлар 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган ҳаражатлар" счёти билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Бу ҳаражатларни жорий ҳаражатларга ўтказиш даврининг вақти келганида улар 3290 "Бошқа кечиктирилган ҳаражатлар" счётининг кредитидан ушбу ҳаражатларни ҳисобга олувчи тегишли счётларнинг дебетига ўтказилади.
3210 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи", 3220 "Дисконт (чегирма)лар бўйича кечиктирилган ҳаражатлар", 3290 "Бошқа кечиктирилган ҳаражатлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб кечиктирилган ҳаражатларнинг ҳар бир тури, ҳар бир даври ва ҳисобдан чиқариш муддатлари бўйича юритилади.
145. Кечиктирилган ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар (3200)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Вақтинчалик фарқларга тегишли бўлган ҳаражатлар бўйича ҳисобланган солиқларнинг жорий қисми |
3210 |
6410 |
2. |
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган солиқни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш |
3210 |
0950 |
3. |
Ўтган ҳисобот даврида кечиктирилган тегишли солиқ суммасига жорий ҳисобот даврида бюджетга тўланадиган солиқлар камайтирилди |
6410 |
3210 |
4. |
Облигацияларни чегирма билан сотиш |
3220 |
7830, 6830 |
5. |
Дисконт бўйича кечиктирилган ҳаражатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш |
3220 |
0960 |
6. |
Жорий облигация чегирмасини ҳисобдан чиқариш |
9610 |
3220 |
7. |
Бошқа кечиктирилган ҳаражатларнинг жорий қисми |
3290 |
Мажбурият- ларни ҳисобга олувчи счётлар |
8. |
Бошқа кечиктирилган ҳаражатларни узоқ муддатли қисмидан жорий қисмига ўтказиш |
3290 |
0990 |
9. |
Кечиктирилган ҳаражатларнинг тегишли қисми жорий ҳаражатлар таркибига киритилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
3290 |
Олинадиган счётлар - жорий қисми
146. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари қуйидагилар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган:
а) ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар;
б) олинган векселлар;
в) суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари, брокерларидан олинадиган счётлар;
г) қайта суғурта қилишга берилган ва олинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар;
д) суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари ва зарарлари;
е) ҳаёт суғуртаси бўйича ссудалар;
ж) алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар;
з) турли юридик ва жисмоний шахсларга берилган бўнаклар;
и) ходимлар, таъсисчилар ва турли дебиторларнинг қарзлари.
147. Чет эл валютасида олинадиган счётлар ушбу бўлимнинг счётларида сўмда чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш йўли билан ҳисобга олинади. Дебиторлик қарзларини ҳар ойда ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (курс фарқи ижобий бўлганда) 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" ёки (курс фарқи салбий бўлганда) 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётига олиб борилади.
148. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобга олиш тартиби ёритилади:
4000 - Олинадиган счётлар;
4100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар;
4200 - Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
4300 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
4400 - Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;
4500 - Мақсадли давлат жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар;
4600 - Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар;
4700 - Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар;
4800 - Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар;
4900 - Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар.
1-§. Олинадиган счётлар (4000)
149. Харидорлар ва буюртмачилар билан шу жумладан, суғурта қилдирувчилар, суғурта агентлари ва брокерлари, қайта суғурталовчилар, қайта суғурта қилдирувчилар ва бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар";
4020 "Олинган векселлар";
4030 "Суғурталанувчилардан олинадиган счётлар";
4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар";
4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар";
4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар";
4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар";
4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар";
4080 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари";
4090 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари".
150. 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётида сотилган маҳсулот (товар)лар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳаридорлар ва буюртмачиларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатлари бўйича дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Шунингдек, ушбу счётда суғурталовчининг ўзи томонидан суғурта воситачиси, сюрвейер ва аджастер хизматларининг кўрсатилиши бўйича дебиторлик қарздорликлар ҳисобга олинади.
151. 4020 "Олинган векселлар" счётида олинган векселлар билан таъминланган ҳаридорлар ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар бўйича дебиторлик қарзи ҳисобга олинади.
Муддатида тўланмаган векселлар бўйича даъво билдирилганда, векселлар қиймати 4020 "Олинган векселлар" счётининг кредитидан 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
152. 4030 "Суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар" счётида суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчиларнинг дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади. Дебитор қарздорлик вужудга келганда ушбу счёт 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ҳақиқатда тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4030 "Суғурта қилдирувчилардан олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
153. 4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар" счётида суғурта қилдирувчилар томонидан суғурта агентларига ёки брокерларига тўланган, суғурталовчига келиб тушиши лозим бўлган суғурта мукофотларининг суммалари акс эттирилади. Суғурта агенти ёки брокеридан суғурта мукофотининг келиб тушганлиги тўғрисида хабар келганда 4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар" счётининг дебети 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда ҳисобланган мукофот суммаси акс эттирилади. Суғурта мукофотларининг ҳақиқатда суғурта агенти ёки брокери томонидан тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 6040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
154. 4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётида қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотларининг суммалари акс эттирилади. Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофоти ҳисобланганда, мукофот суммаси 4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети 6270 "Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. Бундан сўнг ҳақиқатда олинган суғурта мукофоти суммаси, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
155. 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётида қайта суғурта қилиш бўйича ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар суммалари акс эттирилади. Ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар суммасига, 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети 9080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, танъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳақиқатда олинган комиссион рағбатлантиришлар суммаси, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион рағбатлантиришлар суммасига, 6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
156. 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётида қайта суғурта қилиш бўйича ҳисобланган суммалар акс эттирилади. Қайта суғурталовчидан олинадиган ҳисобланган суғурта товонининг суммасига, 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети 9070 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Товоннинг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурталовчининг қарзи депо мукофотлар ҳисобига қопланса, депо мукофотлар суммасига, 6070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" дебети 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
157. 4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар" счётида ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта полисини таъминотга олган ҳолда суғурта қилдирувчиларга берилган ссудалар акс эттирилади. Судда берилган вақтда ссуда суммаси, 4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади. Ссуда қопланмаган ҳолатда ва суғурта қилдирувчининг қарзи суғурта товони суммасидан ушлаб қолинганда 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар" кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Суғурталанувчи томонидан қарзнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади.
158. 4080 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари" счётида қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурта қилиш берилган таваккалчиликлар бўйича унга ҳисобланган, қайта суғурталовчи томонидан вақтинча ушлаб турилган суғурта товонларининг суммаси акс эттирилади. Ушбу счёт қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилдирувчи бўлган суғурталовчи томонидан фойдаланилади. Депо суғурта товони 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити 4080 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари" счётининг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонларини олиш муддати келганда) 4080 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарари" счётининг кредити 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
159. 4090 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари" счётида қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурта қилиш қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича унга ҳисобланган, қайта суғурта қилдирувчи томонидан вақтинча ушлаб турилган суғурта мукофотларининг суммаси акс эттирилади. Ушбу счёт қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича қайта суғурталовчи бўлган суғурталовчи томонидан фойдаланилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга берилаётган таваккалчиликларнинг жами бўйича суғурта мукофотларини маълум давр оралиғида ўтказиш назарда тутилган бўлса, ушбу давр тугагунга қадар қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти комиссион рағбатлантиришлар чегирилган ҳолатда депонентланган (депо мукофот) ҳисобланади. Депо мукофотлар 4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити 4090 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари" счётининг дебети билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини олиш муддати келганда) 4090 "Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотлари" счётининг кредити 4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
160. 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4020 "Олинган векселлар" счётлари асосий (операцион) фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000), асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар (9200) ва асосий фаолиятнинг бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9300) билан боғланган ҳолда ҳаридор (буюртмачи)ларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага дебетланади.
4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар", 4020 "Олинган векселлар" счётлари пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан келиб тушган тўловлар суммасига, олинган бўнакларни ҳисобга олиш ва бошқалар билан боғланган ҳолда кредитланади.
161. Олинадиган счётлар бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ҳаридор (буюртмачи), суғурта қилдирувчи, суғурта воситачиси, қайта суғурталовчи ва суғурта қилдирувчи бўйича юритилади.
162. Олинадиган счётлар (4000)нинг боғланиши.
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдаги ҳаридорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари суммаси |
4010 |
9210, 9220 |
2. |
Харидорлар ва буюртмачилардан асосий воситалар ва бошқа активлар объектларини сотишдан тўловлар келиб тушиши |
5010 - 5530 |
4010 |
3. |
Харидор ва буюртмачига сотилган асосий воситалар ва бошқа активлар объектлари бўйича даъво билдирилиши |
4860 |
4010 |
4. |
Харидорлар ва буюртмачиларга сотилган асосий воситалар ва бошқа активлар объектлари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларини тақдим этишда олинган бўнакларнинг ҳисобга олиниши |
6310 |
4010 |
5. |
Харидорлар ва буюртмачиларнинг тўланмаган қарзларини зарарга ҳисобдан чиқарилиши |
9430 |
4010 |
6. |
Харидорлар ва буюртмачиларнинг қарзлари ишончсиз қарзлар бўйича резервлар ҳисобига ҳисобдан чиқарилиши |
4910 |
4010 |
7. |
Олинган векселлар бўйича қарзларнинг қопланиши |
5010 - 5530 |
4020 |
8. |
Олинган векселларнинг узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ўтказилиши |
4020 |
0910 |
9. |
Суғурта шартномалари бўйича суғурта қилдирувчилар қарздорлигининг вужудга келиши |
4030 |
6280 |
10. |
Суғурта товонини тўлашда навбатдаги вақтида тўланмаган суғурта мукофотини ушлаб қолиш |
6030 |
4030 |
11. |
Суғурта воситачиларидан суғурта мукофотининг келиб тушганлиги тўғрисида хабар олиниши |
4040 |
6280 |
12. |
Агентлик келишувига мувофиқ суғурта воситачиси томонидан ҳисобланган комиссион мукофот суммасининг ушлаб қолиниши |
6040 |
4040 |
13. |
Суғурта воситачиси томонидан суғурта мукофотларининг тўланиши |
5010, 5020, 5110, 5210, 5220 |
4040 |
14. |
Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта мукофотларининг ҳисобланиши |
4050 |
6270 |
15. |
Қайта суғурта қилдирувчи томонидан қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича комиссион рағбатлантиришларнинг ушлаб қолиниши |
6050 |
4050 |
16. |
Қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотининг тўланиши |
5110, 5210, 5220 |
4050 |
17. |
Қайта суғурталовчидан олинадиган суғурта товонининг ҳисобланиши |
4060 |
9070 |
18. |
Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурталовчи томонидан товоннинг тўланиши |
5110, 5210, 5220 |
4060 |
19. |
Қайта суғурталовчининг товонларни тўлаш бўйича қарздорлигининг депо мукофот ҳисобидан қопланиши |
6070 |
4060 |
20. |
Ҳаёт суғуртаси турлари бўйича суғурта полиси кафолати остида суғурта қилдирувчиларга ссуда бериш |
4070 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
21. |
Ссудалар бўйича суғурта қилдирувчининг қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш |
6030 |
4070 |
22. |
Ҳаёт суғуртаси бўйича ссудалар бўйича суғурта қилдирувчи қарздорлигининг қопланиши |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
4070 |
23. |
Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо мукофотларининг ҳисобланиши |
4090 |
4050 |
24. |
Суғурталовчининг бошқа суғурталовчилардаги депо зарарларининг ҳисобланиши |
4080 |
4060 |
25. |
Депо мукофотларни тўлаш муддатининг келиши |
4050 |
4090 |
26. |
Депо зарарларни тўлаш муддатининг келиши |
4060 |
4080 |
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва
қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган
счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)
163. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари билан кўрсатилган хизматлар учун дебиторлик қарзлари бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар";
4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар".
164. 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётида суғурталовчининг умумий балансига (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблар) қўшиладиган алоҳида бўлинмалар (филиаллар, ваколатхоналар)нинг дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Бу счётда ажратилган мулклар, моддий қийматликларни ўзаро ҳамкорликда чиқариш, бўлинмаларнинг ходимларига иш ҳақи тўлаш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун асосий ҳужжатлар бўлиб, таъсис шартномаси, чора-тадбирлар шартномаси, таъсисчиларнинг ушбу бўлинмаларни ташкил қилиш тўғрисидаги қарори, таъсисчиларнинг мулкни бериш тўғрисидаги қарори ва бошқалар ҳисобланади.
Кўрсатилган бўлинмаларга ажратилган мулк суғурталовчи томонидан асосий воситалар (0100), номоддий активлар (0400), ўрнатиладиган асбоб-ускуналар (0700), материаллар (1000) ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлардан 4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" счётининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
165. 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётлар" счётида шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг (баланслараро ёки хўжалик ичидаги ҳисоб-китоблар) дебиторлик қарзлари ҳисобга олинади. Ушбу счётда товар, маҳсулот, иш, хизматларни сотиш ва бошқа жорий операциялар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
4110 "Ажратилган бўлинмалардан олинадиган счётлар" ва 4120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлардан олинадиган счётлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари бўйича юритилади.
166. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинадиган счётларни ҳисобга олувчи счётлар (4100)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Дебиторлик қарзларини қоплаш учун алоҳида бўлинмалардан асосий воситалар ва бошқа активлар келиб тушди |
0110 - 0190 ва бошқалар |
4110 |
2. |
Ажратилган бўлинмаларга мол-мулк (асосий воситалар ва бошқа активлар) ажратилди |
4110 |
0110 - 0190 ва бошқалар |
3. |
Ажратилган бўлинмалар ходимларига меҳнат ҳақи тўлаш учун пул маблағлари ажратилди |
4110 |
5010, 5110 |
4. |
Ажратилган бўлинмалар томонидан асосий воситалар қайтарилди |
0110 - 0190 |
4110 |
5. |
Дебиторлик қарзларини қоплаш учун алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди |
5010 - 5530 |
4110, 4120 |
6. |
Ажратилган бўлинмаларга моддий қийматликлар берилди (1500-счётдан фойдаланганда) |
4110 |
1510 |
7. |
Материаллар қийматидаги фарқ алоҳида бўлинмалар ҳисобига уларга берилган материаллар бўйича ҳисобдан чиқарилди (1610-счётни қўллаганда) |
4110 |
1610 |
3-§. Ходимларга берилган бўнакларни
ҳисобга олувчи счётлар (4200)
167. Суғурталовчи ходимларига меҳнат ҳақи бўйича, операцион ва маъмурий-хўжалик ҳаражатлари учун ҳисобдорлик асосида, шунингдек, хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар";
4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар";
4230 "Умумхўжалик ҳаражатлари учун берилган бўнаклар";
4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар".
168. Ҳисобдорликка берилган суммага, ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан, жумладан 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" счётлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) ҳаражатлар ва сотиб олинган қийматликлар ҳисобга олинадиган счётлар билан, ёки амалга оширилган ҳаражатларнинг турига қараб бошқа счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Тўлиқ ишлатилмаган бўнаклар (масалан, хизмат сафарлари учун) суғурталовчи кассасига қайтарилиши ҳамда ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг кредитида ва 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари" счётларининг дебетида акс эттирилиши лозим.
169. 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётида суғурталовчи ходимларига меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнакларнинг барча турлари юзасидан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Бўнакларнинг келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилиши ходимларнинг сабаби кўрсатилган аризасига асосан амалга оширилади. Бундан ташқари, ушбу счётда қуйидаги бухгалтерия ёзувлари билан акс эттириладиган, яъни 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счётининг дебети ва 4210 "Меҳнат ҳақи бўйича берилган бўнаклар" счётининг кредитида меҳнат ҳақи бўйича ҳар ойлик бўнаклар ҳисобга олинади.
170. 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар" счётида суғурталовчи ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимга Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валютадаги бўнак берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмга айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади.
Хизмат сафарлари учун бўнаклар хизмат сафари тўғрисидаги буйруқ, чипталар қиймати, кунлик яшаш ҳаражатлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда бўнак суммасини ҳисоблаш асосида берилади.
171. 4230 "Умумхўжалик ҳаражатлари учун берилган бўнаклар" счётида умумхўжалик эҳтиёжлари учун турли хилдаги кичик инвентар ва жиҳозларни нақд пулга сотиб олиш учун берилган бўнаклар акс эттирилади. Товар-моддий қийматликларни баҳолаш ва кирим қилиш тегишли тасдиқловчи ҳужжатларга асосан амалга оширилади.
172. 4290 "Ходимга берилган бошқа бўнаклар" счётида 4210 - 4230 счётларида акс эттирилмаган суғурталовчи ходимларига берилган бошқа бўнаклар ҳисобга олинади.
Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган бўнак бўйича юритилади.
173. Ходимларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4200)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Меҳнат ҳақи ҳисобидан бўнак берилди |
4210 |
5010 |
2. |
Ходимларга келгусидаги меҳнат ҳақи ҳисобига берилган бўнаклар ушлаб қолинди |
6710 |
4210 |
3. |
Ҳисобдор шахсларга банкдаги счётлардан бўнаклар берилди |
4220 - 4290 |
5110 - 5530 |
4. |
Ҳисобдор шахсларга кассадан бўнаклар берилди |
4220 - 4290 |
5010, 5020 |
5. |
Ҳисобдор шахсларга пул эквивалентлари берилди |
4220 - 4290 |
5610 |
6. |
Ишлатилмаган ҳисобдор суммалари кассага қайтарилди |
5010, 5020 |
4220 - 4290 |
7. |
Ишлатилмаган ҳисобдор суммалари суғурталовчининг банкдаги счётига қайтарилди |
5110 - 5530 |
4220 - 4290 |
8. |
Ҳисобдор шахслар сотиб олинган турли хилдаги пул эквивалентларига ҳақ тўлади |
5610 |
4220 - 4290 |
9. |
Ишлатилмаган пул эквивалентлари қайтарилди |
5610 |
4220 - 4290 |
10. |
Ҳисобдор шахслар капитал қўйилмалар, товарлар, ҳайвонлар, материаллар, асбоб-ускуналарни сотиб олиш, етказиб келиш, тайёрлаш билан боғлиқ ҳаражатларни амалга оширди |
0710 - 0890, 1010 - 1090, 2710 |
4220 - 4290 |
11. |
Ҳисобдор шахслар асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар, шунингдек, умумишлабчиқариш ҳаражатларни амалга оширди |
2310, 2510, 2710 |
4220 - 4290 |
12. |
Ҳисобдор шахслар давр ҳаражатларига тегишли бўлган турли хилдаги ҳаражатларни тўлади |
9410 - 9440 |
4220 - 4290 |
13. |
Ҳисобдор шахслар келгуси давр ҳаражатларига тегишли бўлган турли ҳаражатларни тўлади |
3190 |
4220 - 4290 |
4-§. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга
берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)
174. Товар-моддий захиралари ва бошқа активларни етказиб бериш шунингдек, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш учун берилган бўнаклар бўйича ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар";
4330 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун берилган бўнаклар";
4340 "Бошқа берилган бўнаклар".
175. Берилган бўнаклар суммаси, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги товарлар, иш ва хизматлар учун тўланган суммалар 4310 "ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4320 "Узоқ муддатли активлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар", 4330 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун берилган бўнаклар", 4340 "Бошқа берилган бўнаклар" счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўнаклар мол етказиб берувчилар ва суғурталовчи ўртасида тузилган шартнома ёки контракт асосида берилади. Айрим ҳолларда, қисман бажарилган ишлар тўғрисидаги далолатнома бўлиши мумкин. Бунда тўлов топшириқномаларида қисман тўлов миқдори ёки олдиндан тўлов фоизи кўрсатилади.
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича юритилади.
176. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (4300)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш учун нақд пулда бўнаклар берилди |
4310 |
5010 |
2. |
Банкдаги счётлардан бўнаклар ўтказилди |
4310 - 4340 |
5110 - 5530 |
3. |
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар ўтказилди |
4310 - 4340 |
6810 - 6820, 7810 - 7820 |
4. |
Контрактнинг бекор қилиниши натижасида аввал берилган бўнаклар қайтарилди |
5010 - 5530 |
4310 - 4340 |
5. |
Аввал берилган огоҳлантириш чора-тадбирлари учун берилган бўнакларнинг огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорлик ҳисобига ёпилиши |
6011 |
4330 |
6. |
Мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга бўлган қарзларни қоплашда аввал берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши |
6010, 7010 |
4310 - 4340 |
7. |
Мол етказиб берувчиларга берилган бўнакларнинг даъво муддати ўтганлари ҳисобдан чиқарилди |
9430 |
4310 - 4340 |
8. |
Берилган бўнакнинг тегишли суммаси узоқ муддатли қисмидан жорий қисмга ўтказилди |
4310 - 4340 |
0940 |
5-§. Бюджетга бўнак тўловларини
ҳисобга олувчи счётлар (4400)
177. Суғурталовчи томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4410 "Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)" счётида амалга оширилади.
178. 4410 "Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)" счётида бўнак сифатида тўланган солиқ суммалари, шу жумладан ҳарид қилинган товар-материал захиралари бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинади. Солиқлар суммасини ҳисобдан чиқариш 4410 "Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)" счётининг кредитида 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бюджетга бўнак тўловлари ўтказилганда бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг дебети ва пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Бюджетга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)" счётининг дебети ва бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.
179. Бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Харид қилинган моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммаси |
4410 |
6010, 6120, 6990 |
2. |
Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнаклар ўтказилди |
4410 |
5110 |
3. |
Моддий ресурслар, товарлар, иш ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС ҳисобга олинди |
6410 |
4410 |
4. |
Солиқлар ва йиғимлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар |
6410 |
4410 |
6-§. Мақсадли давлат жамғармаларига ва
суғурталар бўйича бўнак тўловларини
ҳисобга олувчи счётлар (4500)
180. Суғурталовчи томонидан мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича мажбурий тўловлари бўйича тўланган бўнаклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4510 "Суғурталар бўйича бўнак тўловлари";
4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари".
181. 4510 "Суғурталар бўйича бўнак тўловлари" счётида суғурталовчи томонидан суғурталар бўйича тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
182. 4520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлари" счётида суғурталовчи томонидан бюджетдан ташқари Пенсия, Йўл ва бошқа мақсадли давлат жамғармаларига тўланган бўнак тўловлари ҳисобга олинади.
Бўнак тўловларини ўтказишда мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг дебети, пул маблағларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ёзувлар амалга оширилади. Мажбурий тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китобларда 6510 "Суғурталар бўйича бўнак тўловлари", 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига бўнак тўловлар" счётларининг дебети ва мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг кредитида ёзувлар амалга оширилади.
183. Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4500)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари ўтказилди |
4510 - 4520 |
5110 - 5530 |
2. |
Мақсадли давлат жамғармалари ва суғурталарга тўловлар бўйича якуний ҳисоб-китоблар |
6510 - 6520 |
4510 - 4520 |
7-§. Устав капиталига таъсисчиларнинг
улушлари бўйича қарзини
ҳисобга олувчи счётлар (4600)
184. Суғурталовчи таъсисчилари (акциядорлик жамиятининг акциядорлари, ўртоқлик жамиятларининг иштирокчилари ва ш.к.)нинг суғурталовчи устав капиталига улушлар бўйича қарзлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётида амалга оширилади.
185. Суғурталовчини ташкил қилишда таъсисчилар ёки акцияга обуна бўлган шахсларнинг қарз суммаси 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг дебети устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
Таъсисчиларнинг улуш суммалари пул маблағлари кўринишида ҳақиқатда келиб тушганда 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Моддий ва бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) кўринишидаги улушлар 4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счётининг кредитида асосий воситалар, номоддий активлар, материаллар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ёзувлар билан расмийлаштирилади.
Суғурталовчига мулк сифатида акцияларга тўлов учун натура шаклида берилган мол-мулк таъсисчилар келишуви асосида аниқланган баҳода кирим қилинади.
4610 "Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи" счёти бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акцияларидан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
186. Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4600)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Иштирокчилар улушлари суммасида (акцияга обуна суммасида) устав капиталининг эълон қилинган ҳажми (суғурталовчи рўйхатдан ўтгандан кейин) |
4610 |
8310, 8320, 8330 |
2. |
Таъсисчилар суғурталовчи мулкига тугалланмаган қурилиш, асбоб-ускуна, асосий воситаларни тақдим этишди |
0110 - 0190, 0710 - 0720, 0810 |
4610 |
3. |
Таъсисчилар акцияларга обуна тўлови сифатида номоддий активларни тақдим этишди |
0410 - 0490 |
4610 |
4. |
Таъсисчилар акцияларга обуна тўлови сифатида узоқ муддатли ва қисқа муддатли инвестицияларни тақдим этишди |
0610, 5810 |
4610 |
5. |
Таъсисчилар суғурталовчи мулкига товар-моддий захираларини тақдим этишди |
1010 - 1090 |
4610 |
6. |
Таъсисчиларнинг улушлари суммаси пул маблағлари кўринишида келиб тушди |
5010 - 5530 |
4610 |
7. |
Суғурталовчининг устав капиталига улушлари таъсисчиларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинди |
6710 |
4610 |
8-§. Ходимларнинг бошқа операциялар
бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700)
187. Суғурталовчи ходимлари билан меҳнат ҳақи бўйича, ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблардан ташқари барча турдаги ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи";
4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи";
4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи";
4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари".
188. 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи" счётида суғурталовчи ходимларига кредитга берилган товарлар бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Кредитга товар сотиб олган шахслар ишлайдиган суғурталовчилар товарлар қиймати суммасини савдо ташкилотларига банк кредити ҳисобига қоплаши мумкин. Банк томонидан тегишли ҳисоб-китоб ҳужжатлари тўланганда 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи" счёти 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" ва 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари" счётлари билан боғланган ҳолда дебетланади. Суғурталовчи ходимларидан навбатдаги тўловларнинг ушлаб қолишда 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишилар" счёти 4710 "Кредитга сотилган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади, сўнг эса ушлаб қолинган сумма банк кредитини тўлаш учун 5110 "Ҳисоб-китоб счёти" счётининг кредитидан 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётларининг дебетига ўтказилади.
Ўзининг ходимлари томонидан кредитга сотиб олган товарлар бўйича қарзларини қоплашда банк кредитларидан фойдаланмайдиган суғурталовчилар, ушбу ходимлар берган топшириқ-мажбуриятларига асосан уларнинг меҳнат ҳақи суммасидан навбатдаги тўловларни ушлаб қолинганда 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счёти турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) билан боғланган ҳолда (савдо корхоналарининг лицевой счётлари бўйича) дебетланади. Ушлаб қолинган сумманинг савдо корхоналарига ўтказиш берилишига қараб, турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда дебетланади.
189. 4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи" счётида суғурталовчи ходимларига берилган қарзлар бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилади (масалан, якка тартибда уй-жой қуришга ва бошқаларга).
4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи" счётининг дебетида ходимларга берилган қарз суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Агар маблағлар суғурталовчига берилган кредит ҳисобидан бевосита банк томонидан (бу маблағларни олдиндан суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётига ўтказмасдан) ходимларга берилса, бунда 4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи" счётининг дебетида 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" ва 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари" счётлари билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
Қарздор ходимлардан келиб тушган тўловлар суммасига 4720 "Берилган қарзлар бўйича ходимларнинг қарзи" счёти (қабул қилинган тўловлар тартибидан келиб чиққан ҳолда) 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари", 5110 "Ҳисоб-китоб счёти", 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счётлари билан боғланган ҳолда кредитланади.
Банк кредитларини қоплаш 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари", 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётларининг дебетида ва банкка тегишли бўлган сумма ўтказилган пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
190. 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счётида суғурталовчи ходими томонидан пул маблағлари ва товар-моддий қийматликларнинг камомади ва талон-торож қилиниши, яроқсизлик натижасида етказган моддий зарарни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек, бошқа турдаги зарарларни қоплаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счётининг дебетида айбдор шахслардан ундириб олинадиган суммалар товар-моддий захиралар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счётининг кредитида, тўланган тўловлар суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва моддий зарарни қоплаш учун меҳнат ҳақидан ушлаб қолинадиган суммага 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар" счёти билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади.
191. 4790 "Ходимларнинг бошқа қарзлари" счётида 4710 - 4730 счётларида акс эттирилмаган суғурталовчи ходимлари билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700) бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг ҳар бир ходими бўйича юритилади.
192. Ходимларнинг бошқа операциялар бўйича қарзини ҳисобга олувчи счётлар (4700)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Савдо корхоналари томонидан ходимларга кредитга сотилган товарлар учун ўтказиб берилди |
4710 |
5110 - 5530 |
2. |
Кредитга олинган товарлар бўйича ходимларнинг қарзи учун банк кредитлари олинди |
4710 |
6810, 7810 |
3. |
Кредитга олинган товарларнинг тўлови учун ходимлардан келиб тушган навбатдаги тўловлар суммаси |
5010, 5110 |
4710 |
4. |
Кредитга олинган товарлар учун ходимларнинг меҳнат ҳақидан ушлаб қолинган тўловлар |
6710 |
4710 |
5. |
Ходимларга берилган қарзлар суммаси |
4720 |
5010 - 5530 |
6. |
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар |
4730 |
9210, 9220 |
7. |
Қимматли қоғозларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар |
4730 |
0610 - 0690, 5810 - 5830 |
8. |
Товар-моддий қийматликларнинг камомади учун айбдор шахслардан ундириладиган суммалар |
4730 |
1010 - 1090 |
9. |
Инвентаризация натижасида кассадаги пул маблағлари ва пул эквивалентларининг камомади |
4730 |
5010, 5020, 5610 |
10. |
Ходимларга пул эквивалентлари берилди |
4790 |
5610 |
11. |
Бошқа операциялар бўйича ходимларнинг қарзи зарарга ҳисобдан чиқарилди, агар ундирилиши суд томонидан рад этилган бўлса |
9430 |
4790 |
9-§. Турли дебиторлар қарзларини
ҳисобга олувчи счётлар (4800)
193. Юқорида тушунтириш берилган олинадиган счётларда кўрсатилмаган турли операциялар, жумладан, олинадиган фоизлар, дивидендлар, роялти, молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар, даъволар бўйича олинадиган счётлар ва бошқалар бўйича дебиторлар билан ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар";
4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар";
4830 "Олинадиган фоизлар";
4840 "Олинадиган дивидендлар";
4850 "Олинадиган роялти";
4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар";
4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари".
194. 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётида шартномага мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
195. 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётида шартномага мувофиқ ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти 9350 "Оператив ижарадан даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
196. 4830 "Олинадиган фоизлар" счётида фоизларни ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади. Муддати ўтган фоизлар алоҳида ҳисобга олинади ва улар бўйича шартномага мувофиқ пеня ҳисобланади. Ушбу счётда, шунингдек, суғурта полиси кафолати остида берилган ссудлар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳам ҳисобга олинади. Ссудалар бўйича фоизларнинг ҳисобланиши 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг дебети 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларни суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолишда 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади.
197. 4840 "Олинадиган дивидендлар" счётида қимматли қоғозлар бўйича дивидендларни ҳисоблаш бўйича ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
198. 4850 "Олинадиган роялти" счётида роялтини ҳисоблаш ва уларнинг олиниши ҳисобга олинади.
199. 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебетида даъволар бўйича ҳисоб-китоблар, жумладан:
а) Суғурта товонини қоплаш бўйича суғурта ҳодисасининг юз берганлигида айбдор бўлган учинчи шахсларга;
б) мол етказиб берувчиларга, пудратчиларга ва транспорт ташкилотларига уларнинг счётлари текширилганда шартномада келишилган ва прейскурантда назарда тутилган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, шунингдек, арифметик хатолар аниқланганда - мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тақдим этилган счётлардаги баҳоларнинг ошиб кетиши ёки арифметик хатолар товар-моддий қийматликлар ёки ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларда ёзувлар амалга оширилгандан сўнг аниқланганда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар ёки ишлаб чиқариш захиралари, товарлар ва тегишли ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
в) мол етказиб берувчиларга, транспорт ва бошқа ташкилотларга юкнинг камомади бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар билан боғланган ҳолда;
г) суғурталовчининг счётларидан нотўғри ҳисобдан чиқарилган (ўтказилган) суммалар бўйича банк муассасаларига, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда;
д) шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқалардан, тўловчилар томонидан тан олинган ёки иқтисодий суд томонидан белгиланган миқдорда олинадиган жарималар, пенялар, неустойкалар бўйича (тўловчилар томонидан тан олинмаган, билдирилган даъволар суммаси ҳисобда акс эттирилмайди), 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади;
е) мол етказиб берувчилар ёки пудратчиларга уларнинг айби билан юзага келган, яроқсиз маҳсулотлар ва бўш туриб қолишлар бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда.
200. 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда келиб тушган тўловлар суммасига кредитланади. Кейинчалик аниқланган ва олиниши керак бўлмаган суммалар, қоидага мувофиқ, ҳисобга олишга қабул қилинган шу счётларга 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити бўйича олиб борилади.
4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб даъволар бўйича алоҳида юритилади.
201. 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счётида юқоридаги счётларда кўрсатилмаган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Аналитик ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида юритилади.
202. Турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи счётлар (4800)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Молиявий ижара бўйича тўловларнинг жорий қисми
|
4810 |
0920 |
|
Оператив ижара бўйича олинадиган суммаларни ҳисоблаш
|
4820 |
9350 |
|
3. |
Ижара бўйича қарзларни қоплаш учун ижарачилардан суммалар келиб тушди |
5010 - 5530 |
4810, 4820 |
4. |
Олинган векселлар бўйича фоизлар ҳисобланди |
4830 |
9530 |
5. |
Мижозлардан келиб тушадиганлар акс эттирилди: а) фоизлар б) дивидендлар в) роялти |
4830 4840 4850 |
9530 9520 9510 |
6. |
Суғурталовчининг банкдаги счётига фоизлар ва дивидендлар келиб тушди |
5110 - 5530 |
4830, 4840 |
7. |
Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг тўланиши |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
4830 |
8. |
Тўланаётган суғурта товонлари ҳисобидан ссудалар бўйича фоизларнинг ушлаб қолиниши |
6030 |
4830 |
9. |
Бошқа ташкилотлардан роялтининг келиб тушиши |
5110 - 5530 |
4850 |
10. |
Ўрнатиладиган асбоб ускуналар счётида аниқланган баҳо ва тарифларнинг бир-бирига мувофиқ келмаслиги, хатолар бўйича мол етказувчиларга даъво билдирилди |
4860 |
0710 - 0720 |
11. |
Капитал қурилиш учун илгари тўланган, ҳажмнинг ошиб кетиши, баҳоларнинг номутаносиблиги ва счётлардаги хатолар бўйича пудратчиларга даъво билдирилди |
4860 |
0810 - 0890 |
12. |
Баҳоларнинг номутаносиблиги ва арифметик хатолар бўйича товар-моддий захираларининг камомади бўйича мол етказиб берувчиларга даъво билдирилди |
4860 |
1010 - 1090 |
13. |
Камомадлар, счётлардаги хатолар, сифат бўйича даъво билдирилди (1510 счётдан фойдаланилганда) |
4860 |
1510 |
14. |
Суғурталовчи счётларидан нотўғри олинган суммалар бўйича банкка даъво билдирилди |
4860 |
5110 - 5530 |
15. |
Келиб тушган моддий қийматликларни кирим қилишда мол етказиб берувчиларга даъволар билдирилди |
4860 |
6010 |
16. |
Бошқа корхоналар томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаганликлари учун тан олинган жарима, пеня ва неустойкалар, шунингдек, суғурта шартномалари бўйича регресс даъволар суммаси |
4860 |
9330 |
17. |
Қониқтирилмаган даъво суммаси ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларга олиб борилди |
Харажат- ларни ҳисобга олувчи счётлар |
4860 |
18. |
Ажратилган бўлинмалар томонидан турли ташкилотларга хизмат кўрсатилди |
4890 |
6110 |
19. |
Бошқа корхоналар ва шахслар ҳисобидан ходимларга тегишли бўлган суммалар |
4890 |
6710 |
20. |
Регресс талаблар бўйича даъволарнинг тўланиши |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
4860 |
10-§. Даргумон қарзлар бўйича резервни
ҳисобга олувчи счётлар (4900)
203. Даргумон қарзлар бўйича резервларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётида амалга оширилади.
204. Суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоб-китоблари бўйича ишончсиз қарзлари суммасига резерв ташкил қилинади ва 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётига олиб борилади.
Белгиланган муддатда қопланмаган ва тегишли кафолатлар билан таъминланмаган суғурталовчининг дебиторлик қарзи ишончсиз қарз сифатида тан олинади.
Даргумон қарзлар бўйича резерв ҳисобот йили охирида суғурталовчининг дебиторлик қарзларининг инвентаризацияси натижалари асосида ташкил этилади.
Резерв ҳажми ҳар бир ишончсиз қарз бўйича алоҳида, қарздорнинг молиявий аҳволи (тўлов қобилияти) ва қарз суммасини тўлиқ ёки қисман тўлаш эҳтимолини баҳолаш асосида аниқланади.
Агар шубҳали қарз бўйича резерв ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг охиригача ушбу резервнинг маълум бир қисми ишлатилмаса, у ҳолда ишлатилмаган сумма тегишли йилнинг фойдасига қўшилади ва фойда солиғини ҳисоблашда солиқ базасига қўшилмайди.
Илгари суғурталовчи томонидан ишончсиз қарз сифатида тан олинган қарзларни балансдан чиқариш 4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётининг дебетида тегишли дебиторлар билан ҳисоб-китоблар (олинадиган счётлар)ни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ишлатилмаган ишончсиз қарзлар бўйича резерв суммасининг фойдага қўшилиши 4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счётининг дебетида ва 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
4910 "Даргумон қарзлар бўйича резерв" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ишончсиз қарз ва резерв ташкил қилинган муддат бўйича юритилади.
205. Даргумон қарзлар бўйича резервни ҳисобга олувчи счётлар (4900)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Даргумон қарзлар бўйича резерв ташкил қилинди |
9430 |
4910 |
2. |
Харидор ва буюртмачиларнинг қарзлари ишончсиз қарзлар бўйича резерв ҳисобига ҳисобдан чиқарилди |
4910 |
4010, 4020 |
3. |
Даргумон қарзлар бўйича резервлар суммасининг ишлатилмаган қисмини улар ташкил этилган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши |
4910 |
9390 |
V кичик бўлим. Пул маблағлари,
қисқа муддатли инвестициялар
ва бошқа жорий активлар
206. Ушбу бўлимнинг счётлари суғурталовчига тегишли бўлган кассадаги мавжуд миллий ва чет эл валютасидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва хориждаги банклар счётлардаги пул маблағлари, пул эквивалентлари, қимматли қоғозларга қилинган қисқа муддатли қўйилмалар, шунингдек, камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
207. Ушбу бўлимдаги счётларда чет эл валютасидаги пул маблағлари ва уларга тегишли операциялар миллий валютада - сўмда, чет эл валютасини пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали ҳисобга олинади.
208. Пул маблағлари қолдиғини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича ҳар ойдаги қайта баҳолаш натижасидаги курс фарқлари (ижобий курс фарқи) 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" ёки (салбий курс фарқи) 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётига олиб борилади.
209. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлардаги ҳисоб тартиби ёритилади:
5000 - Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5100 - Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5200 - Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5500 - Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;
5600 - Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар;
5700 - Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар;
5800 - Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар;
5900 - Камомадлар ва қийматликларнинг бузулишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар.
1-§. Кассадаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5000)
210. Суғурталовчи кассасидаги пул маблағларининг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари";
5020 "Чет эл валютасидаги пул маблағлари"
Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг (5000) дебети бўйича суғурталовчи кассасига келиб тушган пул маблағлари акс эттирилади. Кредити бўйича суғурталовчи кассасидан тўланадиган пул маблағлари ва лимитдан ортиқча пулни банкка топшириш акс эттирилади.
211. Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5000)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий воситалар ва бошқа активларни сотишдан тушумнинг нақд пулда олиниши |
5010, 5020 |
9210 - 9220 |
2. |
Банкдаги тегишли счётлардан пул маблағлари кассага келиб тушди (иш ҳақи, нафақа, мукофотлар ва шу кабиларни бериш учун) |
5010, 5020 |
5110 - 5530 |
3. |
Ҳисобдор шахслар томонидан ишлатилмаган олдин олинган бўнакларнинг қайтарилиши |
5010, 5020 |
4220 - 4290 |
4. |
Акцияни номинал қийматидан юқори нархда сотиш натижасида олинган эмиссия даромади |
5010, 5020 |
8410 |
5. |
Таъсисчилар ўзларининг улушлари ҳисобидан суғурталовчининг устав капиталига нақд пул маблағларини киритди |
5010, 5020 |
4610 |
6. |
Квартира ижарачиларидан қарз суммаси келиб тушди |
5010, 5020 |
4890 |
7. |
Коммунал хизматлар, алоқа хизматлари ва бошқа тўловларнинг келиб тушиши |
5010, 5020 |
4890 |
8. |
Ишчиларга алоҳида уй-жой қуришга қарз бериш учун кредит суммаси нақд пулда олинди |
5010, 5020 |
6810, 7810 |
9. |
Пул маблағлари кассадан топширилди ва банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказилди |
5110 - 5530 |
5010, 5020 |
10. |
Суғурта агентидан суғурта мукофотлари олинди |
5010, 5020 |
4040 |
11. |
Суғурта қилдирувчидан суғурта мукофотлари олинди
|
5010, 5020 |
4030 |
12. |
Акциядорлардан уларга тегишли акциялар қайтариб сотиб олинди |
8610, 8620 |
5010, 5020 |
13. |
Қимматли қоғозларни сотиб олишдаги ҳаражатлар тўланди (брокерлар, маслаҳатчилар хизмати учун тўловлар) |
9690 |
5010, 5020 |
14. |
Ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқа тўловлар берилди (мукофот ва шу кабилар) |
6710 |
5010, 5020 |
15. |
Ҳисобдор суммалар берилди |
4220 - 4290 |
5010, 5020 |
16. |
Ходимларга берилган қарз суммаси |
4720 |
5010, 5020 |
17. |
Турли хил суммалар берилди (бажариш варақалари бўйича ва бошқалар) |
6990 |
5010, 5020 |
18. |
Суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари ҳисобига нақд тўланиши
|
4110 |
5010, 5020 |
19. |
Табиий офатлар билан боғлиқ турли хил қопланмайдиган ҳаражатлар тўланиши |
9720 |
5010, 5020 |
20. |
Пул маблағларининг камомади (инвентаризация натижасида) |
4730 |
5010, 5020 |
21. |
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланиши |
6920 |
5010, 5020 |
22. |
Ижарага берувчига тегишли тўловларнинг тўланиши |
6910, 6950 |
5010, 5020 |
2-§. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5100)
212. Суғурталовчининг банкдаги ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"да амалга оширилади.
213. 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"нинг дебети бўйича суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётига пул маблағларининг келиб тушиши акс эттирилади. 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"нинг кредитида суғурталовчининг ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида суғурталовчининг ҳисоб-китоб счёти дебети ёки кредитига хатолик билан олиб борилган суммалар 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" ёки 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳисоб-китоб счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100) бўйича аналитик ҳисоб миллий валютадаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
214. Ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5100)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши |
5110 |
4810, 4820 |
2. |
Товарларни кредитга сотишдан тушган пуллар |
5110 |
4710 |
3. |
Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларни сотилишидан тушган тушумлар |
5110 |
4010 |
4. |
Пул маблағлари кассадан ҳисоб-китоб счётига топширилди |
5110 |
5010 |
5. |
Чет эл валютасини сотиб олиш учун пул маблағлари ўтказилди |
5530 |
5110 |
6. |
Банкка қайтарилган чек ва аккредитивлар бўйича суммалар ҳисоб-китоб счётига ўтказилди |
5110 |
5510, 5520 |
7. |
Илгари қисқа муддатли инвестиция тартибида берилган қарзларнинг қайтарилиши |
5110 |
5830 |
8. |
Илгари берилган бўнак қайтарилди |
5110 |
4310 - 4390 |
9. |
Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши |
5110 |
4860 |
10. |
Олинган бўнаклар суммаси |
5110 |
6310 - 6390 |
11. |
Илгари акцияга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши |
5110 |
4610 |
12. |
Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши |
5110 |
8410 |
13. |
Суғурта агенти ва брокеридан суғурта мукофотининг келиб тушиши |
5110 |
4040 |
14. |
Суғурталанувчилардан суғурта мукофотларининг келиб тушиши |
5110 |
4030 |
15. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг келиб тушиши |
5110 |
4050 |
16. |
Қайта суғурта қилиш бўйича зарар улуши қопламасининг келиб тушиши |
5110 |
4060 |
17. |
Суғурта полиси кафолати остида берилган ссудалар бўйича суғурта қилдирувчининг қарздорлигининг қопланиши |
5110 |
4830 |
18. |
Суғурталовчининг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзининг қопланиши |
6030 |
5110 |
19. |
Суғурталовчининг суғурта агентлари ва брокерлари олдидаги қарздорлигининг қопланиши |
6040 |
5110 |
20. |
Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича қарздорликнинг қопланиши |
6050 |
5110 |
21. |
Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича қарздорликнинг қопланиши |
6060 |
5110 |
22. |
Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг тўланиши |
6080 |
5110 |
23. |
Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистанслар хизмати ҳақини тўлаш |
6090 |
5110 |
24. |
Банкдан кассага пул маблағлари келиб тушди (меҳнат ҳақи, нафақа, мукофот ва шу кабиларни бериш учун) |
5010 |
5110 |
25. |
Хусусий акцияларнинг сотиб олиниши |
8610, 8620 |
5110 |
26. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг қопланиши |
6010 |
5110 |
27. |
Берилган бўнаклар суммаси |
4310 - 4340 |
5110 |
28. |
Илгари олинган бўнакларни қайтарилиши |
6300, 7310 |
5110 |
29. |
Бюджетга тўловлар бўйича қарз суммасининг ўтказилиши |
6410 |
5110 |
30. |
Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларнинг қопланиши |
6510 - 6530 |
5110 |
31. |
Таъсисчиларга ҳисобланган дивиденднинг тўланиши |
6610 |
5110 |
32. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарз суммасининг қопланиши |
6110, 6120 |
5110 |
33. |
Қисқа муддатли кредит ва қарзларнинг қопланиши |
6810 - 6840 |
5110 |
34. |
Узоқ муддатли кредит ва қарзларнинг жорий қисмининг қопланиши |
6950 |
5110 |
35. |
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши |
6920 |
5110 |
36. |
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди |
6910, 6950 |
5110 |
3-§. Чет эл валютасидаги пул маблағларини
ҳисобга олувчи счётлар (5200)
215. Ўзбекистон Республикаси ва чет мамлакатлар ҳудудидаги банклар счётларидаги чет эл валютасидаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари";
5220 "Чет элдаги валюта счётлари";
216. 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари" ва 5220 "Чет элдаги валюта счётлари" счётларининг дебетида валюта счётларига пул маблағларининг келиб тушиши, кредитида эса пул маблағларининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Банк кўчирмасини текшириш натижасида аниқланган суғурталовчининг валюта счётининг дебети ёки кредитига хатолик билан ўтказилган суммалар 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" ёки 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бухгалтерия ҳисобида валюта счёти бўйича операциялар банк кўчирмалари ва уларга илова қилинадиган пулли ва ҳисоб-китоб ҳужжатлари асосида акс эттирилади.
Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб, чет эл валютасидаги пул маблағларини сақлаш учун банкларда очилган ҳар бир счёт бўйича юритилади.
217. Чет эл валютасидаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5200)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ижарага берилган асосий воситалар бўйича ижарачидан ижара тўловларининг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4810, 4820 |
2. |
Маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар, асосий воситалар ва бошқа активларни сотилишидан валютанинг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4010 |
3. |
Кассадан валюта маблағларининг валюта счётига топширилиши |
5210, 5220 |
5020 |
4. |
Ишлатилмаган чек ва аккредитив суммасининг валюта счётига ўтказилиши |
5210, 5220 |
5510 - 5520 |
5. |
Илгари қисқа муддатли инвестициялар тартибида берилган қарзнинг қайтарилиши |
5210, 5220 |
5830 |
6. |
Илгари берилган бўнакларнинг қайтарилиши |
5210, 5220 |
4310 - 4340 |
7. |
Қондирилган даъволар суммасининг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4860 |
8. |
Олинган бўнаклар суммаси |
5210, 5220 |
6300, 7310 |
9. |
Илгари акцияларга обуна бўлган таъсисчилардан улуш суммасининг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4610 |
10. |
Номинал қийматдан юқори баҳода сотилган акциялардан эмиссион даромаднинг келиб тушиши |
5210, 5220 |
8410 |
11. |
Суғурта агенти ва брокеридан суғурта мукофотининг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4040 |
12. |
Суғурталанувчилардан суғурта мукофотларининг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4030 |
13. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4050 |
14. |
Қайта суғурта қилиш бўйича зарар улуши қопламасининг келиб тушиши |
5210, 5220 |
4060 |
15. |
Суғурталовчининг суғурта қилдирувчи олдидаги қарзининг қопланиши |
6030 |
5210, 5220 |
16. |
Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича қарздорликнинг қопланиши |
6050 |
5210, 5220 |
17. |
Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича қарздорликнинг қопланиши |
6060 |
5210, 5220 |
18. |
Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг тўланиши |
6080 |
5210, 5220 |
19. |
Инвестицияга валюта маблағларнинг қўйилиши |
0600, 5800 |
5210, 5220 |
20. |
Банкдан кассага валюта маблағларининг келиб тушиши |
5020 |
5210, 5220 |
21. |
Хусусий акцияларнинг чет эл валютасига сотиб олиниши |
8610, 8620 |
5210, 5220 |
22. |
Чет эллик мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидаги қарзларнинг тўланиши |
6010 |
5210, 5220 |
23. |
Чет эл валютасида берилган бўнакларнинг суммаси |
4310 - 4340 |
5210, 5220 |
24. |
Илгари олинган чет эл валютасидаги бўнакларнинг қайтарилиши |
6300, 7310 |
5210, 5220 |
25. |
Таъсисчиларга чет эл валютасида ҳисобланган дивиденднинг тўланиши |
6610 |
5210, 5220 |
26. |
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзлар қопланди |
6920 |
5210, 5220 |
27. |
Қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар қопланди |
6810 - 6840 |
5210, 5220 |
28. |
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларнинг жорий қисми қопланди |
6950 |
5210, 5220 |
29. |
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди |
6910, 6950 |
5210, 5220 |
4-§. Банкдаги махсус счётлардаги пул
маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500)
218. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет мамлакатлардаги аккредитивлар, чек дафтарчалари, бошқа тўлов ҳужжатларидаги (векселлардан ташқари) пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисида, шунингдек, мақсадли молиялаштириш (тушумлар) пул маблағларининг алоҳида сақланадиган қисмининг ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5510 "Аккредитивлар";
5520 "Чек дафтарчалари";
5530 "Бошқа махсус счётлар".
219. 5510 "Аккредитивлар" счётида аккредитивдаги пул маблағлари ҳисобга олинади. Аккредитивга пул маблағларини ўтказиш 5510 "Аккредитивлар" счётининг дебетида ва 5110 "Ҳисоб-китоб счёти", 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари", 5220 "Чет элдаги валюта счётлари" ва бошқа счётларнинг кредитида акс эттирилади.
5510 "Аккредитивлар" счёти бўйича аккредитивга ҳисобга олинган пул маблағлари уларнинг ишлатилиши бўйича (банк кўчирмаларига асосан), 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар"нинг дебетига ҳисобдан чиқарилади. Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағлар, банк томонидан улар қайси счётдан ўтказилган бўлса, шу счётларга қайта тикланганда 5510 "Аккредитивлар" счётининг кредити, 5110 "Ҳисоб-китоб счёти", 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари", 5220 "Чет элдаги валюта счётлари" ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
5510 "Аккредитивлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчи томонидан қўйилган ҳар бир аккредитив бўйича алоҳида юритилади.
220. 5520 "Чек дафтарчалари" счётида чек дафтарчаларидаги пул маблағларининг ҳаракати ҳисобга олинади. Чек дафтарчаларини беришда пул маблағларини депонентлаш 5520 "Чек дафтарчалари" счётининг дебети ва 5110 "Ҳисоб-китоб счёти", 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари", 5220 "Чет элдаги валюта счётлари", 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" ва бошқа счётларнинг кредитида акс эттирилади. Суғурталовчи томонидан берилган чекларнинг тўлови доирасидаги сумма 5520 "Чек дафтарчалари" счётининг кредитидан ҳаражат ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Чек билан берилган, лекин банк томонидан тўланмаган (тўловга тақдим этилмаган) сумма 5520 "Чек дафтарчалари" счётида қолади ва ушбу 5520 "Чек дафтарчалари" счётининг қолдиғи банк кўчирмалари билан мос келиши лозим. Банкка қайтарилган чекларнинг (фойдаланилмай қолган) суммаси 5520 "Чек дафтарчалари" счётининг кредитида 5110 "Ҳисоб-китоб счёти", 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари", 5220 "Чет элдаги валюта счётлари" ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Кредитор корхоналар билан ҳисоб-китоб қилиш учун суғурталовчи ходимларига ҳисобдорликка берилган чек дафтарчаларидаги маблағларнинг ҳаракати устидан назорат тезкор равишда юритилади.
5520 "Чек дафтарчалари" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган чек дафтарчалари бўйича юритилади.
221. 5530 "Бошқа махсус счётлар"да банкда махсус сақланадиган мақсадли молиялаштириладиган (тушумлар) маблағлар, шу жумладан ижтимоий муассасалар, объектлар (болалар боғчаси ва бошқалар)ни сақлаш учун ота-оналардан, ўзга фойдаланувчилар ва бошқа манбалардан келиб тушган пул маблағлари; суғурталовчининг талабига кўра алоҳида счётда йиғиладиган ва сарфланадиган капитал қўйилмаларни молиялаштириш маблағлари; давлат идораларининг субсидиялари ва шу кабиларнинг ҳаракати ҳисобга олинади.
Суғурталовчининг алоҳида бўлинмаларга банкда жорий ҳаражатларни (меҳнат ҳақи, алоҳида хўжалик ҳаражатлари, хизмат сафарлари ва шу кабилар) амалга ошириш учун очилган жорий счётларда ушбу кўрсатилган маблағларнинг ҳаракати алоҳида счётда акс эттирилади.
5530 "Бошқа махсус счётлар" бўйича аналитик ҳисобни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва чет элдаги бошқа махсус счётлардаги пул маблағларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
222. Банкдаги махсус счётлардаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5500)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Аккредитивларга пул маблағлари ўтказилди |
5510 |
5110 - 5220 |
2. |
Қондирилган даъволар суммасининг махсус счётга келиб тушиши |
5510 - 5530 |
4860 |
3. |
Депозит иштирокчиси сифатида акция обуначиларидан бўнак суммасининг олиниши |
5530 |
6320 |
4. |
Қисқа муддатли банк кредитлари ҳисобидан аккредитивларга пул маблағлари ўтказилди |
5510 |
6810 |
5. |
Сотиш ҳаражатларининг тўлови чек билан амалга оширилди |
9410 |
5520 |
6. |
Ишлатилмаган сумманинг муддат охирида қайтарилиши: а) аккредитивлар б) чек дафтарчалари |
5110 - 5220 5110 - 5220 |
5510 5520 |
7. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзни тўлашда аккредитивдаги сумма ҳисобдан чиқарилди |
6010 |
5510 |
8. |
Аккредитивдан бўнакнинг берилиши |
4310 - 4340 |
5510 |
9. |
Суғурта бўйича қарзларнинг аккредитив маблағлари ҳисобига қопланиши |
6510 |
5510 |
10. |
Бошқа кредиторларнинг хизматлари учун тўловларда ишлатилган чеклар суммасини ҳисобдан чиқариш |
6990 |
5520 |
11. |
Махсус счётдан шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган қарзнинг тўланиши |
6120 |
5530 |
12. |
Сотиб олинган путёвкалар учун махсус счётдан тўланган сумма |
5610 |
5530 |
13. |
Чек дафтарчаларидаги ишлатилмаган маблағларнинг қисқа муддатли банк кредитларини қоплаш учун қайтарилиши |
6810 |
5520 |
14. |
Аккредитивдаги ишлатилмаган маблағнинг узоқ муддатли банк кредитларини қоплаш учун қайтарилиши |
6950, 7810 |
5510 |
15. |
Ҳисобланган фоизлар бўйича қарзларнинг қопланиши |
6920 |
5510 - 5530 |
16. |
Ижарага берувчига тегишли бўлган тўловлар тўланди |
6910, 6950 |
5530 |
ҳисобга олувчи счётлар (5600)
223. Суғурталовчи кассасидаги пул эквивалентларининг (почта маркалари ва бошқалар) мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5610 "Пул эквивалентлари (турлари бўйича)" счётида амалга оширилади.
5610 "Пул эквивалентлари (турлари бўйича)" счётида маркалар, патталар ва бошқа пул эквивалентлари номинал қиймати бўйича ҳисобга олинади. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётнинг дебетида пул эквивалентларини сотиб олиш пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, кредитида эса пул эквивалентларининг сарфланиши ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600) бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
224. Пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар (5600)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Пул эквивалентларининг нақд пулга ҳарид қилиниши |
5610 |
5010, 5020 |
2. |
Пул эквивалентларини ҳисоб-китоб счётидан пул маблағларини ўтказиш орқали ҳарид қилиниши |
5610 |
5110 |
3. |
Ҳисобдор шахслар орқали пул эквивалентларининг ҳарид қилиниши |
5610 |
4220 - 4290 6970 |
4. |
Турли шахслардан пул эквивалентларининг ҳарид қилиниши |
5610 |
6990 |
6-§. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини
ҳисобга олувчи счётлар (5700)
225. Йўлдаги пул маблағлари (нақд пулга ва пул ўтказиш орқали маҳсулот сотишдан олинган даромад) тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 5710 "Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари" счётида амалга оширилади.
226. 5710 "Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари" счётида сақлаш жойидан чиқиб кетган, аммо мўлжалланган жойига етиб бормаган пул маблағлари (инкассаторга берилган сотишдан олинган тушумлар, пул ўтказмалари) ҳисобга олинади.
Ушбу счёт транзит счёт ҳисобланади ва пул маблағларининг ҳаракати устидан узлуксиз назоратни ўрнатиш учун боғловчи вазифасини бажаради.
5710 "Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари" счётининг дебетида пулни инкассаторларга топшириш кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Пул маблағлари кирим қилингандан кейин 5710 "Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари" счёти кредитланиб, пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счёт (5700)нинг аналитик ҳисоби уларнинг турлари бўйича юритилади.
227. Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)ларини ҳисобга олувчи счётлар (5700)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Кассадаги нақд пулларни банкдаги ҳисоб-китоб счётига ўтказиш учун инкассаторга топширилди |
5710 |
5010, 5020 |
2. |
Харидорларнинг қарзлари келиб тушган пул ўтказмалари бўйича қопланди |
5710 |
4010 |
3. |
Банкка ҳали келиб тушмаган пул маблағларини ўтказиш орқали бўнак олиш |
5710 |
6300, 7310 |
4. |
Турли дебиторлардан пул ўтказмаларини олиш |
5710 |
4890 |
5. |
Ажратилган бўлинмалардан пул ўтказмаларини олиш |
5710 |
4110 |
6. |
Йўлдаги пул маблағлари кассага келиб тушди |
5010 - 5020 |
5710 |
7. |
Йўлдаги пул маблағлари банкдаги ҳисоб-китоб счётига келиб тушди |
5110 - 5530 |
5710 |
7-§. Қисқа муддатли инвестицияларни
ҳисобга олувчи счётлар (5800)
228. Суғурталовчининг бошқа корхоналар қимматли қоғозларига қилинган қисқа муддатли (бир йил муддатдан кўп бўлмаган) инвестициялари (қўйилмалар) давлат қарзларининг фоизли облигациялари, бошқа корхоналарга берилган қарзлар ва бошқаларнинг нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5810 "Қимматли қоғозлар";
5830 "Берилган қисқа муддатли қарзлар";
5890 "Бошқа жорий инвестициялар".
229. 5810 "Қимматли қоғозлар" счётида акцияларга, давлат қарзларининг фоизли облигацияларига ва бошқа қимматли қоғозларига қўйилган қисқа муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати ҳисобга олинади.
Облигация ва бошқа қимматли қоғозлар 5810 "Қимматли қоғозлар" счётига сотиб олиш қийматида кирим қилинади.
Суғурталовчида акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиниши 5810 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва агар қимматли қоғозлар учун тўлов моддий ёки бошқа қийматликлар (пул маблағларидан ташқари) орқали амалга оширилса, моддий ва бошқа қийматликларнинг сотилишини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ҳисобга олинади.
Агар сотиб олинган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг сотиб олиш баҳоси уларнинг номинал қийматидан фарқ қилса, у ҳолда сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқни шундай ҳисобдан чиқариш ёки қўшимча ҳисобланиши керакки, 5810 "Қимматли қоғозлар" счётида ҳисобга олинган қимматли қоғозларнинг баҳоси уларни қоплаш даврида номинал қийматига мувофиқ бўлиши лозим. Сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланадиган вақтгача бўлган даврда 5810 "Қимматли қоғозлар" счётининг дебети (қўшимча ҳисоблаш)да ёки кредити (ҳисобдан чиқариш)да, 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" ёки 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар" счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
5810 "Қимматли қоғозлар" счётида ҳисобга олинган облигация ва бошқа қимматли қоғозларнинг қопланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5810 "Қимматли қоғозлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
230. 5830 "Берилган қисқа муддатли қарзлар" счётида суғурталовчининг бошқа корхоналарга қисқа муддатга берган пулли ва бошқа қарзларининг ҳаракати ҳисобга олинади.
Берилган қарзлар 5830 "Берилган қисқа муддатли қарзлар" счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Қарзларнинг қайтарилиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 5830 "Берилган қисқа муддатли қарзлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
231. 5890 "Бошқа жорий инвестициялар" счётида суғурталовчиларнинг банк ва бошқа омонатларга сўмда ва чет эл валютасидаги қўйилмаларининг ҳаракати ҳисобга олинади.
Омонатларга пул маблағларининг ўтказилиши суғурталовчиларда 5890 "Бошқа жорий инвестициялар" счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобда банк томонидан омонатлар суммаси қайтарилганда суғурталовчида тескари ёзув амалга оширилади.
Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800) бўйича аналитик ҳисоб қисқа муддатли инвестицияларнинг турлари ва ушбу қўйилмалар амалга оширилган объектлар (қимматли қоғозларни сотувчи-корхоналар, омонатлар ва ҳоказолар) бўйича юритилади.
232. Қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар (5800)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Қимматли қоғозлар маҳсулотлар, товарлар, иш, хизматларни бериш йўли билан ҳарид қилинди |
5810 |
9030 |
2. |
Қимматли қоғозлар асосий воситалар ва бошқа активларни бериш йўли билан ҳарид қилинди |
5810 |
9210, 9220 |
3. |
Узоқ муддатли инвестицияларнинг таркибий ўзгариши (реструктуризация) амалга оширилди |
5810 |
0610 |
4. |
Қимматли қоғозлар нақд пулга ҳарид қилинди |
5810 |
5010 |
5. |
Қимматли қоғозлар қиймати банкдаги счётдан тўланиши орқали ҳарид қилинди |
5810 |
5110 - 5530 |
6. |
Харидорларга ссуда маблағларининг векселда берилиши |
5810 |
5110 - 5530 |
7. |
Акцияларнинг тўлов сифатида қимматли қоғозларнинг келиб тушиши |
5810 |
4610 |
8. |
Қимматли қоғозларни сотилиши |
5110 |
5810 |
9. |
Суғурталовчининг қарзи қимматли қоғозлар билан қопланиши |
6990 |
5810 |
10. |
Мажбуриятлар учун гаров сифатида акцияларнинг берилиши |
6010 |
5810 |
11. |
Харидорга вексел суммасига даъво билдирилиши |
4860 |
5810 |
12. |
Даъво муддати тугаганлиги туфайли вексел бўйича қарзни зарар ҳисобига чиқариш |
9690 |
5810 |
13. |
Инвентаризация натижасида қимматли қоғозларнинг камомади |
4730 |
5810 |
14. |
Қисқа муддатли қарзларнинг асосий восита ва бошқа активлар кўринишида берилиши |
5830 |
9210, 9220 |
15. |
Қисқа муддатли қарзларнинг товар ва хизматлар кўринишида берилиши |
5830 |
9030 |
16. |
Бошқа корхоналар томонидан қисқа муддатли қарзларнинг қайтарилиши |
5110 |
5830 |
8-§. Камомадлар ва қийматликларнинг
бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий
активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)
233. Қийматликларни тайёрлаш, сақлаш, сотиш ва инвентаризация қилиш жараёнларида аниқланган камомад, талон-торож ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотиш суммалари, шунингдек, ушбу бўлимнинг юқорида келтирилган счётларида ҳисобга олинмаган, бироқ суғурталовчи мулки ҳисобланган бошқа жорий активларнинг мавжудлиги тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар";
5920 "Бошқа жорий активлар".
234. Товар-моддий захиралари, асосий воситалар ва номоддий активларнинг камомади ва бузилиши 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётининг дебети ва товар-моддий захираларини ҳисобга олувчи счётлар ва асосий воситалар ва бошқа активларнинг сотилиши ҳамда турли чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
235. 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётининг кредитида қуйидаги:
а) қийматликларнинг табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ камомадлари, қийматликларнинг бузилиши, йўқолиши ва ўғирланишининг аниқ айбдорлари аниқланганда - 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар", 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счётларининг дебети;
б) қийматликларнинг табиий йўқотиш меъёрларидан ортиқ бузилиши ва ўғирланишидан йўқотишлар, аниқ айбдор шахси аниқланмаганда ва даъво тасдиқланмаганлиги натижасида суднинг эътирози - 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" дебетига ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
236. 5920 "Бошқа жорий активлар" счётининг дебетида ушбу бўлимнинг юқорида келтирилган счётларида ҳисобга олиниши мўлжалланмаган жорий активлар акс эттирилади. 5920 "Бошқа жорий активлар" счётининг кредитида бошқа жорий активларнинг сарфланиши акс эттирилади.
5920 "Бошқа жорий активлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб уларнинг турлари бўйича юритилади.
237. Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар ва бошқа жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар (5900)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
ТМЗнинг йўқолиши ва бузилишидан камомадлар |
5910 |
1010 - 1090 |
2. |
Асосий воситалар ва номоддий активларнинг йўқолиши ва бузилишидан йўқотишлар |
5910 |
9210, 9220 |
3. |
Айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган суммалар |
4860, 4730 |
5910 |
4. |
Ундирилмаган суммалар ҳисобдан чиқарилди, шунингдек, камомадлар зарарга олиб борилди |
9430 |
5910 |
5. |
Пул ўтказиш йўли билан бошқа жорий активлар сотиб олинди |
5920 |
5110 |
6. |
Ҳисобдор шахслар орқали бошқа жорий активлар сотиб олинди |
5920 |
4220 - 4290 6970 |
7. |
Бошқа жорий активларнинг сарфланиши |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
5920 |
VI кичик бўлим. Жорий мажбуриятлар
238. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
239. Чет эл валютасидаги мажбуриятлар ушбу бўлимдаги счётларда пулли ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича чет эл валютасини қайта ҳисоблаш йўли билан, сўмда ҳисобга олинади. Кредиторлик қарзларини ҳисобот ойининг охирги санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолаганда вужудга келган курс фарқлари 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" (ижобий курс фарқи бўлганда) ёки 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" (салбий курс фарқи бўлганда) счётига олиб борилади.
240. Ушбу бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
6000 - Тўланадиган счётлар;
6100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар;
6200 - Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;
6300 - Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
6400 - Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6500 - Суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6600 - Таъсисчиларга бўлган қарзни ҳисобга олувчи счётлар;
6700 - Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар
6800 - Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
6900 - Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар.
1-§. Тўланадиган счётлар (6000)
241. Товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар, суғурта операциялари бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар";
6011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар";
6020 "Берилган векселлар";
6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар";
6040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар";
6050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар";
6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар";
6070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар";
6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар";
6090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар".
242. 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қийматига ушбу қийматликларни ёки тегишли ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Агар омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг сифати, миқдори, шунингдек, баҳоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти 4860 "Даъволар бўйича олинадиган счётлар" счёти билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.
6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
243. 6011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар" счётининг кредити бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича пудратчиларнинг бажарган ишлари бўйича мажбуриятлар ҳисобга олинади. Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига, 8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси" счётининг дебети 6011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Аввал огоҳлантириш чора-тадбирлари учун берилган бўнак маблағлари ҳисобидан огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорликни қоплаш, 6011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар" счётининг дебети ва 4330 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун берилган бўнаклар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка бериш орқали амалга оширилади. Олдини олиш чора-тадбирлари учун қўшимча тўлов суммасига, 6011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
244. 6020 "Берилган векселлар" счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади ва уларни қоплаш давригача ҳисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланишига қараб улар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан 6020 "Берилган векселлар" ва 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
6020 "Берилган векселлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган вексел бўйича юритилади.
245. 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётида суғурталовчининг суғурта қилдирувчиларга суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Суғурта товони ҳисобланганда 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счёти мувофиқ равишда 9431, 9432, 2210, 2220 счётлар билан кредитланади. Суғурта товонининг тўланиши 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади.
Суғурталовчилар ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта захираларининг вақтинча бўш маблағларидан суғурта полиси кафолати остида суғурта қилдирувчиларга ссудалар бериши мумкин. Суғурталанувчи томонидан ссудани ўз вақтида қайтармаган ҳолатда, суғурта қилдирувчининг ссудалар бўйича қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётнинг дебети 4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолиниши 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётнинг дебети 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга оширган ҳолда расмийлаштирилади.
246. 6040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар" счётида суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммаси акс эттирилади. Комиссион мукофотларнинг ҳисобланиши 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счёти дебети 6040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Комиссион мукофотларнинг тўланиши 6040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 6040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
247. 6050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётида қайта суғурта қилиш бўйича олинган шартномалар бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта товонининг ҳисобланиши 2230 "Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари" счётининг дебети 6050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Товон улуши тўланганда 6050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланади.
248. 6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётида суғурталовчининг қайта суғурта қилишга берилган шартномалари бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта мукофоти ҳисобланганда ушбу суммага, 9040 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари" счётининг дебети 6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Суғурта мукофотининг қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ тўланиши 6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади.
249. 6070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счётида қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича депо мукофотлар акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга берилаётган таваккалчиликларнинг жами бўйича суғурта мукофотларини маълум давр оралиғида ўтказиш назарда тутилган бўлса, ушбу давр тугагунга қадар қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти комиссион рағбатлантиришлар чегирилган ҳолатда депонентланган (депо мукофот) ҳисобланади. Депо мукофотларининг ҳисобланиши 6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг дебети бўйича 6070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддати келганда) 6070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счётининг дебети 6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
250. 6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счётида қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Комиссион рағбатлантиришларнинг ҳисобланиши, 6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредити 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебети билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, танъемалар ва йиғимларнинг тўланиши 6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
Одатда, қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар қайта суғурта қилиш шартномасида акс эттирилади ва қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга ўтказишда ушлаб қолиниши мумкин. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушбу сумма, 6080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади.
251. 6090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар" счётида актуарийлар (актуар ташкилотлар), аджастерлар (аджастер ташкилотлар), сюрвейерлар (сюрвейерлик ташкилотлари), ассистанслар (ассистанс хизматларини кўрсатиш бўйича ташкилотлар)га тўланадиган суммалар акс эттирилади. Мажбуриятларнинг ҳисобланиши 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебети 6090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Юқоридаги субъектлар хизмат ҳақларининг тўланиши 6090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар" счётининг дебети билан пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
252. Тўланадиган счётлар (6000)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Мол етказиб берувчилардан ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушди |
0710, 0720 |
6010 |
2. |
Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётлар тўловга қабул қилинди |
0810 - 0890 |
6010 |
3. |
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушди |
1010 - 1090 |
6010 |
4. |
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва боқувга ҳайвонлар келиб тушди |
2710 |
6010 |
5. |
Мол етказиб берувчилардан турли ТМЗ келиб тушди (1510 счёти қўлланилганда) |
1510 |
6010 |
6. |
Мол етказиб берувчилардан товар-моддий захираларни ҳарид қилишда ҳисобга олинган ҚҚС суммаси |
4410 |
6010 |
7. |
Суғурталовчи томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 |
6010 |
8. |
Мол етказиб берувчилардан келгуси давр ҳаражатларига тегишли бўлган иш ва хизматлар қабул қилинди |
3190 |
6010 |
9. |
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда мол етказиб берувчилар ва пудратчилар кўрсатган иш ва хизматлар қабул қилинди |
9410 |
6010 |
10. |
Табиий офатларни тугатиш бўйича мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари қабул қилинди |
9720 |
6010 |
11. |
Олдини олиш чора-тадбирларини молиялаштириш учун пул маблағларининг ҳисобланиши |
8040 |
6010 |
12. |
Олдини олиш чора-тадбирлари захираси пул маблағларини ўтказиш |
6010 |
5110 |
13. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарзлар банкдаги счётлардан тўланди |
6010 |
5110 - 5530 |
14. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг счётларини тўлашда олдиндан берилган бўнакларнинг ҳисобга олиниши |
6010 |
4310 - 4340 |
15. |
Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқариш суммалари |
6010 |
9360 |
16. |
Кредиторлик қарзини тўлаш учун мол етказиб берувчига оддий вексел берилди |
6010 |
6020 |
17. |
Амалга оширилган огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишларнинг суғурталовчи томонидан қабул қилиб олиниши |
8040 |
6011 |
18. |
Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорлик ҳисобига огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича аввал берилган бўнакларни ҳисобга олиш |
6011 |
4330 |
19. |
Амалга оширилган огоҳлантириш чора-тадбирлари учун қўшимча тўлов |
6011 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
20. |
Суғурта товонини ҳисоблаш |
2210 - 2220 |
6030 |
21. |
Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонларининг ҳисобланиши |
9431 - 9432 |
6030 |
22. |
Суғурта товонининг тўланиши |
6030 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
23. |
Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича суғурта қилдирувчининг қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш |
6030 |
4070 |
24. |
Суғурта қопламасини тўлашда вақтида тўланмаган навбатдаги суғурта мукофотини ушлаб қолиш |
6030 |
4030 |
25. |
Агентлик келишувига мувофиқ суғурта воситачисига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммасининг ушлаб қолиниши |
6040 |
4040 |
26. |
Суғурта агентлари ва брокерларига комиссион мукофотларни ҳисоблаш |
2010 |
6040 |
27. |
Суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотларнинг тўланиши |
6040 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
28. |
Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта товонини ҳисоблаш |
2230 |
6050 |
29. |
Қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича товон улушини тўлаш |
6050 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
30. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича қайта суғурта мукофотини ҳисоблаш |
9040 |
6060 |
31. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича қайта суғурта мукофотининг тўланиши |
6060 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
32. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича депо мукофотларни ҳисоблаш (ушбу проводка қайта суғурта мукофоти ҳисоблангандан сўнг амалга оширилади) |
6060 |
6070 |
33. |
Қайта суғурта қилиш берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддатининг келиши (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотларнинг ҳисобдан чиқарилиши) |
6070 |
6060 |
34. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг ҳисобланиши |
2010 |
6080 |
35. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича комиссион рағбатлантиришларнинг ушлаб қолиниши |
6080 |
4051 |
36. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг тўланиши |
6080 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
37. |
Актуарийлар (актуар ташкилотлар), аджастерлар (аджастерлик ташкилотлари), сюрвейерлар (сюрвейерлик ташкилотлари), ассистанслар (ассистанс хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар) |
2010 |
6090 |
38. |
Актуар, аджастерлик, сюрвейерлик ва ассистанс хизматларининг тўланиши |
6090 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик
жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)
253. Суғурталовчининг алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар";
6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар".
254. 6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар" счётида суғурталовчининг умумий балансига қўшиладиган филиаллар ва ваколатхоналарнинг жорий мажбуриятлари (ички хўжалик ёки ички баланс ҳисоб-китоблари) ҳисобга олинади.
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар" счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича алоҳида бўлинмалар олдидаги жорий мажбуриятлар товар-моддий қийматликлар, пул маблағлари, ҳаражат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
255. 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счётида шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига жорий мажбуриятлар (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларга тўланадиган счётлар" счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, ҳаражатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар" ва 6120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
256. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар (6100)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар-моддий қийматликлар олинди |
0710 - 0890 1010 |
6110, 6120 |
2. |
Худди шу ҳолат, 1510 счётни қўллаган ҳолда |
1510 |
6110, 6120 |
3. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқлар ҳисобга олинди |
1610 |
6110, 6120 |
4. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари бўйича кўрсатган хизматлар қабул қилинди |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 |
6110, 6120 |
5. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар келгуси давр ҳаражатлари таркибида ҳисобга олинди |
3190 |
6110, 6120 |
6. |
Ажратилган бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун) |
5010 |
6110 |
7. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул маблағлари келиб тушди |
5110 - 5530 |
6110, 6120 |
8. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди |
5610 |
6110, 6120 |
3-§. Кечиктирилган мажбуриятлар ва
суғурта мукофотларини ҳисобга
олувчи счётлар (6200)
257. Вақтинчалик фарқлар натижасида вужудга келадиган кечиктирилган жорий мажбуриятлар, тўғридан-тўғри суғурта ва қайта суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар";
6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар";
6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар";
6240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар";
6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар";
6270 "Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари";
6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари";
6290 "Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар".
258. 6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счётида қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконт (чегирма)лари бўйича суғурталовчининг кечиктирилган узоқ муддатли даромадларининг жорий қисми акс эттирилади. Ушбу счёт фақат облигацияларни сотиб олувчи томонидан қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти кредитида, тўланган сумма эса пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ёки узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Облигациялар дисконт (чегирма)ларининг жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счёти кредитланади ва 6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти дебетланади.
6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
259. 6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигациялар мукофоти (устамаси) бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларининг жорий қисмини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот (устама) суммаси 6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти, облигациянинг номинал қиймати эса 6830 "Тўланадиган облигациялар" (қисқа муддатли) ёки 7830 "Тўланадиган облигациялар" (узоқ муддатли) счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигацияларнинг мукофот (устама)лари жорий қисмини даромадларга ўтказишда 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счёти кредитланади ва 6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти дебетланади.
6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
260. 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётида ҳисобот даврида бўнак сифатида олинган (ҳисобланган), аммо келгуси даврларга тегишли бўлган даромадлар акс эттирилади. Кечиктирилган даромадлар ижара тўловлари, чипталарнинг сотилиши; журналларга обуна тўлови ва бошқа кўринишларда бўлиши мумкин. Ҳали етказиб берилмаган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилмаган ишлар ва кўрсатилмаган хизматлар учун пул маблағлари келиб тушганда 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Келгуси ҳисобот даврига тегишли даромадлар тайёр маҳсулотлар, товарлар сотилганда, ишлар бажарилганда ва хизматлар кўрсатилганда даромад сифатида тан олинади ва 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётининг дебетидан 9010 "Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар", 9020 "Товарларни сотишдан даромадлар" ва 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётларининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
261. 6240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар" счётида масъул Ҳукумат идораларининг қарори бўйича қонунчиликка мувофиқ тўланиши кечиктирилишига рухсат этилган солиқлар бўйича бюджет олдидаги қарзлар ва мажбурий тўловларнинг жорий қисми акс эттирилади. 6240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар" счётининг кредитида кечиктирилган жорий тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
6240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича кечиктирилган мажбуриятлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича алоҳида юритилади.
262. 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғига доир мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётидан 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётига ўтказилади. Кейинчалик вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи вужудга келишига қараб 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счёти 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счёти билан боғланади.
263. 6270 "Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётида қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича олинган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофоти ҳисобланганда, мукофот суммаси 4050 "Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети 6270 "Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Ҳисобот даври охирида 6270 "Қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредит томонидаги қолдиғи дебет бўйича 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
264. 6280 "Тўғридан тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётида суғурта шартномалари бўйича олинган суғурта мукофотлари ҳисобга олинади. Суғурта мукофотларининг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, расмийлаштирилади. Бундан ташқари, ушбу счёт қуйидаги счётлар билан ҳам боғланиши мумкин:
суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар (6030);
тўланадиган дивидендларни ҳисобга олувчи счётлар (6610);
ходимлар билан меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6710).
Ушбу счётнинг 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счёти билан боғланиши, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига тўланаётган суғурта товони суммасидан тикловчи суғурта мукофотини ёки тўланмаган суғурта мукофотини ушлаб қолишда амалга оширилади. Бунда 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счётнинг дебети 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади.
Ҳисобот даврининг охирида ушбу счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади. 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар суғурта шартномаси бўйича юритилади.
265. 6290 "Бошқа кечиктирилган мажбуриятлар" счётида суғурталовчининг 6210 - 6250 счётларда кўрсатилмаган бошқа кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
266. Кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (6200)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда дисконт суммаси |
0600, 5800 |
6210, 5110 - 5530 |
2. |
Жорий облигациялар дисконти ҳисобдан чиқарилиши |
6210 |
9530 |
3. |
Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилиши |
7210 |
6210 |
4. |
Облигациялар мукофот билан сотилганда, мукофот суммаси |
5110 - 5530 |
6220 |
5. |
Жорий облигациялар мукофотининг ҳисобдан чиқарилиши |
6220 |
9530 |
6. |
Кечиктирилган мукофотларнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди |
7220 |
6220 |
7. |
Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун пул маблағлари келиб тушди |
5110 - 5530 |
6230 |
8. |
Кечиктирилган даромадларнинг товарлар сотилганда ва хизматлар кўрсатилиши билан даромадга қўшилиши |
6230 |
9030 |
9. |
Ижара бўйича кечиктирилган даромад суммаси тегишли даврда даромадга қўшилди |
6230 |
9350, 9550 |
10. |
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврида бюджетга тўлаш учун ҳисобдан чиқарилди |
7240 |
6240 |
11. |
Вақтинчалик фарқлар бўйича фойда солиғи бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар жорий қисмига ўтказилди |
7250 |
6250 |
12. |
Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинган суғурта мукофотларининг кўрсатилган суғурта хизматлари бўйича даромадларга ўтказилиши |
6270 |
9030 |
13. |
Қайта суғурта қилиш бўйича қабул қилинган шартномалар бўйича суғурта мукофотларининг ҳисобланиши |
4050 |
6270 |
14. |
Суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг тўланиши |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
6280 |
15. |
Суғурта компанияси томонидан ўз ходимлари билан тузилган суғурта шартномалари бўйича тўловнинг уларнинг меҳнат ҳақи ҳисобидан амалга оширилиши |
6710 |
6280 |
16. |
Суғурта компанияси томонидан ўз таъсисчилари билан тузилган суғурта шартномалари бўйича тўловнинг уларнинг суғурталовчи устав капиталида иштирок этишидан олинадиган даромадлари ҳисобидан амалга оширилиши |
6610 |
6280 |
17. |
Суғурта қилдирувчиларнинг суғурта мукофотлари бўйича қарздорлигининг вужудга келиши
|
4030 |
6280 |
18. |
Суғурта воситачисига суғурта мукофоти тушганлиги тўғрисида суғурта воситачисидан хабарнинг олиниши |
4040 |
6280 |
19. |
Тикловчи мукофот ёки тўланмаган суғурта мукофотининг суғурта товонидан ушлаб қолиш |
6030 |
6280 |
20. |
Аввалдан тўланган мукофотлар бўйича суғурта полисининг берилиши |
6330 |
6280 |
21. |
Тегишли товарлар партияси бўйича суғурта полисининг берилиш (бош полис бўйича суғурталаш) |
6330 |
6280 |
22. |
Тўғридан-тўғри суғурталаш бўйича суғурта мукофотларининг суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадларга ўтказилиши |
6280 |
9030 |
4-§. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)
267. Буюртмачиларга қисман тайёр ҳолдаги ТМЗни етказиб беришга ёки ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек, акцияга обуначилардан олинган бўнаклар бўйича жорий мажбуриятлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар";
6320 "Акцияга обуначилардан олинган бўнаклар";
6330 "Суғурталанувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари";
6390 "Бошқа олинган бўнаклар".
268. Суғурталовчи ҳаридор ва буюртмачиларга хизмат кўрсатиш учун улардан бўнак тўловини (олдиндан тўлашни) талаб қилиши мумкин. Бундай ҳолатда бўнак ТМЗларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш бўйича шартноманинг бажарилиши, ҳамда ҳаридор ва буюртмачилардан келгусидаги тўловларнинг келиб тушишига кафолат сифатида хизмат қилади.
Бундай бўнаклар пул маблағини олган суғурталовчи учун маҳсулот ва товарларни етказиб бериш ҳамда ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатишни амалга оширилишига қадар мажбурият бўлиб ҳисобланади.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр ҳолдаги маҳсулот (иш, хизмат) учун қабул қилинган тўловлар суммаси олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390)нинг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Буюртмачиларга ишлар тугатиб топширилганда ва хизматлар кўрсатилганда шунингдек, ҳаридорларга маҳсулот юклаб жўнатилганда, олинган бўнаклар ҳаридор ва буюртмачиларнинг мажбуриятларини камайтиради ва олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390)нинг дебети ва олинадиган счётлар (4000) кредитига олиб борилади.
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6310, 6320, 6390) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
269. 6330 "Суғурталанувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари" счётида суғурта қилдирувчилар томонидан олдиндан тўланган бўнак суғурта мукофотлари акс эттирилади. Агар суғурта шартномасида суғурта мукофотининг аввалдан тўланиши ва суғурта полисининг суғурта шартномасида кўрсатилган муддатда берилиши назарда тутилган бўлса, бундай ҳолда суғурта мукофотининг тўланиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6330 "Суғурталанувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта полисининг берилиши 6330 "Суғурталанувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари" счётининг дебети 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда расмийлаштирилади.
Бош полис бўйича суғурталашни амалга оширишда олдиндан тўланган суғурта мукофоти (депозит) суммасига пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети 6330 "Суғурталанувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳар бир товар партияси бўйича суғурта полислари расмийлаштирилганда мувофиқ суғурта мукофоти суммасига киритилган депозит суммаси камайтирилади ва 6330 "Суғурталанувчилардан олинган бўнак суғурта мукофотлари" счётининг дебети 6280 "Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар бўйича (6330) аналитик ҳисоб ҳар бир олинган бўнак бўйича юритилади.
270. Олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (6300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Бўнаклар олинди |
5010 - 5530 |
6310 - 6390 |
2. |
Хизмат кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотишда илгари олинган бўнаклар ҳисобга олинди |
6310 - 6390 |
4010 |
3. |
Илгари олинган бўнаклар қайтарилди |
6310 - 6390 |
5010 - 5530 |
4. |
Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарз маблағлари ҳисобидан қайтарилди |
6310 - 6390 |
6810 - 6840, 7810 - 7840 |
5. |
Суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотининг олдиндан тўланиши |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
6330 |
6. |
Бош полис бўйича депозитнинг тўланиши |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
6330 |
7. |
Аввалдан тўланган суғурта мукофотлари бўйича суғурта полисларини бериш |
6330 |
6280 |
8. |
Мувофиқ келувчи товар партияси бўйича суғурта полисининг берилиши (бош полис бўйича суғурталаш) |
6330 |
6280 |
9. |
Фойдаланилмаган бўнак суғурта мукофотларининг қайтарилиши |
6330 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
10. |
Даъво билдириш муддати давомида фойдаланилмаган бўнак суммалари ҳисобдан чиқарилди |
6310 - 6390 |
9390 |
5-§. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни
ҳисобга олувчи счётлар (6400)
271. Бюджетга тўловлар бўйича суғурталовчининг жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётида амалга оширилади.
272. 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг кредитида бюджетга тўланиши керак бўлган мажбурият суммаси олинадиган счётлар, давр ҳаражатлари, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши, меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Якуний ҳисоб-китобда, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга илгари ўтказилган бўнак тўловлари 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг дебет томонида бюджетга бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётлар (4400) билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Бюджетга ҳақиқатда ўтказилган суммалар 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)" счёти бўйича аналитик ҳисоби ҳар бир солиқ турлари бўйича алоҳида юритилади.
273. Бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счёт (6400)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Давр ҳаражатларига тааллуқли ҳар хил ажратмалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бюджетга қарзлар |
9430 |
6410 |
2. |
Тайёр маҳсулотларни, товарларни сотишда, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш, шунингдек асосий воситалар ва бошқа активларни сотиш ва турли равишда чиқаришда ҚҚС ва акциз суммаси ҳисобланди |
4010 |
6410 |
3. |
Бюджетдан маблағлар қайтарилди ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказилди (якуний ҳисоб-китоблар ва ш. к.) |
5110, 5210, 5530, 4410 |
6410 |
4. |
Жисмоний шахсларнинг иш ҳақидан даромад солиғи суммаси ушлаб қолинди |
6710 |
6410 |
5. |
Ҳисобланган дивиденддан даромад солиғи суммаси ушлаб қолинди |
6610 |
6410 |
6. |
Фойдадан бюджетга тўловлар ҳисобланди |
9810 - 9890 |
6410 |
7. |
Бюджетга тўловлар ўтказиб берилди |
6410 |
5010 - 5530 |
8. |
Моддий ресурслар, товарлар, ишлар ва хизматларга тегишли бўлган ҚҚС суммаси ҳисобга олинди |
6410 |
4410 |
9. |
Олинган кредитлар ва қарзлар ҳисобидан бюджетга қарзлар тўланди |
6410 |
6810 - 6840, 7810 - 7840 |
6-§. Суғурта ва мақсадли давлат
жамғармаларига тўловлар бўйича
қарзни ҳисобга олувчи счётлар (6500)
274. Суғурталовчи мулки ва ходимларини суғурта қилиш, давлат ижтимоий суғуртаси, суғурталовчи ходимларининг нафақа таъминоти ва тиббий суғуртаси, мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар, шунингдек, учинчи шахслар мулкий манфаатларига келтирилган зарарлар учун фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6510 "Суғурта бўйича тўловлар";
6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар".
275. 6510 "Суғурта бўйича тўловлар" счёти суғурталовчининг мулки ва ходимини суғурталаш бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
276. 6520 "Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар" счёти мақсадли давлат жамғармалари олдидаги ажратмалар бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
277. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммалари суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг кредит томонида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Суғурта тўловлари ва мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар бўйича қарз суммаларининг тўланиши суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500) бўйича аналитик ҳисоб суғуртачилар ва алоҳида суғурта шартномалари, шунингдек суғурталовчи тўловчи деб ҳисобланган ҳар бир мақсадли давлат жамғармалари бўйича алоҳида юритилади.
278. Суғурта ва мақсадли давлат жамғармалари бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6500)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Капитал қўйилмалар билан боғлиқ суғурта тўловлари бўйича қарз суммалари |
0810 - 0890 |
6510 |
2. |
Суғурта бўйича ҳисобланган тўловлар суғурталовчи ҳаражатларига ўтказилди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6510 |
3. |
Ҳисобланган суғурта тўловлари суммаси банкдаги счётлардан тўланди |
6510 |
5110 - 5530 |
4. |
Суғурталовчи ходими ҳисобидан мақсадли Давлат жамғармаларига ажратмалар қилинди |
6710 |
6520 |
5. |
Харажатга киритилган мақсадли давлат жамғармаларига ажратмалар |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6520 |
6. |
Мақсадли давлат жамғармаларига илгари ҳисобланган суммалар ўтказиб берилди |
6520 |
5110 - 5530 |
7-§. Таъсисчиларга бўлган қарзни
ҳисобга олувчи счётлар (6600)
279. Суғурталовчининг таъсисчилар олдида дивидендлар бўйича ва чиқиб кетаётган таъсисчилар олдида уларнинг улушлари бўйича жорий мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6610 "Тўланадиган дивидендлар";
6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар".
280. Суғурталовчи раҳбарияти томонидан акцияларга дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор эълон қилингандан сўнг, дивиденд суммаси жорий мажбурият сифатида акс эттирилади. Дивидендлар акциялар бўйича қонунчиликка мувофиқ тақсимланади.
281. 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счёти ҳисобланган дивиденд суммасига 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда кредитланади.
Дивидендлар бўйича манбаида олинадиган солиқларнинг ҳисобланиши 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счётининг дебети 6410 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича) счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
282. 6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар" счётининг кредит томонида суғурталовчининг чиқиб кетаётган таъсисчиси улушлари бўйича ҳисобланган мажбуриятлари суммаси 8330 "Пай ва улушлар", 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий", 8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли" счётлари билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6610 "Тўланадиган дивидендлар", 6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб (кўрсатувчига акциялардан ташқари) ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
283. Таъсисчиларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6600)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Акциядорларга дивидендлар ҳисобланди |
8710 |
6610 |
2. |
Дивиденд тўлаш манбаида даромад солиғи ҳисобланди |
6610 |
6410 |
3. |
Ҳисобланган дивидендлар тўланди |
6610 |
5010 - 5530 |
4. |
Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар ҳисобланди |
8330, 8610, 8620 |
6620 |
5. |
Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар тўланди |
6620 |
5010 - 5530 |
8-§. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан
ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)
284. Суғурталовчи рўйхатида бўлган ва рўйхатда турмаган ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш (меҳнат ҳақининг ҳамма турлари, мукофотлар, ёрдам, ишлайдиган пенсия олувчиларга ҳисобланган пенсия ва бошқа тўловлар) бўйича жорий қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар";
6720 "Депонентланган иш ҳақи".
285. 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг кредит томонида меҳнат ҳақи, ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, пенсиялар ва бошқа шу каби суммалар акс эттирилади. 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" счётининг дебет томонида ҳисобланган меҳнат ҳақини тўлаш ва ундан ушланмалар акс эттирилади.
286. Ҳар йилги ва қўшимча таътил бўйича суммаларни ҳисоблашда ушбу суммалар меҳнат ҳақи жамғармасига жорий ойга тўғри келадиган таътил кунлари суммаси миқдорида киритилади. Таътилнинг бир қисми кейинги ойга ўтган ҳолларда, ушбу кунлар учун ходимларга тўланган суммалар жорий ойда берилган бўнак суммаси каби акс эттирилади ва 4290 "Ходимларга берилган бошқа бўнаклар" счётининг дебетида ва 5010 "Миллий валютадаги пул маблағлари" счётининг кредитида кўрсатилади.
287. 6720 "Депонентланган иш ҳақи" счётида ходимларнинг олинмаган иш ҳақи бўйича қарзлари акс эттирилади.
6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар" ва 6720 "Депонентланган иш ҳақи" счётлари бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг ҳар бир ходими бўйича алоҳида юритилади.
288. Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоб-китобларни ҳисобга олувчи счётлар (6700)нинг бошқа счётлар билан боғланиши.
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Капитал қўйилмалар соҳасида банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди |
0810 - 0890 |
6710 |
2. |
ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди |
1010 - 1090 |
6710 |
3. |
ТМЗларни тайёрлаш ва сотиб олиш муомалалари бўйича меҳнат ҳақи ҳисобланди (1510 счёти қўлланганда) |
1510 |
6710 |
4. |
Маҳсулот сотишда, бошқарув ва бошқа муомалаларда банд бўлган ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланди |
9410 - 9430 |
6710 |
5. |
Келгуси давр ҳаражатларига киритиладиган ишлар учун меҳнат ҳақи ҳисобланди (мавсумий тармоқларда ва бошқалар) |
3190 |
6710 |
6. |
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш жараёнлари бўйича ҳисобланган меҳнат ҳақи |
9210 |
6710 |
7. |
Ортиқча тўланган суммалар (меҳнат ҳақи ва ҳоказолар) кассага қайтарилди |
5010 |
6710 |
8. |
Табиий офатлар, ёнғинларни бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди |
9720 |
6710 |
9. |
Ходимларга бир марталик мукофот ҳисобланди |
9430 |
6710 |
10. |
Маҳсулот, иш, хизматлар қиймати суғурталовчи ишчиларидан ушлаб қолинди |
6710 |
4790 |
11. |
Ходимларга ҳисобланган суммалар кассадан тўланди (меҳнат ҳақи, мукофотлар ва ҳоказо) |
6710 |
5010 |
12. |
Ҳисобдор шахсларнинг қайтармаган бўнак суммалари ушлаб қолинди |
6710 |
4220 - 4290 |
13. |
Акцияларга обуна бўйича мажбуриятлар қопланди |
6710 |
4610 |
14. |
Кредитга сотиб олинган товарлар учун ҳисоб-китоблар бўйича навбатдаги тўловлар ишчилардан ушлаб қолинди |
6710 |
4710 |
15. |
Айбдор ишчиларнинг меҳнат ҳақи суммасидан етказилган моддий зарарлар суммаси ушлаб қолинди |
6710 |
4730 |
9-§. Қисқа муддатли кредитлар ва
қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)
289. Суғурталовчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олинган турли қисқа муддатли (12 ой муддатгача) кредит ва қарзларнинг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари";
6820 "Қисқа муддатли қарзлар";
6830 "Тўланадиган облигациялар";
6840 "Тўланадиган векселлар".
290. 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" счётида суғурталовчининг банклардан олган турли қисқа муддатли кредитлари ҳисобга олинади.
Олинган қисқа муддатли банк кредитларининг суммалари 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Қайтарилган қисқа муддатли банк кредитлари суммаси 6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" счётининг дебет томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6810 "Қисқа муддатли банк кредитлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитни тақдим этган банк, кредит суммаси, муддати бўйича алоҳида юритилади.
291. 6820 "Қисқа муддатли қарзлар" счётида Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга олинган қарзлар ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 6820 "Қисқа муддатли қарзлар" счётининг кредити бўйича қайд қилиб борилади.
Олинган қарзларни қайтариш 6820 "Қисқа муддатли қарзлар" счётининг дебетида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитида акс эттирилади.
6820 "Қисқа муддатли қарзлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб қарз берувчилар ва қарзларни қайтариш муддати бўйича алоҳида юритилади.
292. 6830 "Тўланадиган облигациялар" счётида тўлов муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган облигацияларни муомалага чиқариш ҳисобига суғурталовчига жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 6220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счётининг кредитида ҳисобга олинади.
6830 "Тўланадиган облигациялар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва уни қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
293. 6840 "Тўланадиган векселлар" счётида қоплаш муддати 12 ойдан ортиқ бўлмаган берилган векселлар ҳисобга олинади.
Суғурталовчида берилган векселларни ҳисобга олиш муомалалари 6840 "Тўланадиган векселлар" счётининг кредити ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети томонида акс эттирилади.
Вексел бўйича муомалалар натижасида қарз берувчидан олинган пул маблағларининг суғурталовчи томонидан қайтариши 6840 "Тўланадиган векселлар" счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6840 "Тўланадиган векселлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
294. Қисқа муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар олинди |
5110 - 5530 |
6810 - 6820 |
2. |
Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобига ТМЗ ҳарид қилинди |
1010 - 1090 |
6810 - 6820 |
3. |
Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчилар олдидидаги қарз тўланди |
6010 |
6810 - 6820 |
4. |
Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар қайтарилди |
6810 - 6820 |
5110 - 5530 |
5. |
Қисқа муддатли банк кредитлари ва қарзлар алоҳида бўлинмалар ҳисобидан қайтарилди |
6810 - 6820 |
6110 |
6. |
Берилган вексел ва облигациялар эвазига қисқа муддатли қарз олинди |
5110 - 5530 |
6830 - 6840 |
7. |
Берилган вексел ва облигациялар қопланди |
6830 - 6840 |
5110 - 5530 |
10-§. Турли кредиторларга бўлган
қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)
295. Турли кредиторлар билан муомалалари бўйича қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6910 "Тўланадиган оператив ижара";
6920 "Ҳисобланган фоизлар";
6930 "Роялти бўйича қарз";
6940 "Кафолатлар бўйича қарз";
6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми";
6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар";
6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар";
6990 "Бошқа мажбуриятлар".
296. 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счётида суғурталовчининг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги мажбурияти акс эттирилади. Ҳисобланган ижара суммаси 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счётининг кредит томонида, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу счётнинг дебет томонида акс эттирилади.
6910 "Тўланадиган оператив ижара" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир оператив ижара шартномаси бўйича алоҳида юритилади.
297. 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётида кредиторлар томонидан берилган қарзлар ва кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Тўланиши лозим бўлган фоизлар бўйича ҳисобланган суммалар 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредитида, фоизлар бўйича қарзларни тўлаш эса ушбу счётнинг дебетида акс эттирилади.
Қайта суғурта қилдирувчида депонентланган суғурта мукофотига ҳисобланган қайта суғурталовчининг даромадининг ҳисоби, 9610 "Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар" счётининг дебети 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда амалга оширилади. Ҳисобланган даромадларнинг қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ тўланиши 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
298. 6930 "Роялти бўйича қарзлар" счётида суғурталовчининг бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан фойдаланиш учун активларнинг олиниши натижасида вужудга келган роялти тўловлари бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари ҳисобга олинади. Роялти бўйича ҳисобланган қарзлар 6930 "Роялти бўйича қарзлар" счётининг кредит томонида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6930 "Роялти бўйича қарзлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
299. 6940 "Кафолатлар бўйича қарзлар" счётида суғурталовчининг сотилган маҳсулотларга кафолатли хизмат кўрсатиш бўйича ҳаридорлар олдидаги мажбуриятлари акс эттирилади. Агар суғурталовчи маҳсулотини сотиш вақтида ҳаридорга кафолат муддатини берса, ушбу мажбурият бутун кафолат муддати давомида мавжуд бўлади. Кафолат суммаси маҳсулот сотиш амалга оширилган даврда ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади. Суғурталовчи ўз тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, келгуси даврларга бериладиган кафолат суммаси қанчага тўғри келиши, яъни товар ёки хизматнинг бир бирлигига тўғри келадиган ўртача хизмат қийматини ҳисоблаб чиқиши ва ушбу суммани 6940 "Кафолатлар бўйича қарзлар" счётининг кредит томонида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттириши мумкин.
6940 "Кафолатлар бўйича қарзлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб кафолат билан сотилган ҳар бир маҳсулот, иш ва хизматларнинг турлари бўйича алоҳида юритилади.
300. 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счётида мазкур ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган узоқ муддатли қарз мажбуриятларининг жорий қисми акс эттирилади. Узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти тўланадиган суммага узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг бошланғич суммасини камайтиради.
Шунингдек ушбу счётда молиявий ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ҳам акс эттирилади.
6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти бўйича аналитик ҳисоб узоқ муддатли мажбуриятларнинг турлари, қайтарилиш муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва унинг ташқарисидаги узоқ муддатли мажбуриятларни ажратган ҳолда, алоҳида юритилади.
301. 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счёти ҳаридорлар, буюртмачилар ва бошқа корхоналар томонидан билдирилган даъволар, шунингдек тан олинган (ёки эътироф этилган) жарималар, пенялар ва неустойкалар бўйича суғурталовчининг қарзи тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Даъволар асосан шартнома мажбуриятларини бажармаганликдан келиб чиқиб, 6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредитида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
6960 "Даъволар бўйича тўланадиган счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор ва даъво бўйича алоҳида юритилади.
302. 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар" счёти суғурталовчи ишчиларига маъмурий-хўжалик ва операцион ҳаражатлар, шунингдек хизмат сафарлари учун берилган ҳисобдорлик суммалари билан ҳақиқий сарфланган суммалари ўртасидаги фарқ натижасида келиб чиқадиган қарзлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар сарфланган сумма ҳисобдорлик бўйича берилган суммадан ошса, суғурталовчининг ҳисобдор шахс олдида қарзи вужудга келади ва ушбу сумма 6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар" счётининг кредит томонида кўрсатилади.
6970 "Ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахслар бўйича алоҳида юритилади.
303. 6990 "Бошқа мажбуриятлар" счёти турли нотижорат муомалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслар (ўқув юртлари, илмий корхоналар ва ш.к.) олдидаги суд органларининг ижроия ҳужжатлари ёки қарорлари асосида суғурталовчи ишчиларининг меҳнат ҳақидан турли корхона ва алоҳида шахслар фойдасига ушлаб қолинган суммалар бўйича суғурталовчининг жорий мажбуриятлари акс эттирилади.
6890 "Бошқа мажбуриятлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб бошқа мажбуриятларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
304. Турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Оператив ижара бўйича фоиз ҳисобланди
|
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
6910 |
|
Оператив ижара бўйича қарз тўланди
|
6910 |
5010 - 5530 |
|
Молиявий ижара бўйича фоиз ҳисобланди
|
9610 |
6920 |
|
4. |
Кредитлар, қарзлар ва депо мукофотлар бўйича фоизлар ҳисобланди |
9610 |
6920 |
5. |
Қарзлар бўйича ҳисобланган фоизлар тўланди |
6920 |
5110 - 5530 |
6. |
Роялти ҳисобланди |
9690 |
6930 |
7. |
Ҳисобланган роялти тўланди |
6930 |
5110 - 5530 |
8. |
Кафолатли хизмат бўйича қарз ҳисобланди |
9430 |
6940 |
9. |
Кафолатли хизмат бўйича ҳақиқий ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилди |
6940 |
Харажат- ларни ҳисобга олувчи счётлар |
10. |
Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ўтказилди |
7810 - 7920 |
6950 |
11. |
Узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми бўйича тўланган сумма |
6950 |
5110 - 5530 |
12. |
Тан олинган даъволар (хатолар, йўлдаги камомад, маҳсулот сифатининг мувофиқ келмаслиги ва ҳоказолар) бўйича қарзлар ҳисобланди |
9430 |
6960 |
13. |
ТМЗлардаги арифметик хатолардан келиб чиққан даъволар бўйича қарзлар (ҳисоб-китоб ҳужжатларидагидан ҳақиқатда кам етказиб берилганда) ҳисобланди |
1010 - 1090 |
6960 |
14. |
Шартнома мажбуриятларига риоя қилмаганлик учун жарималар, пенялар, неустойкалар суммалари бўйича қарзлар (тан олинган ёки арбитраж томонидан эътироф этилган ҳажмда) ҳисобланди |
9430 |
6960 |
15. |
Асосий ишлаб чиқариш, ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари, хизмат кўрсатувчи хўжаликларга тааллуқли ҳаражатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга қарзлар ҳисобланди |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 |
6970 |
16. |
Маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган (транспорт ва бошқа) ҳаражатларни амалга оширганлиги учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди |
9410 |
6970 |
17. |
Табиий офатларнинг огоҳлантириш ёки бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган турли ҳаражатларнинг тўлови учун ҳисобдор шахсларга бўлган қарзлар ҳисобланди |
9720 |
6970 |
18. |
Капитал қўйилмаларда турли корхоналар хизматлар кўрсатди |
0810 - 0890 |
6990 |
19. |
Турли корхона ва шахслардан турли ТМЗ сотиб олинди ва ҳар хил хизматлар қабул қилинди |
1510 |
6990 |
20. |
Турли корхоналар асосий, ёрдамчи, умумишлабчиқариш цехлари ва хизмат кўрсатиш хўжаликларга хизматлари кўрсатишди |
2010, 2310, 2510, 2710 |
6990 |
21. |
Асосий воситаларни ҳисобдан чиқаришда кўрсатган хизматлари учун бошқа корхоналарга бўлган қарз |
9210 |
6990 |
22. |
Бошқа шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди |
5610 |
6990 |
23. |
Бошқа шахслардан ўтказмалар келиб тушди |
5710 |
6990 |
24. |
Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди |
0610, 5810 |
6990 |
25. |
Турли корхоналарнинг ижтимоий соҳа объектларини сақлаш бўйича кўрсатган хизматлари ҳисобланди |
2710 |
6990 |
26. |
Сотиб олинган акцияларни сақлаганлиги учун депозитарийга бўлган қарз ҳисобланди |
9690 |
6990 |
VII кичик бўлим. Узоқ муддатли мажбуриятлар
305. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурталовчининг юридик ва жисмоний шахслар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
306. Суғурталовчининг чет эл валютасидаги мажбуриятлари ушбу бўлимдаги счётларда пул ҳисоб-китоб ҳужжатларидан кўчирма олинган санадаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сўмда ҳисобга олинади. Ҳисобот ойининг охирги санасига кредиторлик қарзларини Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича қайта баҳолашда аниқланган курс фарқлари (ижобий курс фарқи бўлганда) 9540 "Валюта курс фарқидан даромадлар" ёки (салбий курс фарқи бўлганда) 9620 "Валюта курс фарқидан зарарлар" счётларида ҳисобга олинади.
307. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётлар бўйича ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
7000 - Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар;
7100 - Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар;
7200 - Кечиктирилган узоқ муддатли мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар;
7300 - Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар;
7800 - Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар;
7900 - Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар.
1-§. Узоқ муддатли тўланадиган счётлар (7000)
308. Суғурталовчининг мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек юк ташиш бўйича олинган хизматлар учун вужудга келган узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7020 "Берилган векселлар";
7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар";
7080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар";
7090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар".
309. 7010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредитида ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қиймати ушбу қийматликлар ёки тегишли ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кўрсатилади.
7010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчилар ва пудратчилар бўйича алоҳида юритилади.
310. 7011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича пудратчиларнинг бажарган ишлари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади. Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига, 8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси" счётининг дебети 7011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Аввал огоҳлантириш чора-тадбирлари учун берилган бўнак маблағлари ҳисобидан огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорликни қоплаш, 7011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети ва 4330 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун берилган бўнаклар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка бериш орқали амалга оширилади. Олдини олиш чора-тадбирлари учун қўшимча тўлов суммасига, 7011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
7011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича юритилади.
311. 7020 "Берилган векселлар" счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган узоқ муддатли мажбуриятлар ҳисобга олинади ва улар қопланиш давригача ҳисобда туради.
7020 "Берилган векселлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб берилган векселларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида юритилади.
312. Мол етказиб берувчиларга тўланадиган узоқ муддатли мажбуриятлар жорий қисмга ўтказилганда 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар", 6020 "Берилган векселлар" счётлари кредитланиб, 7010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар", 7020 "Берилган векселлар" счётлари дебетланади.
313. 7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётида суғурталовчининг суғурта қилдирувчиларга суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Суғурта товони ҳисобланганда 7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти мувофиқ равишда 9431, 9432, 2210, 2220 счётлар билан кредитланади. Суғурта товонининг тўланиши 7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади.
Суғурталовчилар ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта захираларининг вақтинча бўш маблағларидан суғурта полиси кафолати остида суғурта қилдирувчиларга ссудалар бериши мумкин. Суғурталанувчи томонидан ссудани ўз вақтида қайтармаган ҳолатда, суғурта қилдирувчининг ссудалар бўйича қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш 7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётнинг дебети 4070 "Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолиниши 7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётнинг дебети 4830 "Олинадиган фоизлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга оширган ҳолда расмийлаштирилади.
7030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир суғурта қилдирувчи ва суғурта шартномаси бўйича юритилади.
314. 7040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётида суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммаси акс эттирилади. Комиссион мукофотларнинг ҳисобланиши 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счёти дебети 7040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Комиссион мукофотларнинг тўланиши 7040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 7040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети 4040 "Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
7040 "Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир агент, суғурта қилдирувчи ва суғурта шартномаси бўйича юритилади.
315. 7050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётида қайта суғурта қилиш бўйича олинган шартномалар бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта товонининг ҳисобланиши 2230 "Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари" счётининг дебети 7050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Товон улуши тўланганда 7050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланади.
7050 "Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурта қилдирувчи ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади.
316. 7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётида суғурталовчининг қайта суғурта қилишга берилган шартномалари бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта мукофоти ҳисобланганда ушбу суммага, 9040 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари" счётининг дебети 7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Суғурта мукофотининг қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ тўланиши 7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади.
7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурталовчи ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади.
317. 7070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счётида қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича депо мукофотлар акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга берилаётган таваккалчиликларнинг жами бўйича суғурта мукофотларини маълум давр оралиғида ўтказиш назарда тутилган бўлса, ушбу давр тугагунга қадар қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти комиссион рағбатлантиришлар чегирилган ҳолатда депонентланган (депо мукофот) ҳисобланади. Депо мукофотларининг ҳисобланиши 7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети бўйича 7070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддати келганда) 7070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счётининг дебети 7060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
7070 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурталовчи ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади.
318. 7080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётида қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Комиссион рағбатлантиришларнинг ҳисобланиши, 7080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебети билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, танъемалар ва йиғимларнинг тўланиши 7080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
Одатда, қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар қайта суғурта қилиш шартномасида акс эттирилади ва қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга ўтказишда ушлаб қолиниши мумкин. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушбу сумма, 7080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг дебети 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади.
7080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қайта суғурта қилдирувчи, брокер ва қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича юритилади.
319. 7090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётида актуарийлар (актуар ташкилотлар), аджастерлар (аджастер ташкилотлар), сюрвейерлар (сюрвейерлик ташкилотлари), ассистанслар (ассистанс хизматларини кўрсатиш бўйича ташкилотлар)га тўланадиган суммалар акс эттирилади. Мажбуриятларнинг ҳисобланиши 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебети 7090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Юқоридаги субъектлар хизмат ҳақларининг тўланиши 7090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счётининг дебети билан пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
7090 "Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган узоқ муддатли счётлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир актуарий, аджастер, сюрвейер ва ассистанс ва суғурта шартномаси бўйича юритилади.
320. Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар (7000)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Суғурталовчига ўрнатиладиган асбоб-ускуналар келиб тушди |
0710, 0720 |
7010 |
2. |
Капитал қўйилмалар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматлари юзасидан берилган счётлар тўловга қабул қилинди |
0810 - 0890 |
7010 |
3. |
Мол етказиб берувчилардан материаллар келиб тушди |
1010 - 1090 |
7010 |
4. |
Мол етказиб берувчилардан ўстиришга ва бўрдоқига боқиладиган ҳайвонлар келиб тушди |
2710 |
7010 |
5. |
Мол етказиб берувчилардан турли ТМЗ келиб тушди (1510 счёти қўлланилганда) |
1510 |
7010 |
6. |
Мол етказиб берувчилардан товар моддий захиралари сотиб олинганда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олинди |
4410 |
7010 |
7. |
Суғурталовчи томонидан асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун мол етказиб берувчиларнинг бажарган иш ва хизматлари (жумладан: энергия, газ, буғ, сув) қабул қилинди |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 - 9430 |
7010 |
8. |
Келгуси давр ҳаражатларига тегишли бўлган мол етказиб берувчилардан олинган иш ва хизматлар |
3190 |
7010 |
9. |
Маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотиш жараёнида мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг кўрсатган иш ва хизматлари |
9410 |
7010 |
10. |
Табиий офатларни тугатишда мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг хизматлари |
9720 |
7010 |
11. |
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларнинг қарзлари узоқ муддатли қисмдан жорий қисмга ҳисобдан чиқарилди |
7010 |
6010 |
12. |
Даъво муддати тугаган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди |
7010 |
9390 |
13. |
Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорлик ҳисобига огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича аввал берилган бўнакларни ҳисобга олиш |
7011 |
4330 |
14. |
Амалга оширилган огоҳлантириш чора-тадбирлари учун қўшимча тўлов |
7011 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
15. |
Суғурта товонини ҳисоблаш |
2210 - 2220 |
7030 |
16. |
Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонларининг ҳисобланиши |
9431 - 9432 |
7030 |
17. |
Суғурта товонининг тўланиши |
7030 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
18. |
Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган ссудалар бўйича суғурта қилдирувчининг қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш |
7030 |
4070 |
19. |
Суғурта қопламасини тўлашда вақтида тўланмаган навбатдаги суғурта мукофотини ушлаб қолиш |
7030 |
4030 |
20. |
Агентлик келишувига мувофиқ суғурта воситачисига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммасининг ушлаб қолиниши |
7040 |
4040 |
21. |
Суғурта агентлари ва брокерларига комиссион мукофотларни ҳисоблаш |
2010 |
7040 |
22. |
Суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотларнинг тўланиши |
7040 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
23. |
Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта товонини ҳисоблаш |
2230 |
7050 |
24. |
Қайта суғурта қилишга қабул қилинган шартномалар бўйича товон улушини тўлаш |
7050 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
25. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича қайта суғурта мукофотини ҳисоблаш |
9040 |
7060 |
26. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича қайта суғурта мукофотининг тўланиши |
7060 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
27. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича депо мукофотларни ҳисоблаш (ушбу проводка қайта суғурта мукофоти ҳисоблангандан сўнг амалга оширилади) |
7060 |
7070 |
28. |
Қайта суғурта қилиш берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддатининг келиши (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотларнинг ҳисобдан чиқарилиши) |
7070 |
7060 |
29. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг ҳисобланиши |
2010 |
7080 |
30. |
Қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича комиссион рағбатлантиришларнинг ушлаб қолиниши |
7080 |
4051 |
31. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг тўланиши |
7080 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
32. |
Актуарийлар (актуар ташкилотлар), аджастерлар (аджастерлик ташкилотлари), сюрвейерлар (сюрвейерлик ташкилотлари), ассистанслар (ассистанс хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар)га тўлаш учун суммалар ҳисобланди |
2010 |
7090 |
33. |
Актуар, аджастерлик, сюрвейерлик ва ассистанс хизматларининг тўланиши |
7090 |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар |
2-§. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва
қарам хўжалик жамиятларига бўлган
узоқ муддатли қарзлар (7100)
321. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7110 "Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз";
7120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз".
322. 7110 "Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз" счётида суғурталовчининг умумий балансга қўшиладиган филиаллар, ваколатхоналар, бўлимлар ва бошқа алоҳида бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлар (ички хўжалик ёки баланс ичидаги ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
Суғурталовчининг турли хилдаги муомалалар бўйича алоҳида бўлинмалар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари 7110 "Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз" счётининг кредитида товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, ҳаражатлар ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
323. 7120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз" счётида суғурталовчининг шўъба ва қарам хўжалик жамиятлар олдидаги узоқ муддатли мажбуриятлари (баланслараро ҳисоб-китоблар ёки ички идоравий ҳисоб-китоблар) ҳисобга олинади.
7120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзлар" счётининг кредитида турли хилдаги муомалалар бўйича шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари олдидаги жорий мажбуриятлар товар моддий қийматликлар, пул маблағлари, ҳаражат ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7110 "Ажратилган бўлинмаларга бўлган узоқ муддатли қарз", 7120 "Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарз" счётлари бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида бўлинма, шўъба ва қарам хўжалик жамияти бўйича алоҳида юритилади.
324. Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7100)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ажратилган бўлинмалардан, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан товар моддий қийматликлари қабул қилинди |
0710 - 0890, 1010 - 1090 |
7110, 7120 |
2. |
Худди шу ҳолат, 1510 счётни қўллаган ҳолда |
1510 |
7110, 7120 |
3. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан олинган ТМЗлар қийматидаги фарқ ҳисобга олинди |
1610 |
7110, 7120 |
4. |
Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжалик, умумишлабчиқариш ва бошқарув эҳтиёжлари учун алоҳида бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари кўрсатган хизматлар ҳисобга олинди |
2010, 2310, 2510, 2710, 9420 - 9430 |
7110, 7120 |
5. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг келгуси давр ҳаражатлари таркибида ҳисобга олинадиган хизматлари |
3190 |
7110, 7120 |
6. |
Ажратилган бўлинмалардан кассага нақд пул келиб тушди (йўлланмалар учун) |
5010 |
7110 |
7. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан банкка пул маблағлари келиб тушди |
5110 - 5530 |
7110, 7120 |
8. |
Ажратилган бўлинмалар, шўъба ва қарам хўжалик жамиятларидан пул эквивалентлари келиб тушди |
5610 |
7110, 7120 |
3-§. Кечиктирилган узоқ муддатли
мажбуриятларни ҳисобга
олувчи счётлар (7200)
325. Суғурталовчининг узоқ муддатга кечиктирилган мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар";
7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар";
7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар";
7240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар";
7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар";
7290 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар".
326. 7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг дисконти (чегирмаси) бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотиб олувчиларда қўлланилади. Облигациялар дисконт билан сотиб олинганда, дисконт суммаси 7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти ва тўланган сумма пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Облигациялар бўйича дисконт (чегирма)лар жорий қисмга ўтказилганда 7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти дебетланади ва 6210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги кечиктирилган даромадлар" счёти кредитланади.
7210 "Дисконт (чегирма)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
327. 7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти қопланиш даври давомида даромадга тақсимланадиган облигацияларнинг мукофоти (устамаси) бўйича суғурталовчининг узоқ муддатли кечиктирилган даромадларини акс эттиради. Ушбу счёт фақат облигация сотувчиларда қўлланилади. Облигациялар мукофот билан сотилганда 7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти ва 7830 "Тўланадиган облигациялар" счёти пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади. Облигациялар бўйича мукофот (устама)лар жорий қисмга ўтказилганда 7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти дебетланади ва 6220 "Мукофот (устама)лар шаклидаги кечиктирилган даромадлар" счёти кредитланади.
7220 "Мукофот (устама)лар шаклидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигациянинг тури ва қоплаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
328. 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти товарлар, ишлар ва хизматлар учун пул маблағларини олиш ва товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматларни кўрсатиш муддатлари орасидаги фарқ билан боғлиқ суғурталовчи мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни акс эттириш учун мўлжалланган. 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётининг кредитида келгуси даврга тегишли бўлган даромадлар суммаси пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, дебетида эса тегишли давр келганда 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётига ўтказилган даромадлар жорий қисмининг суммаси акс эттирилади.
7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида юритилади.
329. 7240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" счётида қонунчиликка мувофиқ тегишли ҳукумат идораларининг қарори бўйича бир неча йилга кечиктириб тўлашга рухсат этилган солиқ бўйича бюджет олдидаги узоқ муддатли қарзлар ва мажбурий тўловлар акс эттирилади. 7240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" счётининг кредитида узоқ муддатли кечиктирилган тўловлар суммаси бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (6400), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
7240 "Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кечиктирилган солиқ ва тўловлар тури бўйича ва қопланиш муддати бўйича алоҳида юритилади.
330. 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётида вақтинчалик фарқлар натижасида юзага келадиган кечиктирилган фойда солиғи суммаси акс эттиради.
Даромад (фойда) солиғи бўйича ҳаражатлар ҳисоб даромадидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади, тўланадиган фойда солиғи эса солиқ солинадиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланади. Ҳисоб даромад ва солиқ солинадиган даромадни аниқлашдаги ёндашувлардаги фарқ молиявий ҳисоботда акс эттирилиши лозим. Суғурталовчининг ҳисоб сиёсатига мувофиқ ҳисоб маълумотлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи бўйича ҳаражатлар суғурталовчи томонидан даромадни олиш давомида амалга оширилган деб қаралиб, тегишли даромадлар ва ҳаражатлар юзага келган даврда ҳисобланади ва суғурталовчининг молиявий-хўжалик фаолияти натижаси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Бунда ҳисоб даромадидан келиб чиқиб, ҳисобланган фойда солиғи ва солиққа тортиладиган даромаддан келиб чиқиб ҳисобланган тўланадиган фойда солиғи ўртасидаги фарқ, вақтинчалик фарқ сифатида юритилади ва 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятларнинг тегишли жорий қисми 7250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар" счётининг дебетидан 6250 "Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича мажбуриятлар" счётининг кредитига ўтказилади.
331. 7290 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлар" счётида 7210 - 7250 счётларида кўрсатилмаган суғурталовчининг бошқа узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятлари акс эттирилади.
332. Узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар (7200)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Дисконт билан сотилган облигацияларнинг дисконт суммаси |
5110 - 5530 |
7210 |
2. |
Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди |
7210 |
6210 |
3. |
Облигациялар мукофот билан сотилганда ҳисобланган мукофот суммаси |
5110 - 5530 |
7220 |
4. |
Кечиктирилган мукофотнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди |
7220 |
6220 |
5. |
Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун олдиндан пул маблағларини келиб тушиши |
5110 - 5530 |
7230 |
6. |
Узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилди |
7230 |
6230 |
7. |
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктириш берилди |
6410, 6510 - 6530 |
7240 |
8. |
Бюджетга тўловлар учун солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврига ҳисобдан чиқарилди. |
7240 |
6240 |
9. |
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар |
9810 |
7250 |
10. |
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғининг узоқ муддатли қисмини жорий қисмга ўтказиш |
7250 |
6250 |
4-§. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган
бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)
333. Суғурталовчининг буюртмачиларга қисман тайёр ТМЗни етказиб бериши ёки иш бажариши ва хизматлар кўрсатиши учун олган бўнаклари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётида амалга оширилади.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот (иш, хизмат) учун олинган тўловлар суммаси 7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган узоқ муддатли бўнаклар суммасининг жорий қисмга ўтказилиши 7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счётининг дебети, 6310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7310 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар" счёти бўйича аналитик ҳисоб олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
334. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Узоқ муддатли бўнаклар олинди |
5010 - 5530 |
7310 |
2. |
Узоқ муддатли бўнаклар суммаси жорий қисмга ўтказилди |
7310 |
6310 |
3. |
Илгари олинган узоқ муддатли бўнаклар қайтарилди |
7310 |
5010 - 5530 |
4. |
Илгари олинган бўнаклар банк кредитлари ва бошқа корхоналарнинг қарзи ҳисобига қайтарилди |
7310 |
6110 - 6190, 7110 - 7190 |
5-§. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни
ҳисобга олувчи счётлар (7800)
335. Суғурталовчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ва чет элдаги банклар ва қарз берувчилардан сўмда ва чет эл валютасида олган узоқ муддатли (12 ойдан узоқ муддатга) кредит ва қарзларининг ҳолатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари";
7820 "Узоқ муддатли қарзлар";
7830 "Тўланадиган облигациялар";
7840 "Тўланадиган векселлар".
336. Олинган узоқ муддатли банк кредитлар суммаси 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари" счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Узоқ муддатли банк кредитини жорий қисмга ўтказишда, тегишли суммага 7810 "Узоқ муддатли банк кредитлари" счёти дебетланади ва 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисми" счёти кредитланади бунда узоқ муддатли банк кредитининг бошланғич қиймати камайтирилади.
Узоқ муддатли кредитларнинг аналитик ҳисоби уларга берилган кредитларнинг турлари ва муддатлари, банклар бўйича алоҳида юритилади.
337. 7820 "Узоқ муддатли қарзлар" счётида суғурталовчининг Ўзбекистон Республикаси ва чет элдаги қарз берувчилар (банкдан ташқари)дан 12 ойдан узоқ муддатга олган қарзлари ҳисобга олинади.
Қарз берувчилардан (банкдан ташқари) келиб тушган маблағлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 7820 "Узоқ муддатли қарзлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
Узоқ муддатли қарзлар жорий қисмга ўтказилганда 7820 "Узоқ муддатли қарзлар" счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли қарзларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб, 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисм" счётининг кредит томонида кўрсатилади.
7820 "Узоқ муддатли қарзлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарз берувчи ва қарзларни тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
338. 7830 "Тўланадиган облигациялар" счётида тўлов муддати 12 ойдан кўп бўлган облигацияларни сотиш ҳисобига суғурталовчига жалб этилган маблағлар ҳисобга олинади. Агар маблағларни жалб қилиш облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳога сотиш йўли билан амалга оширилса, унда облигацияларни сотиш баҳоси билан номинал қиймати ўртасидаги фарқ 7220 "Мукофот (устама)лар кўринишидаги узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётининг кредитида ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли тўланадиган облигациялар жорий қисмга ўтказилганда 7830 "Тўланадиган облигациялар" счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли тўланадиган облигацияларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб, 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисм" счётининг кредит томонида кўрсатилади.
7830 "Тўланадиган облигациялар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир облигация тури ва тўлаш муддати бўйича алоҳида юритилади.
339. 7840 "Тўланадиган векселлар" счётида қарз берувчиларга 12 ойдан ортиқ муддатда қайтариш учун берилган векселлар ҳисобга олинади.
Берилган векселлар суғурталовчида 7840 "Тўланадиган векселлар" счётининг кредитида ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ҳисобга олинади.
Узоқ муддатли тўланадиган векселлар жорий қисмга ўтказилганда 7840 "Тўланадиган векселлар" счёти дебетланади ва тўланадиган сумма узоқ муддатли тўланадиган векселларнинг бошланғич суммасини ушбу миқдорга камайтириб 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар - жорий қисм" счётининг кредит томонида кўрсатилади.
Тўланадиган векселлар бўйича аналитик ҳисоб векселлар ҳисобини амалга оширадиган банклар, вексел ушловчилар ва ҳар бир вексел бўйича алоҳида юритилади.
340. Узоқ муддатли кредитлар ва қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар олинди |
5110 - 5530 |
7810 - 7820 |
2. |
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобига олинган ТМЗ қабул қилинди |
1010 - 1090 |
7810 - 7820 |
3. |
Узоқ муддатли банк кредитлари ва қарзлар ҳисобидан бўнаклар берилди |
4310 - 4340, 4410, 4510 - 4520 |
7810 - 7820 |
4. |
Узоқ муддатли кредитлар ва қарзлар ҳисобидан мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган қарз тўланди |
6010 |
7810 - 7820 |
5. |
Берилган вексел ва облигациялар эвазига узоқ муддатли қарз олинди |
5110 - 5530 |
7830 - 7840 |
6. |
Кредитлар, қарзлар, облигациялар ва векселларни жорий қисмини ўтказиш |
7810 - 7840 |
6950 |
6-§. Турли кредиторларга бўлган узоқ
муддатли қарзларни ҳисобга
олувчи счётлар (7900)
341. Суғурталовчининг турли жисмоний ва юридик шахслар олдидаги молиявий ижара, нотижорат муомалалар (ўқув юртлари, илмий корхоналар ва ҳоказо); транспорт корхоналарининг кўрсатган хизматлари бўйича, суд идораларининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларга асосан турли корхоналар ва алоҳида шахслар манфаати учун суғурталовчи ишчиларининг иш ҳақидан ушланган суммалар бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
7910 "Тўланадиган молиявий ижара";
7920 "Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлар".
342. 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётида ижарага олинган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Суғурталовчига келиб тушган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи олдидаги қарзлар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти билан боғланган ҳолда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида ҳисобга олинади.
343. Суғурталовчининг турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлари 7920 "Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлар" счётининг кредитида ТМЗ ва ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7920 "Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича алоҳида юритилади.
344. Турли кредиторларга бўлган узоқ муддатли қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (7900)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Молиявий ижарага ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар учун ижарага берувчи олдидаги қарз
|
0310 |
7910 |
|
Молиявий ижара бўйича тўловларни жорий қисмга ўтказиш
|
7910 |
6950 |
|
3. |
Турли корхоналар ва шахслардан товар-моддий захиралари сотиб олинди |
1010 - 1090 |
7920 |
4. |
Ўрнатиладиган асбоб ускуналарни сотиб олишда ва капитал қўйилмаларда турли корхоналарнинг кўрсатган хизмати |
0710 - 0720, 0810 - 0890 |
7920 |
5. |
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишида кўрсатган хизматлари учун турли корхоналар олдидаги қарз |
9210, 9220 |
7920 |
6. |
Турли корхона ва шахслардан пул эквивалентлари келиб тушди |
5610 |
7920 |
7. |
Бошқа шахслардан пул ўтказмалари келиб тушди |
5710 |
7920 |
8. |
Бошқа шахслардан қимматли қоғозлар сотиб олинди |
0610, 5810 |
7920 |
9. |
Ижтимоий соҳа объектларини сақлаш учун турли корхоналарнинг кўрсатган хизматлари |
9430 |
7920 |
VIII кичик бўлим. Суғурта захиралари
345. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурта захиралари ва суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улушлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
346. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисобни юритиш тартиби ёритилган:
8000 "Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётлар";
8100 "Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчилар улушларини ҳисобга олувчи счётлар".
ҳисобга олувчи счётлар (8000)
347. Шакллантирилган суғурта захиралари тўғрисидаги ахборотларни умумийлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси";
8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси";
8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси";
8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси";
8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси";
8060 "Фалокатлар захираси";
8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси";
8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира".
348. 8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счётида ҳисобот санасига ишлаб топилмаган мукофотлар захираси суммаси акс эттирилади. Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счётининг дебети 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
349. 8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" счётида ҳисобот санасига содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси суммаси акс эттирилади. Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
350. 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётида хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг суммаси акс эттирилади. Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг шаклланишида, захира суммасига 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Суғурта амалга оширилиши билан суғурта товони суммасига 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётининг дебети 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Шунингдек, ушбу ёзув суғурталовчининг хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш ҳаражатлари суммасига ҳам амалга оширилади. Суғурта шартномаси ёки қонунчиликка мувофиқ суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тугатилганда, зарарларни бартараф қилиш бўйича ҳаражатлар миқдорига оширилган хабар қилинган зарар суммасига 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётининг дебети 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
351. 8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси" счётида огоҳлантириш чора-тадбирлари захирасининг суммаси акс эттирилади. Олдини олиш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар 2010 ""Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг дебети 8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига 8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси" счётининг дебети 6011 "Олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8040 "Олдини олиш чора-тадбирлари захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
352. 8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси" счётида ҳисобот санасига активларнинг номувофиқлиги захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан активларнинг номувофиқлиги захираси миқдори ҳисобланади.
Активларнинг номувофиқлиги захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, активларнинг номувофиқлиги захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси" 9290 Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
353. 8060 "Фалокатлар захираси" счётида ҳисобот санасига фалокатлар захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан фалокатлар захираси миқдори ҳисобланади.
Фалокатлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8060 "Фалокатлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, фалокатлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8060 "Фалокатлар захираси" 9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8060 "Фалокатлар захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
354. 8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" счётида ҳисобот санасига зарарлиликнинг тебраниши захираси суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан зарарлиликнинг тебраниши захираси миқдори ҳисобланади.
Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, зарарлиликнинг тебраниши захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" 9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
355. 8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" счётида ҳисобот санасига ҳаёт суғурта бўйича захира суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ҳаёт суғуртаси бўйича захира миқдори ҳисобланади.
Ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг камайиш суммасига счётининг дебети 8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
356. Суғурта захираларини ҳисобга олувчи счётларнинг (8000) бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг (РНП) ҳисобланиши: РНПнинг ошган суммаси, ёки РНПнинг камайиш суммаси |
9230 8010 |
8010 9230 |
2. |
Содир бўлган лекин, хабар қилинмаган зарарлар захирасининг (РПНУ) ҳисобланиши: РПНУнинг ошган суммаси, ёки РПНУнинг камайиш суммаси |
9250 8020 |
8020 9250 |
3. |
Хабар қилинган, бартараф қилинмаган зарарлар захирасининг (РЗУ) шаклланиши |
9250 |
8030 |
4. |
Суғурта товонининг тўланиши билан мажбуриятнинг тугатилиши |
8030 |
9250 |
5. |
Зарарни бартараф қилиш ҳаражатлари |
8030 |
9250 |
6. |
Суғурталовчи мажбуриятларининг тугатилиши: хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш бўйича суғурталовчининг ҳаражатлари суммасига оширилган хабар қилинган зарар |
8030 |
9250 |
7. |
Фалокатлар захирасининг (РК) ҳисобланиши: РКнинг ошган суммаси, ёки РКнинг камайиш суммаси |
9260 8060 |
8060 9260 |
8. |
Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг (РКУ) ҳисобланиши: РКУнинг ошган суммаси, ёки РКУнинг камайиш суммаси |
9270 8070 |
8070 9270 |
9. |
Ҳаёт суғуртаси бўйича захирани (РЖ) ҳисоблаш: РЖнинг ошган суммаси, ёки РЖнинг камайиш суммаси |
9280 8090 |
8090 9280 |
10. |
Олдини олиш чора-тадбирлари захирасига ажратмалар |
2010 |
8040 |
11. |
Суғурталовчи томонидан амалга оширилган огоҳлантириш бўйича ишларни қабул қилиниши |
8040 |
6011 |
2-§. Суғурта захираларидаги қайта
суғурталовчилар улушларини
ҳисобга олувчи счётлар (8100)
357. Ишлаб топилмаган мукофотлар, хабар қилинган, лекин бартараф қилинмаган зарарлар, содир бўлган лекин, хабар қилинмаган зарарлар ва ҳаёт суғуртаси бўйича захиралардаги қайта суғурталовчиларнинг улушлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши";
8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши";
8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши";
8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши".
Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улушлари ҳисобот даври охирида суғурта захираларини мувофиқ равишда ҳисоблашда, Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) мувофиқ ҳисобланади.
358. 8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётида ушбу суғурта захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади. Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
359. 8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётида ушбу суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Қоидага кўра хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захираси содир бўлган ҳодисалар тўғрисида хабар берилгандан сўнг шакллантирилади. Хабар қилинган лекин, бартараф қилинмаган зарарлар захираси 8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ҳисобга олинади. Қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта товонининг тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъи назар, зарар бартараф қилингандан сўнг, қайта суғурта қилдирувчи ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши суммасига 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир суғурта тури бўйича алоҳида юритилади.
360. 8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётида ушбу суғурта захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади. Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
361. 8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётида ушбу суғурта захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши суммаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади. Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир алоҳида суғурта тури бўйича юритилади.
362. Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улушларини ҳисобга олувчи счётлар (8100)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8110 9230 |
9230 8110 |
2. |
Хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8120 9250 |
9250 8120 |
3. |
Содир бўлган лекин, бартараф қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8130 9240 |
9240 8130 |
4. |
Ҳаёт суғуртаси захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8140 9280 |
9280 8140 |
тақсимланмаган фойда ва резервлар
363. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари суғурталовчининг хусусий капитали ҳолати ва ҳаракати, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ, ташкил этилган резервлар ва фондлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Хусусий капитал суғурталовчининг активлари ва мажбуриятлари ўртасидаги фарқдир.
Хусусий капитал мулк эгаси томонидан амалга оширилган қўшимча инвестициялар, фаолият натижаларига боғлиқ ҳолда кўпайиши ёки камайиши мумкин.
364. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
8300 - Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар;
8400 - Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар;
8500 - Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар;
8600 - Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар;
8700 - Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётлар;
8800 - Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар;
8900 - Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар.
олувчи счётлар (8300)
365. Суғурталовчи устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8310 "Оддий акциялар";
8320 "Имтиёзли акциялар";
8330 "Пай ва улушлар".
366. Устав капитали - бу таъсис ҳужжатида белгиланган доирадаги фаолиятни таъминлаш учун таъсисчиларнинг (иштирокчиларнинг) суғурталовчи мулкига қўйган маблағлари (улушлари, акциялар номинал қийматида ва ҳоказолар)нинг пул ифодасидаги йиғиндисидир. Устав капиталини шакллантириш жараёни суғурталовчи ташкилий-ҳуқуқий шаклига мувофиқ равишда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги томонидан тартибга солинади.
Устав капитали рўйхатдан ўтказилган ҳажмда ёки тўланган акцияларнинг номинал қиймати йиғиндиси миқдорида акс эттирилади. Устав капиталининг ҳажми рўйхатдан ўтказилган таъсис ҳужжатларидаги суммадан ошиб кетиши мумкин эмас. Суғурталовчи устав капиталининг кўпайиши ёки камайиши фақат таъсисчиларнинг қарори асосида ва таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейингина амалга оширилиши мумкин.
Акциядорларга суғурталовчи устав капиталидаги улушининг қайтарилиши устав капитали миқдорини камайтирмайди ва бу муомала айнан акциядорлик жамиятининг сотиб олинган хусусий акциялари каби 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий" ва 8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли" счётларининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобга олинади.
367. 8310 "Оддий акциялар" счёти оддий акцияларни ўзида мужассамлаштирган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин унинг устав капитали эмиссия проспектида рўйхатга олинган суммада 8310 "Оддий акциялар" счётининг кредити ва 4610 "Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари" счётининг дебетида акс эттирилади. Суғурталовчининг акциядорлик капитали ҳисобда рўйхатдан ўтган, лекин эмиссияси тугалланмаган миқдорда ҳисобга олиниши сабабли эълон қилинган (чиқаришга рухсат берилган) чиқарилган (акциядорлар томонидан обуна амалга оширилган) ва муомаладаги оддий акцияларнинг ҳар қайси эмиссияси бўйича алоҳида аналитик ҳисоб юритиш талаб этилади.
Акциядорлик жамиятлари ўз устав капиталини муомалага қўшимча акциялар чиқариш ёки муомаладаги акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан ошириши мумкин. Акциядорлик жамиятлари устав капитали миқдори акциялар номинал қийматининг пасайиши, суғурталовчилар томонидан акцияларнинг бир қисмини акция эгаларидан сотиб олиниши натижасида камайиши мумкин.
Акциялар ликвидлилигини ошириш мақсадида уларни майдалаб юбориш яъни, уларнинг номинал қийматини мутаносиб равишда камайтириб умумий миқдорини кўпайтириш усули қўлланилади. Акцияларни майдалаш натижалари акциядорлар капиталининг ҳажмига таъсир кўрсатмай, фақатгина янги муомаладаги акцияларнинг номинал қиймати ва миқдорини кўпайтириши сабабли ушбу муомалалар бўйича бухгалтерия ёзувлари амалга оширилмайди. Ушбу муомалаларни 8310 "Оддий акциялар" счётига очилган аналитик ҳисоб регистрларида қайд қилиш зарур.
368. 8320 "Имтиёзли акциялар" счёти имтиёзли акция кўринишида чиқарилган акциядорлик капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Акциялар 8310 "Оддий акциялар" ва 8320 "Имтиёзли акциялар" счётларда номинал қийматлари бўйича ҳисобга олинади.
8310 "Оддий акциялар" ва 8320 "Имтиёзли акциялар" счётлар бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг таъсисчилари ва капиталнинг шаклланиш босқичи бўйича маълумотларнинг шаклланишини таъминлаши шарт.
369. 8330 "Пай ва улушлар" счёти суғурталовчининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларига асосан қатнашувчиларнинг улушларини ўзида мужассамлаштирган устав капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Давлат суғурталовчилари давлат томонидан ажратилган асосий ва айланма маблағлардан ташкил қилинган устав капиталини белгиланган тартибда шакллантиради.
Суғурталовчи рўйхатдан ўтгандан кейин унинг устав капитали таъсисчиларнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган пай ва улушларидан ташкил топади ва 8330 "Пай ва улушлар" счётининг кредити, ҳамда 4610 "Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари" счётининг дебет томонида акс эттирилади.
8330 "Пай ва улушлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб суғурталовчининг ҳар бир таъсисчиси бўйича алоҳида юритилади.
370. Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8300)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган суммада, (суғурталовчи рўйхатдан ўтказилгандан кейин) устав капитали тасдиқланиши |
4610 |
8310 - 8330 |
2. |
Фойданинг бир қисми устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилди: а) ҳисобланган дивидендлар миқдорида б) устав капиталини кўпайтиришга йўналтирилган фойда миқдорида |
8710 6610 |
6610 8310 - 8330 |
3. |
Устав капитали тўпланган капитал миқдоригача камайтирилиши |
8310 - 8330 |
4610 |
4. |
Суғурталовчи таъсисчиларига улушлари қайтарилиши |
8330 |
6620 |
5. |
Акциядорлардан сотиб олинган ва бекор қилинган хусусий акциялар устав капиталини камайтирилишига ҳисобдан чиқарилди: а) номинал қийматдан юқори баҳода сотиб олиш номинал қийматига номинал қийматдан ошган суммаси б) номинал қийматидан паст нархда сотиб олиш сотиб олиш қийматига номинал қийматидан паст суммасига |
8310, 8320, 8410, 9690 8310, 8320 8310, 8320 |
8610, 8620 8610, 8620 8610, 8620 9590 |
ҳисобга олувчи счётлар (8400)
371. Оддий ва имтиёзли акцияларни сотишдан олинган суммаларнинг акциялар номинал қийматидан ошган миқдори кўринишидаги қўшилган капитал нақдлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8410 "Эмиссия даромади";
8420 "Устав капиталини шакллантиришдаги курс фарқи".
372. 8410 "Эмиссия даромади" счёти акцияларни дастлабки сотишда номинал қийматидан юқори баҳода олинган маблағлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ушбу маблағлар келиб тушганда 8410 "Эмиссия даромади" счёти кредитланиб, хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш қиймати ва номинал қиймати ўртасидаги фарқ қопланганда эса ушбу счёт дебетланади.
8410 "Эмиссия даромади" счёти бўйича аналитик ҳисоб оддий ва имтиёзли акциялардан олинган даромадлар бўйича алоҳида юритилади.
373. 8420 "Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи" счёти устав капиталини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган курс фарқларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Устав капиталини шакллантириш учун берилган валюта ва валюта қийматликлари, устав капиталига улушларни киритиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича баҳоланади. Валюта ва валюта қийматликларини ва бошқа мулкларни баҳолаш рўйхатдан ўтказиш санасидаги таъсис ҳужжатларида белгиланган баҳолардан фарқ қилиши мумкин. Бунда вужудга келган курс фарқлари 8420 "Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи" счётида ҳисобга олинади. Баҳолардаги ижобий курс фарқлари 8420 "Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи" счётининг кредитида, салбий курс фарқлари эса мазкур счётнинг дебетида акс эттирилади. Курс фарқларини бу тартибда ҳисобдан чиқарилиши таъсис ҳужжатларида олдиндан келишилган, устав капиталидаги таъсисчиларнинг улушининг ўзгармаслигига имкон беради.
8420 "Устав капиталини шакллантиришда курс фарқи" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида юритилади.
374. Қўшилган капитални ҳисобга олувчи счётлар (8400)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Бирламчи эмиссия акцияларнинг номинал ва эмиссия қийматлари ўртасидаги фарқ сифатида қўшимча тўланган капитал маблағлари келиб тушиши |
5010 - 5530 |
8410 |
2. |
Қўшилган капитал маблағлари хусусий акцияларни бекор қилишда сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқни қоплашга ишлатилиши |
8410 |
8610, 8620 |
3. |
Устав капиталини шаклланиш жараёнида вужудга келган ижобий курс фарқи ҳисобга олиниши |
Мол-мулкни ҳисобга олувчи счётлар |
8420 |
3-§. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)
375. Суғурталовчи таъсис ҳужжатларига асосан фойда ҳисобидан шакллантириладиган резерв капитали, мулкни қайта баҳолашдан юзага келадиган инфляция резервлари, пул маблағларидан ташқари текинга олинган мулклар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар";
8520 "Резерв капитали";
8530 "Текинга олинган мулк".
376. 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётида мулкларни қайта баҳолаш натижасида вужудга келган ўзгаришлар ҳисобга олинади. Мулкларни қайта баҳолаш натижасида захира капиталининг шаклланиши ва тўлдирилиши 8510 "Мулк ни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётининг кредитида қайта баҳолаш натижасида қиймати ошган мулкларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Агар қайта баҳолаш натижасида мулкларнинг қиймати камайса, камайган сумма ўша мулкнинг навбатдаги қиймати ошиши ҳисобига тўлдирилади ва у 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётининг дебетида акс эттирилади. Шу мулкнинг аввалги қайта баҳолашдаги қийматидан ошган арзонлаштирилган сумма ҳаражат сифатида тан олинади ва 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётида акс эттирилади.
377. Мулкни қайта баҳолаш бўйича жамланган сумманинг таъсисчилар ўртасида тақсимланиши 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счётнинг дебетида 6620 "Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарзлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
378. 8520 "Резерв капитали" счёти суғурталовчи томонидан таъсис ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ташкил этилган захира капиталининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Резерв капитали маблағлари суғурталовчи зарарларини қоплаш ва бошқа қоплаш манбалари бўлмаган бошқа мақсадларга сарфланиши мумкин.
Резерв капиталининг шаклланиши 8520 "Резерв капитали" счётининг кредитида 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
379. 8530 "Текинга олинган мулклар" счёти суғурталовчи томонидан текинга олинган мулкни ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Текинга олинган мулклар 8530 "Текинга олинган мулклар" счётининг кредитида суғурталовчи мулкларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Текинга олинган мулклар қиймати солиққа тортиш мақсадида умумий суғурталовчи даромадига қўшилади. Текинга олинган мулкларни солиққа тортиш тартиби Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилиги билан тартибга солинади.
Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб захира капиталининг шаклланиш манбалари ва турлари бўйича юритилади.
380. Резерв капиталини ҳисобга олувчи счётлар (8500)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Резерв капитали ҳажмининг мулк қийматини қайта баҳолаш натижасида кўпайиши: |
8510 |
||
а) асосий воситалар; |
0110 - 0199 |
||
б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар; |
0310 |
||
в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар; |
0710 - 0720 |
||
г) тугалланмаган қурилиш; |
0810 |
||
д) узоқ муддатли инвестициялар |
0610 - 0690 |
Мулкнинг қийматини ўтган қайта баҳолаш қийматининг оширилган миқдоригача камайтирилиши натижасида захира капиталининг камайиши: |
|||
а) асосий воситалар; |
8510 |
0110 - 0199 |
|
б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар; |
0310 |
||
в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар; |
0710 - 0720 |
||
г) тугалланмаган қурилиш; |
0810 |
3. |
Асосий воситалар эскиришини қайта баҳолаш: а) қиймати оширилганда; б) қиймати камайтирилганда. |
8510 0211 - 0290 |
0211 - 0299 8510 |
4. |
Таъсис ҳужжатларига мувофиқ ва жорий йилнинг тақсимланмаган фойда суммаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилган тартибда захира капиталига йўналтирилди
|
8710 |
8520 |
5. |
Суғурталовчини тугатиш натижасида резерв капитали ҳисобидан таъсисчиларга даромад (дивиденд)лар ҳисобланди |
8530 |
6610, 6620 |
6. |
Резерв капитали суммаси жорий ҳисобот йилида фойда олинмаганлиги ёки фойда суммаси етарли бўлмаганлиги сабабли имтиёзли акцияларга даромад (дивиденд)лар ҳисоблаш учун йўналтирилди |
8520 |
6610 |
7. |
Текинга олинган қимматли қоғозлар ҳисобга олинди |
0610, 5810 |
8530 |
8. |
Текинга олинган асосий воситалар ҳисобга олинди |
0110 - 0190 |
8530 |
9. |
Текинга олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ҳисобга олинди |
0710 - 0720 |
8530 |
4-§. Сотиб олинган хусусий акцияларни
ҳисобга олувчи счётлар (8600)
381. Кейинчалик қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида сотиб олинган хусусий акцияларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий";
8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли".
382. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар 8300 "Устав капиталини ҳисобга олувчи счётлар"га нисбатан контр-пассив счёт ҳисобланиб, акциядорлик жамиятларининг устав капитали миқдорини камайтиради ва балансда устав капитали суммасидан чегириладиган сумма сифатида кўрсатилади.
Эмитент томонидан сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати 8610 "Сотиб олинган хусусий акциялар - оддий" ва 8620 "Сотиб олинган хусусий акциялар - имтиёзли" счётларининг дебетида ҳақиқий сотиб олиш баҳосида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Сотиб олинган хусусий акцияларни сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайтадан сотганда ўртадаги фарқ суммаси 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётига кредитланади. Агарда сотиб олинган хусусий акция сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотилса ўртадаги фарқ суммаси 9690 "Молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар" счётининг дебет томонида кўрсатилади.
Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акцияларни бекор қилишда ушбу қийматлар ўртасидаги фарқ 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётининг кредитида акс эттирилади.
Агар бекор қилинган сотиб олинган хусусий акцияларнинг қиймати уларнинг номинал қийматдан юқори бўлса, унда фарқ 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар" счётининг дебетида акс эттирилади.
383. Бошқа корхоналар (масъулияти чекланган жамиятлар, шерикчилик ва бошқалар) сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётлар (8600)ни суғурталовчи томонидан ўрнатилган тартибда бошқа қатнашувчиларга ёки учинчи шахсга бериш учун сотиб олинган устав капиталидаги улушни ҳисобга олиш учун фойдаланади.
384. Сотиб олинган хусусий акцияларни ҳисобга олувчи счётларнинг (8600) бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Акциядорлардан уларга тегишли акциялар (қатнашчи улуши) сотиб олиш қийматида сотиб олинди |
8610, 8620 |
5110 - 5530, 6620 |
2. |
Сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни сотиб олиш баҳосидан юқори баҳода қайта сотиш: сотиб олиш қийматига сотиб олиш қийматидан юқори фарқига |
5010 - 5530 5010 - 5530 |
8610, 8620 9590 |
3. |
Сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни сотиб олиш баҳосидан паст баҳода қайта сотиш: сотиш қийматига сотиб олиш қийматидан паст фарқига |
5010 - 5530 9690 |
8610, 8620 8610, 8620 |
4. |
Номинал қийматидан паст баҳода сотиб олинган хусусий акциялар (пайлар)ни бекор қилиш: сотиб олиш қийматига номинал қийматидан паст фарқига |
8310, 8320 8310, 8320 |
8610, 8620 9590 |
5. |
Номинал қийматидан юқори баҳода сотиб олинган акциялар (пайлар)ни бекор қилиш: номинал қийматига номинал қийматидан юқори фарқига |
8310, 8320 8410, 9690 |
8610, 8620 8610, 8620 |
(қопланмаган зарар)ни ҳисобга
олувчи счётлар (8700)
385. Суғурталовчининг барча йиллар бўйича фаолияти ва ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда ёки қопланмаган зарар суммасининг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)";
8720 "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)".
386. 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётида суғурталовчининг ҳисобот даврида фаолияти бўйича тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) ҳисобга олинади.
Соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счётнинг дебетига 9910 "Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар" счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Тақсимланмаган фойда суммаси дивидендлар тўлаш учун йўналтирилганда 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётининг дебетида ва 6610 "Тўланадиган дивидендлар" счётининг кредитида акс эттирилади.
Тақсимланмаган фойда суммасидан қонунчиликда белгиланган тартибда захира капиталини шакллантириш учун фойдаланиш мумкин, бунда 8710 "Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)" счёти дебетланади ва 8520 "Резерв капитали" счёти кредитланади.
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счётидан 8720 "Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар" счётига ўтказилади.
387. Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)ни ҳисобга олувчи счётларнинг (8700) бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ҳисобот даврида аниқланган якуний молиявий натижа тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар) счётига ўтказилди: фойда суммаси зарар суммаси |
9910 8710 |
8710 9910 |
2. |
Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси дивиденд тўлашга йўналтирилди |
8710 |
6610 |
3. |
Тақсимланмаган фойда захира капиталини шакллантиришга йўналтирилди |
8710 |
8520 |
4. |
Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси қолдиғи жамғарилган фойдага ўтказилиши, агарда: фойда бўлса; зарар бўлса; |
8710 8720 |
8720 8710 |
ҳисобга олувчи счётлар (8800)
388. Мақсадли молиялаштириш маблағларининг ҳолати ва ҳаракати, шунингдек аъзолик бадаллари ва мақсадли йўналиш бўйича тадбирларни амалга ошириш учун мўлжалланган бошқа қайтарилмайдиган маблағларнинг келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
8810 "Грантлар";
8820 "Субсидиялар";
8830 "Аъзолик бадаллари";
8840 "Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари";
8890 "Бошқа мақсадли тушумлар".
389. Ушбу мақсадли тушумларни суғурталовчининг хусусий капитали сифатида акс эттириш шартлари қуйидагилар ҳисобланади:
а) маблағларнинг мақсадли йўналиш бўйича ишлатилиши;
б) маблағларни жалб қилиш билан боғлиқ ҳаражатларнинг йўқлиги;
в) белгиланган шартлар бажарилганда қайтариб берилмаслиги.
390. Грант деганда ижтимоий хусусиятга эга мақсадлар, иқтисодиётни ривожлантириш, илмий-техник ва инновацион дастурларни бажариш учун Ҳукумат, нодавлат, хорижий, ҳамда халқаро ташкилотлар ва жамғармалар томонидан кўрсатиладиган текин, гуманитар ёки моддий-техник маблағлар тушунилади. Грант маблағлари қатъий равишда белгиланган мақсадларга ишлатилади.
391. Ажратилган грант тўғрисида хабарнома олинганда ушбу грант суммаси 8810 "Грантлар" счётининг кредитида 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Грант суммасидан молиялаштириладиган ва бюджетда кўзда тутилган пул маблағлари ёки мулкнинг қабул қилиниши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар (5110 - 5530), капитал қўйилма (0800), ўрнатиладиган ускуналар (0700), ТМЗ ва бошқа активларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Чет эл валютасида олинган грант суммаси хўжалик муомалалари амалга оширилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валютага ўтказилади.
392. 8820 "Субсидиялар" счёти ажратилган субсидиялар, яъни иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида белгиланган шартлар учун суғурталовчиларга давлат томонидан пул ёки натура кўринишида кўрсатилган ёрдам суммаси ва ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Давлат (ҳукумат) томонидан берилган ёрдам турли кўринишда (қўшимча бериш, субвенция ва бошқалар) бўлиши ва ҳар хил шартларга мувофиқ берилиши мумкин.
Давлат субсидияларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 19 октябрда 52-сон билан тасдиқланган (10-сонли БҲМС) "Давлат субсидияларини ҳисобга олиш ва давлат ёрдамини очиш" Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартига (1998 йил 3 декабрь, рўйхат рақами 562 - Меъёрий ҳужжатлар маълумотномаси, 1999 йил, 6-сон) мувофиқ амалга оширилади.
393. 8830 "Аъзолик бадаллари" счётида жамият аъзоларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган аъзолик бадаллари акс эттирилади.
Аъзолик бадалларининг келиб тушиши 8830 "Аъзолик бадаллари" счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
394. 8840 "Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари" счётида мақсадли вазифаларни бажариш учун солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар акс эттирилади.
Солиқ тўлашдан озод қилинган суммалар бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонида 8840 "Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари" счёти билан боғланган ҳисобга олинади.
Солиқ тўлашдан озод қилиш натижасида вужудга келган суммалар имтиёзли давр белгиланган ҳолатда ушбу давр тугагунгача, қолган ҳолатларда ҳар йили 8840 "Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари" счётининг дебетидан 8530 "Текинга олинган мулклар" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.
395. 8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" счётининг кредитида бошқа мақсадларга мўлжалланган тушумлар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800) бўйича аналитик ҳисоб мақсадли маблағларнинг йўналиши ва молиялаштириш манбалари бўйича алоҳида юритилади.
396. Мақсадли тушумларни ҳисобга олувчи счётлар (8800)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Ажратилган грант ва субсидиялар ҳақида хабарнома олинди |
4890 |
8810, 8820 |
2. |
Грант ва субсидиялар бўйича маблағлар олинди |
5110 - 5530 |
4890 |
3. |
Тегишли тузилмаларнинг қарорига мувофиқ берилган грант ва субсидия суммаси суғурталовчи устав капитали ҳажмини кўпайтиришга йўналтирилди |
8810, 8820 |
8310, 8320, 8330, 8420 |
4. |
Тегишли тузилмаларнинг қарорига мувофиқ илгари берилган грант ва субсидия суммаси суғурталовчи резерв капитали ҳажмини кўпайишига йўналтирилди |
8810, 8820 |
8530 |
5. |
Аъзолик бадаллари ва бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди |
5010 - 5530 |
8830 |
6. |
Солиққа тортишдан озод қилиш натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобга олинди |
6410 |
8840 |
7. |
Солиққа тортишдан озод қилиш бўйича имтиёзли даврнинг тугаши натижасида вужудга келган бўш пул маблағлари ҳисобдан чиқарилди |
8840 |
8530 |
8. |
Бошқа мақсадли тушумлар келиб тушди |
5010 - 5530 |
8890 |
7-§. Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар
резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)
397. Харажатлар ва тўловларни ҳаражатларга бир маромда олиб бориш мақсадида ўрнатилган тартибда резерв қилинган суммаларнинг ҳолати ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 8910 "Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервлари" счётида амалга оширилади.
Харажатларга қўшиладиган суммаларни резервлаш қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низоми билан тартибга солинади (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда).
Резервларни ҳисоблаш муомалалари 8910 "Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервлари" счётининг кредитида ва ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида акс эттирилади.
Резерв қилинган суммалар ҳисобидан амалга оширилган ҳақиқий ҳаражатлар ва тўловлар суммаси захиралар миқдорини камайтириб 8910 "Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервлари" счётининг дебетида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
У ёки бу резервнинг ташкил қилиниши ва маблағларнинг фойдаланиши вақти-вақти билан (йилнинг охирида албатта) меъёр, ҳисоблар ва бошқаларга асосан текширилиб турилади, зарурият туғилганда тўғриланади (корректура).
8910 "Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир резерв турлари бўйича алоҳида юритилади.
398. Келгуси ҳаражатлар ва тўловлар резервларини ҳисобга олувчи счётлар (8900)нинг бошқа счётлар билан боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Келгуси ҳаражатлар ва тўловларнинг резервлари ташкил қилинди |
Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар |
8910 |
2. |
Суғурталовчининг ишлаб чиқариш цехлари ва хизмат кўрсатувчи хўжаликлар томонидан асосий воситаларни таъмирлаш учун ва бошқа бажарилган ишлар, хизматлар қиймати ҳисобга олинди |
8910 |
2010, 2310, 2510, 2710 |
3. |
Ҳисобланган келгуси ҳаражатлар захираларининг фойдаланилмай қолган суммаси суғурталовчи даромадига қўшилди |
8910 |
9390 |
V БЎЛИМ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИНГ
ШАКЛЛАНИШИ ВА ИШЛАТИЛИШИ
I кичик бўлим. Даромадлар ва ҳаражатлар
399. Ушбу кичик бўлимнинг счётлари ҳисобот давридаги суғурталовчи фаолияти молиявий натижаларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Молиявий натижаларнинг шаклланиши ва ишлатилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низом (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари билан тартибга солинади.
400. Ушбу кичик бўлимда қуйидаги счётларнинг ҳисоб тартиби ёритилади:
9000 - Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9100 - Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар;
9200 - Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишини ҳисобга олувчи счётлар;
9300 - Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9400 - Давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар;
9500 - Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар;
9600 - Молиявий фаолият бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар;
9700 - Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар;
9800 - Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар;
9900 - Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар.
Молиявий натижаларни шакллантириш учун алоҳида даромадларни ҳисобга олувчи счётлар ва алоҳида ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар ишлатилади. Маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларни сотишдаги қўшилган қиймат солиғи, акциз ва бошқа тўловлар олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебетида ва бюджетга тўловлар бўйича қарзларни ҳисобга олувчи счётларнинг (6400) кредитида акс эттирилади.
1-§. Асосий (операцион) фаолиятнинг
даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)
401. Хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шунингдек сотилган товарларнинг қайтиши, сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар";
9040 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари";
9050 "Харидорлар ва буютмачиларга берилган чегирмалар";
9060 "Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар";
9070 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар";
9080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар";
9090 "Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар".
402. 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитида суғурталовчининг асосий фаолиятидан даромадлар олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади, бироқ, олдинги ҳисобот даврларида олинган, аммо жорий ҳисобот даврига тегишли бўлган даромад суммалари 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Хизматларни сотишда 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётида сотишдан тушган соф тушум суммаси акс эттирилади.
Шунингдек 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётида қуйидагилар акс эттирилади:
суғурта шартномалари бўйича суғурта мукофотлари;
қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича олинган суғурта мукофотлари;
қайта суғурта қилиш бўйича олинган комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар;
суғурта захиралари ўзгариши натижасини ҳисобга олувчи счётларнинг дебет томонидаги қолдиғи;
ва суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича бошқа даромадлар.
Шунингдек, ушбу счётнинг қолдиғи қуйидаги суммаларга камайтирилади:
қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари;
суғурта захиралари ўзгариши натижасини ҳисобга олувчи счётларнинг кредит томонидаги қолдиғи.
Ҳисобот даврининг охирида 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан ёпилади.
403. 9040 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари" счётида қайта суғурта қилиш шартномалари бўйича қайта суғурталовчига берилаётган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Ушбу счёт 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет томони обороти суғурта хизматларини кўрсатишдан олинган даромадларни камайтиради. Ушбу счётда дебети бўйича 6060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича қайта суғурталовчига бериладиган ҳисобланган суғурта мукофотлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида тўланган суғурта мукофотларининг суммалари 9040 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари" счётнинг кредити бўйича 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади.
404. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счёти шартнома шартларига мувофиқ берилган сотув чегирмалари натижасида берилган нарх чегирмаларни ҳисобга олиш учун мўлжалланган. Ушбу счёт асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000) гуруҳига контр-пассив счёт ҳисобланади ва унинг дебет айланмаси товарларни сотишдан, ва хизмат кўрсатишдан даромадларни камайтиради. 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётининг дебетида сотув ва нархлардан берилган чегирмаларнинг суммаси тегишли олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
405. 9060 "Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётида суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар акс эттирилади. Бошқа шахсларнинг қарздорлиги вужудга келганда 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётининг дебети бўйича 9060 "Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даврининг охирида 9060 "Суғурта воситачиси хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг кредитига ўтказилади.
406. 9070 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар" счётида қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар акс эттирилади. Қайта суғурталовчидан олинадиган ҳисобланган суғурта товони суммасига 4060 "Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети бўйича 9070 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даврининг охирида 9070 "Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича зарарлар улушининг қопланиши бўйича даромадлар" счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг кредитига ўтказилади.
407. 9080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар" счётида қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича олинган комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Ҳисобланган комиссион рағбатлантиришлар суммасига 4051 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар" счётининг дебети бўйича 9080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даври охирида 9080 "Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимлар бўйича даромадлар" счётнинг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг кредитига ўтказилади.
408. 9090 "Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётида сюрвейерлик ва аджастерлик хизматларини кўрсатишдан олинган даромадлар акс эттирилади. Бошқа шахсларнинг қарздорлиги шаклланганда 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счётининг дебети бўйича 9090 "Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Ҳисобот даври охирида 9090 "Сюрвейер ва аджастер хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредит томонидаги қолдиғи дебети бўйича 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг кредитига ўтказилади.
409. Асосий (операцион) фаолиятдан даромадларни ҳисобга олувчи счётлар (9000) бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир сотилган товар, кўрсатиладиган суғурта ва бошқа хизмат турлари бўйича алоҳида юритилади. Бундан ташқари, аналитик ҳисобни географик сегментлар (ҳудудлар) ва суғурталовчи томонидан бошқариш учун керакли бўлган бошқа сегментлар бўйича юритиш мумкин.
410. Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9000)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар (ҚҚС, акцизлардан ташқари) учун ҳаридорларга тақдим этилган ҳисоб-китоб ҳужжатларидаги суммага |
4010, 4020 |
9030 |
2. |
Хизматларни нақд пулга сотиш |
5010, 5020 |
9030 |
3. |
Суғурталовчи ходимига хизматлар (жумладан, махсус кийимлар) сотилди |
4790 |
9030 |
4. |
Дивидендлар хизматлар билан тўланди |
6610 |
9030 |
5. |
Воситачилик операциялари бўйича комиссион мукофотлар суммаси |
4010 |
9030 |
6. |
Хизматлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди |
4120 |
9030 |
7. |
Кечиктирилган даромадлар суммаси улар тааллуқли бўлган ҳисобот даври келганда сотиш ҳажмига киритилди |
6230 |
9030 |
8. |
Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган суғурта мукофотларининг ҳисобланиши |
9040 |
6060 |
9. |
Қайта суғурта қилиш бўйича тўланган суғурта мукофотларининг ҳисобдан чиқарилиши |
9030 |
9040 |
10. |
Сотишдан ва нархдан чегирмалар бериш |
9050 |
4010 |
11. |
Ҳисобот даврининг охирида 9050 "Харидорлар ва буюртмачиларга берилган чегирмалар" счётини ёпилиши |
9030 |
9050 |
12. |
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9030 |
9910 |
13. |
Қайта суғурта қилиш бўйича олинган комиссион рағбатлантиришларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9080 |
9030 |
14. |
Қайта суғурталовчидан олинадиган суғурта товонининг ҳисобланиши |
4060 |
9070 |
15. |
Қайта суғурталовчидан олинган товонларнинг якуний молиявий натижага ўтказилиши |
9070 |
9910 |
16. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларнинг ҳисобланиши |
4051 |
9080 |
17. |
Қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантъемалар ва йиғимларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9080 |
9030 |
2-§. Сотилган товарлар ва хизматлар
таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)
411. Товарлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9130 "Кўрсатилган хизматларнинг таннархи";
9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/ҳарид қилиш";
9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар".
412. Хизмат кўрсатишда хизматларнинг таннархи 9130 "Кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счётининг кредити бўйича суғурта бўйича хизматларни шакллантирувчи ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда, акс эттирилади.
413. 9130 "Кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счётига, шунингдек, 2010 "Суғурта ишини юритиш ҳаражатлари" счётининг суммалари ҳам ўтказилади.
414. Ҳисобот даврининг охирида 9130 "Кўрсатилган хизматларнинг таннархи" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан ёпилади.
415. Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)дан амалда фойдаланиш суғурталовчида қўлланиладиган товар-моддий захираларнинг ҳисоб усулига, яъни товар-моддий захираларнинг узлуксиз ёки даврий ҳисобига боғлиқ.
416. Товар-моддий захираларни узлуксиз ҳисобга олиш усули қўлланилганда ҳар бир маҳсулот ёки товарнинг таннархи унинг ишлаб чиқариш жараёнидаги ҳаракатига қараб ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларда тўпланади.
417. Товар-моддий захираларни даврий ҳисобга олиш усулидан фойдаланилганда ҳар бир маҳсулот (товар)нинг таннархи ҳисобот даври давомида вақтинчалик 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/ҳарид қилиш" счётида йиғилади, бироқ сотилган маҳсулотлар, товарларнинг ҳақиқий таннархини фақат ТМЗ инвентаризация қилингандан сўнг аниқлаш мумкин. 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счёти - ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижасида ТМЗни мавжудлигини акс эттириш учун фойдаланиладиган вақтинчалик счёт. Кўрсатилган счётнинг дебети бўйича ТМЗнинг камайиши, кредити бўйича ТМЗнинг ўсиши ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар (1000) билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счётининг қолдиғи 9910 "Якуний молиявий натижа" счётига ўтказилиши орқали ёпилади.
418. Сотилган товар ва хизматларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи |
9130 |
2010, 2310, 2710 |
2. |
Товар-моддий захираларни сотиб олиш (ТМЗни даврий ҳисобга олиш усулида) |
9140 |
6010 |
3. |
Ҳисобот даврининг охирида инвентаризация натижалари бўйича ТМЗ счётлари бўйича қолдиқларга тузатишлар қилинди: асосий моддий захиралар: захираларнинг ўсиши захираларнинг камайиши |
1010 - 1090 9150 |
9150 1010 - 1090 |
4. |
Ҳисобот даврининг охирида 9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / ҳарид қилиш" счётининг ёпилиши |
9910 |
9140 |
5. |
Ҳисобот даври охирида 9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар" счётининг ёпилиши |
9910 (9150) |
9150 (9910) |
6. |
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши |
9910 |
9130 |
3-§. Асосий воситалар, бошқа активларнинг чиқиб кетишини
ва суғурта захиралари ўзгаришининг натижасини
ҳисобга олувчи счётлар (9200)
419. Суғурталовчига тегишли асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетиши (тугатиш, сотиш, текинга бериш, улуш сифатида устав капиталига бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, аниқланган камомад ёки йўқотиш) ва суғурта захиралари ўзгариши натижаси тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши";
9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши";
9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси";
9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси";
9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси";
9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси";
9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси";
9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси";
9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси".
420. 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебети бўйича чиқиб кетган асосий восита объектларининг бошланғич қиймати, шунингдек асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар акс эттирилади.
9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига асосий воситалар объектларини сотишдан олинган тушумлар ва ҳисобдан чиқариш натижасида сотиш ва фойдаланиш мумкин бўлган баҳода келиб тушган материалларнинг қиймати, шунингдек чиқиб кетган асосий воситалар объектлари бўйича чиқиб кетиш вақтида ҳисобланган эскириш суммалари олиб борилади.
Асосий воситаларни сотишдан тушумлар 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитида олинадиган счётлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Жорий ҳисобот даврида 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётига, ушбу счёт бўйича кредит қолдиқ (фойда) эса 9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" счётига ҳисобдан чиқарилади. Асосий воситалар объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича бериш натижасида 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётида юзага келадиган ва кечиктирилган даромадларга тегишли бўлган фойда суммаси 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" (жорий қисми) ёки 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" (узоқ муддатли қисми) счётига ҳисобдан чиқарилади.
Асосий воситалар объектларининг камомади ёки бузилиш ҳолларида қийматликлар камомади сифатида акс эттириладиган қолдиқ қиймати 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредити бўйича 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. Аниқ айбдор аниқлангандан кейин камомад ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар суммаси 4730 "Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи" счётининг дебетига, аниқ айбдорлар аниқланмаган ҳолда эса 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётининг дебетига 5910 "Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счёти билан боғланган ҳолда олиб борилади.
9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти бўйича аналитик ҳисоб чиқиб кетаётган асосий воситаларнинг инвентар объектлари бўйича алоҳида юритилади.
421. 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг дебетида чиқиб кетаётган қийматликларнинг баланс қиймати, шунингдек, шу билан боғлиқ амалга оширилган ҳаражатлар (комиссион мукофотлар ва ҳоказолар) акс эттирилади.
9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига активларни сотишдан тушум, яъни сотилган мулк учун суғурталовчига тегишли бўлган сумма олиб борилади. Номоддий активлар объектларининг сотилиши ва турли чиқиб кетишида 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига шунингдек, ушбу объектлар бўйича чиқиб кетиш вақтигача ҳисобланган эскириш суммаси, номоддий активларнинг эскиришини ҳисобга олувчи тегишли счётлар (0500) билан боғланган ҳолда, ҳисобдан чиқарилади.
Ушбу счёт бўйича дебет қолдиқ (зарар) 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётига, кредит қолдиқ (фойда) эса 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счётига ҳисобдан чиқарилади.
422. 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётида ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида ҳисобот даври бўйича ушбу счёт 8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши", 8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счётлари билан боғланади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ва ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8010 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси" счётининг дебети 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8110 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9230 "Ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
423. 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётида ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг ўзгариши ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида ҳисобот даври бўйича ушбу счёт 8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши", 8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" счётлари билан боғланади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ишлаб топилмаган мукофотлар захираси ва ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 8020 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси" счётининг дебети 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8130 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9240 "Содир бўлган, лекин хабар қилинмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
424. 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётида хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси ҳисобга олинади. Ушбу счёт 8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши", 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётлари билан боғланади. Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасининг шаклланишида, захира суммасига 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Суғурта амалга оширилиши билан суғурта товони суммасига 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётининг дебети 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Шунингдек, ушбу ёзув суғурталовчининг хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш ҳаражатлари суммасига ҳам амалга оширилади. Суғурта шартномаси ёки қонунчиликка мувофиқ суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тугатилганда, зарарларни бартараф қилиш бўйича ҳаражатлар миқдорига оширилган хабар қилинган зарар суммасига 8030 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси" счётининг дебети 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Хабар қилинган лекин, бартараф қилинмаган зарарлар захираси 8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ҳисобга олинади. Қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта товонининг тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъи назар, зарар бартараф қилингандан сўнг, қайта суғурта қилдирувчи ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши суммасига 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8120 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9250 "Хабар қилинган, лекин бартараф этилмаган зарарлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
425. 9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётида фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига фалокатлар захираси миқдори ҳисобланади.
Фалокатлар захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8060 "Фалокатлар захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, фалокатлар захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8060 "Фалокатлар захираси" 9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9260 "Фалокатлар захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
426. 9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётида зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси акс эттирилади. Ҳисобот санасига зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси миқдори ҳисобланади.
Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, зарарлиликнинг тебраниши захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8070 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси" 9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9270 "Зарарлиликнинг тебраниши захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
427. 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётида Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида ҳисобот даври бўйича ушбу счёт 8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши", 8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" счётлари билан боғланади. Ҳисобот санасига суғурталовчи томонидан ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси ва ушбу захирадаги қайта суғурталовчининг улуши ҳисобланади.
Ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ҳаёт суғуртаси бўйича захиранинг камайиш суммасига счётининг дебети 8090 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захира" 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг дебети 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг камайиш суммасига 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8140 "Ҳаёт суғуртаси бўйича захирадаги қайта суғурталовчиларнинг улуши" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9280 "Ҳаёт суғуртаси захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
428. 9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси" счётида активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгариши акс эттирилади. Ҳисобот санасига активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси миқдори ҳисобланади.
Активларнинг номувофиқлиги захирасининг миқдори ҳисобот даври бошидаги миқдорига нисбатан ошган тақдирда, ошган суммага 9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебети 8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Акс ҳолда, активларнинг номувофиқлиги захирасининг камайиш суммасига счётининг дебети 8050 "Активларнинг номувофиқлиги захираси" 9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг дебет томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг дебетига ўтказилади. 9290 "Активларнинг номувофиқлиги захираси ўзгаришининг натижаси" счётининг кредит томонидаги қолдиғи 9030 "Суғурта хизматларини кўрсатишдан даромадлар" счётининг кредитига ўтказилади.
429. Асосий воситалар, бошқа активларнинг чиқиб кетишини ва суғурта захиралари ўзгаришининг натижасини ҳисобга олувчи счётлар (9200)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
Тугатиш, сотиш, текинга бериш, устав капиталига улуш сифатида бериш, молиявий ижара шартномаси бўйича бериш, камомад ёки йўқолишини аниқланиши натижасида чиқиб кетаётган асосий воситалар объектларининг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқариш
|
9210 |
0110 - 0190 |
|
2. |
Чиқиб кетаётган асосий воситалар бўйича эскириш |
0210 - 0290 |
9210 |
3. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг хизматлари ва ҳаражатлари ҳисобдан чиқарилди |
9210 |
2310 |
4. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга меҳнат ҳақи ҳисобланди |
9210 |
6710 |
5. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича операцияларда иштирок этаётган ишчиларга ҳисобланган меҳнат ҳақи суммасидан ижтимоий суғурта ажратмалари амалга оширилди |
9210 |
6520 |
6. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишида кўрсатилган хизматлар учун бошқа корхоналарга бўлган қарз |
9210 |
6990 |
Асосий воситалар объектларини молиявий ижарага бериш натижасида ҳосил бўлган келгуси давр даромадлари ҳисобдан чиқарилди
|
9210 |
6230, 7230 |
|
Мавжуд асосий воситалар объектлари молиявий ижарасининг тўлиқ муддати давомида олинадиган ижара тўловлари суммаси (ижарага берувчида)
|
0920 |
9210 |
|
9. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан қолган материалларнинг кирим қилиниши |
1010 - 1090 |
9210 |
10. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан банкка келиб тушган тушум (нақдсиз ҳисоб-китоблар бўйича) |
5110 |
9210 |
11. |
Харидорларнинг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи |
4010 |
9210 |
12. |
Шўъба ва қарам хўжалик жамиятларининг уларга сотилган асосий воситалар учун қарзи |
4120 |
9210 |
13. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижаларини аниқлаш: а) фойда б) зарар |
9210 9430 |
9310 9210 |
14. |
Чиқиб кетаётган номоддий активларни ҳисобдан чиқариш (сотиш, ҳисобдан чиқариш, текинга бериш ва ҳоказо) |
9220 |
0410 - 0490 |
15. |
Харидорларнинг уларга сотилган номоддий ва бошқа активлар учун қарзи |
4010 |
9220 |
16. |
Номоддий ва бошқа активлар шўъба ва қарам хўжалик жамиятларига сотилди |
4120 |
9220 |
17. |
Сотилган материалларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди |
9220 |
1010 - 1090 |
18. |
Четга чиқарилган материаллар қийматидаги фарқлар ҳисобдан чиқарилди |
9220 |
1610 |
19. |
Ўстиришда ва боқувда бўлган ҳайвонларнинг четга чиқарилиши |
9220 |
2710 |
20. |
Қимматли қоғозларни сотиш |
9220 |
0610, 5810 |
21. |
Суғурталовчи томонидан чет эл валютасини сотиш кунидаги курси бўйича қайта ҳисоблаш орқали сотиш |
5110, 5510 - 5530 |
9220 |
22. |
Чет эл валютасини сотиш билан боғлиқ ҳаражатлар |
9220 |
5110 - 5530 |
23. |
Бошқа активларни сотишдан тушум валюта ва ҳисоб-китоб счётларига келиб тушди |
5110, 5210 |
9220 |
24. |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича сотишда чет эл валютасини ҳисобдан чиқариш |
9220 |
5210 - 5220 |
25. |
Бошқа активларнинг чиқиб кетиши бўйича муомалаларнинг молиявий натижасини аниқлаш: а) фойда б) зарар |
9220 9430 |
9320 9220 |
26. |
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасининг (РНП) ҳисобланиши: РНПнинг ошган суммаси, ёки РНПнинг камайиш суммаси |
9230 8010 |
8010 9230 |
27. |
Ишлаб топилмаган мукофотлар захирасидаги қайта суғурталовчининг улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8110 9230 |
9230 8110 |
28. |
Содир бўлган лекин, хабар қилинмаган зарарлар захирасининг (РПНУ) ҳисобланиши: РПНУнинг ошган суммаси, ёки РПНУнинг камайиш суммаси |
9250 8020 |
8020 9250 |
29. |
Содир бўлган лекин, бартараф қилинмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8130 9240 |
9240 8130 |
30. |
Хабар қилинган, бартараф қилинмаган зарарлар захирасининг (РЗУ) шаклланиши |
9250 |
8030 |
31. |
Суғурта товонининг тўланиши билан мажбуриятнинг тугатилиши |
8030 |
9250 |
32. |
Зарарни бартараф қилиш ҳаражатлари |
8030 |
9250 |
33. |
Суғурталовчи мажбуриятларининг тугатилиши: хабар қилинган зарарларни бартараф қилиш бўйича суғурталовчининг ҳаражатлари суммасига оширилган хабар қилинган зарар |
8030 |
9250 |
34. |
Хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улуши |
8120 |
9250 |
35. |
Хабар қилинган лекин, бартараф этилмаган зарарлар захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари тугатилгандан кейин ҳисобдан чиқарилиши |
9250 |
8120 |
36. |
Фалокатлар захирасининг (РК) ҳисобланиши: РКнинг ошган суммаси, ёки РКнинг камайиш суммаси |
9260 8060 |
8060 9260 |
37. |
Зарарлиликнинг тебраниши захирасининг (РКУ) ҳисобланиши: РКУнинг ошган суммаси, ёки РКУнинг камайиш суммаси |
9270 8070 |
8070 9270 |
38. |
Ҳаёт суғуртаси бўйича захирани (РЖ) ҳисоблаш: РЖнинг ошган суммаси, ёки РЖнинг камайиш суммаси |
9280 8090 |
8090 9280 |
39. |
Ҳаёт суғуртаси захирасидаги қайта суғурталовчилар улушининг ҳисобланиши: ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг ошган суммаси, ёки ушбу захирадаги қайта суғурталовчилар улушининг камайган суммаси |
8140 9280 |
9280 8140 |
40. |
Активларнинг номувофиқлиги захирасининг (РНСА) ҳисобланиши: РНСАнинг ошган суммаси, ёки РНСАнинг камайиш суммаси |
9290 8050 |
8050 9290 |
41. |
Суғурта захиралари ўзгариши натижасини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши: дебет томонидаги қолдиқ кредит томонидаги қолдиқ |
9030 9230, 9240, 9250, 9260, 9270, 9280, 9290 |
9230, 9240, 9250, 9260, 9270, 9280, 9290 9030 |
4-§. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини
ҳисобга олувчи счётлар (9300)
430. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда";
9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда";
9330 "Ундирилган жарима, пеня ва устамалар";
9340 "Ўтган йиллар фойдалари";
9350 "Оператив ижарадан даромадлар";
9360 "Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар";
9370 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари";
9380 "Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам";
9390 "Бошқа операцион даромадлар".
431. Ҳисобот даврининг охирида асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" счётининг кредитида 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
432. Ҳисобот даврининг охирида бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда суммаси 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счётининг кредитида 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
433. Хўжалик шартномаларининг шартларини бузганликлари учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня, устамалар ва бошқа жарима турлари, шунингдек етказилган зарарларни қоплаш бўйича даромадлар 9330 "Ундирилган жарима, пеня ва устамалар" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
434. Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари 9340 "Ўтган йиллар фойдалари" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки тегишли олинадиган счётларнинг дебети билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
435. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 "Оператив ижарадан даромадлар" счётининг кредитида 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
436. Даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар 9360 "Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар" счётининг кредитида кредитор ва депонент қарзларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
437. 9370 "Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар даромадлари" счётида шу суғурталовчининг асосий фаолияти бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар ҳисобга олинади. Буларга суғурталовчи балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой-коммунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинган даромадлар киради.
438. Пул маблағлари ва пул эквивалентлари кўринишида текинга олинган даромадлар 9380 "Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам" счётининг кредитида пул маблағлари ва пул эквивалентларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
439. Бошқа операцион фаолиятдан олинган даромадлар 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ёки олинадиган счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
440. Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9300)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда |
9210 |
9310 |
2. |
Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда |
9220 |
9320 |
3. |
Шартнома мажбуриятларига риоя этмаганлиги учун бошқа корхоналарга тақдим этилган жарима, пеня ва устамалар суммаси |
4860 |
9330 |
4. |
Ҳисобот даврида аниқланган ўтган йиллар фойдалари |
4010 |
9340 |
Оператив ижара шартномаси бўйича ижара тўловлари суммаси
|
4820 |
9350 |
|
6. |
Даъво муддати ўтиши билан кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш |
6010 |
9360 |
7. |
Кредитор қарзлар ва ҳоказоларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар |
6910 - 6990 |
9360 |
8. |
Камомадлар бўйича баҳолардаги фарқлар моддий жавобгар шахс ҳисобига олиб борилди |
4730 |
9370 |
9. |
Текинга олинган пул маблағлари |
5110 - 5530 |
9380 |
10. |
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи хўжаликлардаги, умумишлаб чиқариш омборларидаги материаллар, тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ортиқчалари кирим қилинди |
2010, 2310, 2510, 2710 |
9390 |
11. |
Илгари ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларидан олинган даромадлар |
Олинадиган счётлар |
9390 |
12. |
Мулк суғуртаси бўйича суғурта ташкилотларидан келиб тушган суғурта тўловлари |
4510 |
9390 |
13. |
Шубҳали қарзлар бўйича сарфланмаган захира суммасининг ушбу захира ташкил қилинган йилдан кейинги йилнинг фойдасига қўшилиши |
4910 |
9390 |
14. |
Тугалланмаган қурилишдаги ортиқчалар |
0810 - 0890 |
9390 |
15. |
Харидорлар ва буюртмачилардан олинган талаб қилинмаган бўнак суммаларининг ҳисобдан чиқарилиши |
6310 - 6390 |
9390 |
16. |
Ҳисобот даврининг охирида асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9310 - 9390 |
9910 |
5-§. Давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)
441. Ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган сотиш ҳаражатлари, бошқарув ҳаражатлари, бошқа операцион ҳаражатлар, шунингдек келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври ҳаражатлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9410 "Сотиш ҳаражатлари";
9420 "Маъмурий ҳаражатлар";
9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар";
9431 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари";
9432 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари".
9440 "Келгусида солиқ солинадиган базадан чегириладиган ҳисобот даври ҳаражатлари".
442. Давр ҳаражатларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низом билан тартибга солинади (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда).
443. 9410 "Сотиш ҳаражатлари" счётида маҳсулотни сотиш бўйича ҳаражатлар, яъни маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш, маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг ҳаражатлари ва бошқалар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9410 "Сотиш ҳаражатлари" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
444. 9420 "Маъмурий ҳаражатлар" счётида суғурталовчини бошқариш бўйича ҳаражатлар, бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи ҳаражатлари, умумбошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларни таъмирлаш ҳаражатлари, умумхўжалик аҳамиятидаги биноларнинг ижара тўловлари ва бошқа ҳаражатлар ҳисобга олинади. Ҳисобот даврининг охирида 9420 "Маъмурий ҳаражатлар" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
445. 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳаражатлари, ахборот, аудиторлик ва маслаҳат хизматлари учун тўлов ҳаражатлари, иш ҳақи ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган компенсациялаш ва рағбатлантириш аҳамиятига молик тўловлар, банк ва депозитария хизматларининг тўловлари, зарарлар, жарималар, пенялар ва бошқа операцион фаолият жараёнида вужудга келадиган, ишлаб чиқариш жараёни, молиявий фаолият ва фавқулодда ҳаражатлар моддаларининг белгилари бўлмаган бошқа ҳаражатлар акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
446. 9431 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счётида тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади. Суғурта товонини ҳисоблашда 9431 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счёти дебетланган ҳолда 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счёти билан боғланади. Ҳисобот даврининг охирида 9431 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, ўтган даврда хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
447. 9432 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счётида тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича ҳисобланган суғурта товонлари ҳисобга олинади. Суғурта товонини ҳисоблашда 9432 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счёти дебетланган ҳолда 6030 "Суғурталанувчиларга тўланадиган счётлар" счёти билан боғланади. Ҳисобот даврининг 9432 "Тўғридан-тўғри суғурта бўйича ўтган даврларда содир бўлган, лекин ҳисобот даврида хабар қилинган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонлари" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
448. 9440 "Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври ҳаражатлари" счётида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й,. 2-сон, 9-модда) "Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2.4. бўлимида келтирилган келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври ҳаражатлари акс эттирилади. Ҳисобот даврининг охирида 9440 "Келгусида солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳисобот даври ҳаражатлари" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади. Ушбу счётда ҳисобот даври давомида йиғилган ҳаражатлар тўғрисидаги ахборот балансдан ташқари 012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳаражатлар" счётининг дебетига ёзилади.
449. Давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётлар (9400)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Маҳсулотларни жўнатиш бўйича транспорт ҳаражатлари |
9410 |
6990 |
2. |
Четдан реклама ва маркетинг хизматлари |
9410 |
6010 |
3. |
Савдо жараёнида ишлатилаётган асосий воситаларнинг эскириши |
9410 |
0210 - 0299 |
4. |
Савдо жараёнида ишлатилаётган номоддий активларнинг эскириши |
9410 |
0510 - 0590 |
5. |
Бошқарув ходимларининг меҳнат ҳақи ҳаражатлари |
9420 |
6710 |
6. |
Бошқарув аҳамиятига молик асосий воситаларнинг эскириши |
9420 |
0210 - 0299 |
7. |
Бошқарув биносининг ижара тўлови |
9420 |
6910 |
8. |
Бошқарув эҳтиёжлари учун материаллар сарфланди |
9420 |
1010 - 1090 |
9. |
Транспорт корхоналарининг хизмати |
9420 |
6010 |
10. |
Хизмат сафарлари ва вакиллик ҳаражатлари |
9420 |
4220, 4230 |
11. |
Юридик шахснинг юқори ташкилоти ва бирлашмаларини сақлашга ажратмалар |
9420 |
6120 |
12. |
Банк ва аудиторлик хизматлари учун тўловлар |
9430 |
6990 |
13. |
Асосий воситалар ва бошқа активларнинг чиқиб кетишидан зарарлар |
9430 |
9210, 9220 |
14. |
Айбдор шахсни аниқлаш имкони бўлмаган ҳолдаги камомадлар ва йўқотишлар |
9430 |
5910 |
15. |
Шубҳали қарзлар бўйича захира ҳисобланди |
9430 |
4910 |
16. |
Солиқ идоралари қарорига кўра жарима ҳисобланди |
9430 |
6410 |
17. |
Суғурталовчи балансида бўлган олий ўқув юртларини сақлаш учун ажратмалар |
9430 |
6110 |
18. |
Суғурталовчи ходимлари учун дам олиш уйлари ва санаторийларга йўлланмалар тўланди |
9430 |
5110 - 5530 |
19. |
Бекор қилинган буюртмалар бўйича ҳаражатлар ҳисобдан чиқарилди |
9430 |
2010 |
20. |
Ўтган йиллар муомалаларидан кўрилган зарарлар |
9430 |
Олинадиган счётлар |
21. |
Хўжалик шартномаларини бузганлик учун жарималар |
9430 |
6960 |
22. |
Маҳаллий транспортдан фойдаланиш учун йўл ҳужжатлари тўланди |
9430 |
5110 - 5530 |
23. |
ТМЗнинг сотилиши бўйича баҳонинг камайиш натижалари ҳисобдан чиқарилди |
9430 |
3190 |
24. |
Тўғридан-тўғри суғурта шартномалари бўйича ўтган даврларда содир бўлган суғурта ҳодисалари бўйича суғурта товонларининг ҳисобланиши |
9431 - 9432 |
6030 |
25 |
Нотўғри тўланган суғурта товонларини қайтариш тўғрисида даъво билдириш |
4890 |
9431 - 9432 |
26. |
Тегишли суғурта товонларини молиявий натижаларга ўтказиш |
9910 |
9431 - 9432 |
27. |
Қуйидаги ишларда фойдаланилган асосий воситаларнинг эскириши ва номоддий активларнинг амортизацияси: а) янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ишга тушириш ишларида; б) оммавий ёки серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланмаган янги технологик жараёнларни ўзлаштиришга хизмат кўрсатишда; в) қазиб олиш тармоқларида тайёргарлик ишларида. |
9440 |
0210 - 0299, 0510 - 0590 |
28. |
Ҳисобот даври охирида давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9410 - 9440 |
6-§. Молиявий фаолият даромадларини
ҳисобга олувчи счётлар (9500)
450. Молиявий фаолият даромадлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9510 "Роялти кўринишидаги даромадлар";
9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар";
9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар";
9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар";
9550 "Молиявий ижарадан даромадлар";
9560 "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар";
9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари".
451. Роялти кўринишида олинган даромадлар 9510 "Роялти кўринишидаги даромадлар" счётининг кредитида 4850 "Олинадиган роялти" ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
452. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, суғурталовчига тегишли бўлган акциялар бўйича дивидендлар ва облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан даромадлар 9520 "Дивидендлар кўринишидаги даромадлар" счётининг кредитида 4840 "Олинадиган дивидендлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
453. Узоқ муддатли ва жорий инвестициялар бўйича фоизлар кўринишидаги даромадлар 9530 "Фоизлар кўринишидаги даромадлар" счётининг кредитида 4830 "Олинадиган фоизлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
454. 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётида баланснинг валюта моддалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади. Чет эл валютасидаги операциялар бўйича ижобий курс фарқи, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолаш фарқлари 9540 "Валюталар курслари фарқидан даромадлар" счётининг кредити бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
455. Мулкни молиявий ижарага беришдан олинган даромадлар 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитида 4830 "Олинадиган фоизлар", 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар", пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
456. Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар 9560 "Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар" счётининг кредитида узоқ муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар ва қисқа муддатли инвестицияларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
457. 9590 "Молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари" счётида молиявий фаолиятнинг бошқа даромадлари акс эттирилади.
458. Молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётлар (9500)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Роялти бўйича олинадиган суммалар |
4850 |
9510 |
2. |
Бошқа корхоналарда улушли қатнашишдан олинган даромадлар, суғурталовчига тегишли бўлган акция ва бошқа қимматли қоғозлар бўйича дивидендлар |
4840 |
9520 |
3. |
Қарз мажбуриятлари бўйича фоизлар |
4830 |
9530 |
4. |
Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан ижобий курс фарқлари |
Пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар, мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар |
9540 |
Молиявий ижара шартномаси бўйича ҳисобланган фоизлар суммаси
|
4830 |
9550 |
|
6. |
Қимматли қоғозларни қайта баҳолаш (қийматининг оширилиши) |
0610, 5810 |
9560 |
7. |
Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9510 - 9590 |
9910 |
7-§. Молиявий фаолият бўйича ҳаражатларни
ҳисобга олувчи счётлар (9600)
459. Молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
9610 "Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар";
9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар";
9630 "Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича ҳаражатлар";
9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар".
460. Банклар, мол етказиб берувчиларнинг кредитлари ва қарзлар, молиявий ижара бўйича фоизлар ва бошқа фоиз тўлови ҳаражатлари 9610 "Фоизлар кўринишидаги ҳаражатлар" счётининг дебетида 6920 "Ҳисобланган фоизлар" ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Бундан ташқари, депонентланган қайта суғурта мукофотига ҳисобланган суғурталовчининг даромадлари ҳисоби ҳам, 9430 "Бошқа операцион ҳаражатлар" счётининг дебети 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг кредити билан боғланган ҳолда амалга оширилади. Қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ ҳисобланган даромадларнинг тўланиши 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолдаги проводка билан расмийлаштирилади.
461. 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётида салбий курс фарқи ва баланснинг валюта моддаларига доир операциялар бўйича зарарлар акс эттирилади. Чет эл валютаси операциялари бўйича салбий курс фарқлари, шу жумладан бухгалтерия балансини тузиш санасига қарзларни қайта баҳолашдан фарқ 9620 "Валюталар курслари фарқидан зарарлар" счётининг дебетида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ва мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
462. Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ ҳаражатлар 9630 "Қимматли қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича ҳаражатлари" счётининг дебетида мажбуриятлар ва пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
463. 9690 "Молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар" счётида молиявий фаолият бўйича бошқа ҳаражатлар акс эттирилади.
464. Молиявий фаолият бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётлар (9600)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Кредитлар ва қарзлар бўйича фоизлар ҳисобланди |
9610 |
6920 |
Асосий воситаларнинг молиявий ижара шартномаси бўйича фоизлар ҳисобланди
|
9610 |
6920 |
|
3. |
Баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан салбий курс фарқлари |
Пул маблағ- ларини ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар, мажбуриятларни ҳисобга олувчи счётлар ва бошқалар |
3290 |
4. |
Қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш (қийматининг камайтирилиши) натижасида кўрилган зарарлар ва ҳ. к. |
9690 |
0610 - 0690, 5810 - 5890 |
5. |
Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9610 - 9690 |
8-§. Фавқулодда фойда (зарар)ларни
ҳисобга олувчи счётлар (9700)
465. Суғурталовчининг одатий хўжалик фаолиятидан кескин фарқ қиладиган фавқулоддаги ҳодисалар (тасодиф, кутилмаган ва одатий бўлмаган зарар ва йўқотишлар) натижасида вужудга келадиган фойда ва зарарлар ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:
9710 "Фавқулоддаги фойдалар";
9720 "Фавқулоддаги зарарлар".
466. Фавқулодда ҳодисалардан фойда 9710 "Фавқулоддаги фойдалар" счётининг кредитида ТМЗни ҳисобга олувчи счётлар, олинадиган счётлар ёки пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
467. Фавқулодда ҳодисалардан зарар 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг дебетида узоқ муддатли ва жорий активларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9710 "Фавқулоддаги фойдалар", 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётлари 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
9710 "Фавқулоддаги фойдалар", 9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётлари бўйича аналитик ҳисоб фавқулоддаги фойда ва зарарларнинг номлари бўйича юритилади.
468. Фавқулоддаги фойда (зарар)ларни ҳисобга олувчи счётлар (9700)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Фавқулодда ҳодиса (табиий офат) натижасида ускуналар, материаллар, товарлар кирим қилинди |
0710 - 0720, 1010 - 1090 |
9710 |
2. |
Табиий офатдан кейин ўтказилган инвентаризация натижасида аниқланган ускуналарнинг камомади |
9720 |
0710 - 0720 |
3. |
Табиий офат туфайли йўқотилган турли хил моддий қийматликлар ҳисобдан чиқарилди |
9720 |
1010 - 1090, 2710 |
4. |
Табиий офат туфайли тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар |
9720 |
2010, 2310 |
5. |
Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг табиий офатдан кўрган зарари ҳисобдан чиқарилди |
9720 |
2710 |
6. |
9710 "Фавқулоддаги фойдалар" счётининг ёпилиши |
9710 |
9910 |
7. |
9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг ёпилиши |
9910 |
9720 |
9-§. Солиқлар ва йиғимларни тўлаш
учун фойданинг ишлатилишини
ҳисобга олувчи счётлар (9800)
469. Қонунчиликда белгиланган фойда солиғи бўйича йил давомида ҳисобланган бўнак тўловлари ва қайта ҳисоблаш бўйича ҳақиқатда фойдадан тўловларни ҳисобга олиш учун қуйидаги счётлар мўлжалланган:
9810 "Даромад (фойда) солиғи бўйича ҳаражатлар";
9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳаражатлар".
470. Йил давомида бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган тўловлар 9810 "Даромад (фойда) солиғи бўйича ҳаражатлар", 9820 "Фойдадан ҳисобланадиган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳаражатлар" счётининг дебетида бюджетга тўловлар бўйича қарзларни (турлари бўйича) ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
Ҳисобот даври тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузилганда 9810 "Даромад (фойда) солиғи бўйича ҳаражатлар", 9820 "Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳаражатлар" счёти 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар бўйича аналитик ҳисоб солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ва тўловларнинг турлари бўйича юритилади.
471. Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар (9800)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Фойдадан бюджетга тўловлар бўйича йил давомида ҳисобланган суммалар |
9810, 9820 |
6410 |
2. |
Ҳисобот даврининг охирида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9810, 9820 |
10-§. Якуний молиявий натижани
ҳисобга олувчи счётлар (9900)
472. 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти ҳисобот йилида суғурталовчи фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлардан ушбу фаолият турлари бўйича ҳаражатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебетида суғурталовчининг ҳаражат (зарар)лар, кредитида эса фойдалар акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.
Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 "Якуний молиявий натижа" счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижасини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910 "Якуний молиявий натижа" счёти 8710 "Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)" счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
473. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)нинг боғланиши
Т/р |
Хўжалик операцияларининг мазмуни |
Счётларнинг боғланиши |
|
Дебет |
Кредит |
||
1. |
Асосий (операцион) фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9030, 9060, 9070, 9080, 9090 |
9910 |
2. |
Сотилган маҳсулот (товар, иш, хизмат)лар таннархини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9130 - 9150 |
3. |
Асосий фаолиятнинг бошқа даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9310 - 9390 |
9910 |
4. |
Давр ҳаражатларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9410 - 9440 |
5. |
Молиявий фаолиятнинг даромадларини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9510 - 9590 |
9910 |
6. |
Молиявий фаолият бўйича ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9610 - 9690 |
7. |
9710 "Фавқулоддаги фойдалар" счётининг ёпилиши |
9710 |
9910 |
8. |
9720 "Фавқулоддаги зарарлар" счётининг ёпилиши |
9910 |
9720 |
9. |
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши |
9910 |
9810, 9820 |
10. |
Ҳисобот йилининг соф фойдаси |
9910 |
8710 |
11. |
Ҳисобот йилининг соф зарари |
8710 |
9910 |
ТАШҚАРИ СЧЁТЛАР
474. Ушбу қисмнинг счётлари суғурталовчига тегишли бўлмаган, лекин вақтинчалик фойдаланаётган ёки ихтиёрида бўлган (оператив ижарага олинган асосий воситалар, масъул сақлашга ва қайта ишловга қабул қилинган моддий қийматликлар ва бошқа) мавжуд қийматликлар, шартли ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш, шунингдек алоҳида хўжалик муомалалари устидан назорат қилиш учун мўлжалланган.
Келтирилган қийматликларнинг бухгалтерия ҳисоби оддий тизим бўйича юритилади.
475. Ушбу қисмда қуйидаги счётларда ҳисоб юритиш тартиби ёритилади:
001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар";
002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар";
003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар";
004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар";
005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар";
006 "Қатъий ҳисобот варақлари";
007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи";
008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган";
009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган";
010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар";
011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк";
012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳаражатлар";
013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)";
014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари".
1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)
476. 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти суғурталовчи томонидан оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ижарага олинган асосий воситалар 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.
001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.
2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган
товар-моддий қийматликлар (002)
477. 002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар" счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Товар-моддий қийматликлар 002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар" счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки счёт-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
002 "Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.
қилинган материаллар (003)
478. 003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган (давальческое сырьё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) ҳаражатларининг ҳисоби ҳаражатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади.
Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
003 "Қайта ишловга қабул қилинган материаллар" счёти бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
4-§. Комиссияга қабул қилинган товарлар (004)
479. 004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти шартномага мувофиқ комиссияга қабул қилинган товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан комиссионер корхоналар фойдаланади.
Комиссияга қабул қилинган товарлар 004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаларида кўрсатилган нархларда ҳисобга олинади.
004 "Комиссияга қабул қилинган товарлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб товарларнинг турлари ва корхона - комитентлар бўйича юритилади.
5-§. Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар (005)
480. 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти пудратчи корхоналар томонидан монтаж учун буюртмачидан олинган барча турдаги ускуналарнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Ушбу счётдан пудратчи корхоналар фойдаланади.
Ускуналар 005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счётида буюртмачи томонидан тегишли ҳужжатларда кўрсатилган баҳода ҳисобга олинади.
005 "Ўрнатиш учун қабул қилинган ускуналар" счёти бўйича аналитик ҳисоб алоҳида объектлар ёки агрегатлар бўйича юритилади.
6-§. Қатъий ҳисобот варақлари (006)
481. 006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти сақланаётган ва ҳисобдорлик асосида бериладиган қатъий ҳисобот варақлари - патта дафтарчалари, гувоҳнома бланкалари, дипломлар, турли абонементлар, талонлар, товарларни кузатиб борувчи ҳужжатларнинг варақлари ва шу кабиларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Қатъий ҳисобот варақларига киритиладиган ҳужжатлар рўйхати, уларни сақлаш ва фойдаланиш тартиби суғурталовчи томонидан ўрнатилади.
Қатъий ҳисобот варақлари 006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счётида шартли баҳоларда ҳисобга олинади.
006 "Қатъий ҳисобот варақлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб қатъий ҳисобот варақларининг ҳар бир тури ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.
7-§. Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг
зарарга ўтказилиб ҳисобдан
чиқарилган қарзи (007)
482. 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти қарздорларнинг тўлашга қобилиятсизлиги туфайли зарарга ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Бундай қарз ҳисобдан чиқарилган пайтидан бошлаб беш йил давомида қарздорларнинг мулкий ҳолати ўзгарган вақтда қарзни ундириб олиш имкониятини кузатиб бориш учун балансдан ташқари счётда ҳисобга олиниши лозим.
Илгари зарарга ҳисобдан чиқарилган қарзни ундириб олиш натижасида келиб тушган суммага пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Бир вақтнинг ўзида кўрсатилган суммага 007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти кредитланади.
007 "Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича юритилади.
8-§. Мажбуриятлар ва тўловларни
таъминлаш - олинган (008)
483. 008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган" счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш учун олинган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартидан келиб чиқиб аниқланади. 008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган" счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
008 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - олинган" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир олинган таъминот бўйича юритилади.
9-§. Мажбуриятлар ва тўловларни
таъминлаш - берилган (009)
484. 009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счёти мажбурият ва тўловларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича берилган кафолатларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Агар, кафолатда сумма кўрсатилмаган бўлса, у ҳолда бухгалтерия ҳисобида ушбу сумма шартнома шартларидан келиб чиқиб аниқланади. 009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счётида ҳисобга олинган таъминот суммаси қарзларнинг қопланиши доирасида ҳисобдан чиқарилади.
009 "Мажбуриятлар ва тўловларни таъминлаш - берилган" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган таъминот бўйича юритилади.
10-§. Молиявий ижара шартномаси
бўйича берилган асосий воситалар (010)
485. 010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.
010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади.
11-§. Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк (011)
486. 011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счёти ссуда шартномаси бўйича олинган мулкларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счётидан ссуда шартномаси бўйича олинган мулклар шартнома муддати тугаши билан эгасига қайтарилганда ҳисобдан чиқарилади.
011 "Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк" счёти бўйича аналитик ҳисоб ссуда шартномаси бўйича олинган мулкнинг ҳар бир объекти бўйича юритилади.
12-§. Келгуси даврларда солиқ солинадиган
базадан чиқариладиган ҳаражатлар (012)
487. 012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳаражатлар" счёти бўйича ушбу ҳисобот даврининг солиқ солинадиган базасига қўшиладиган, бироқ кейинги ҳисобот даврларнинг солиқ солинадиган фойдадан чиқариладиган ҳаражатлар акс эттирилади. Ушбу ҳаражат моддалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 2-сонли иловасида келтирилган (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда).
Балансдан ташқари 012 "Келгуси даврларда солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳаражатлар" счётида аналитик ҳисоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (ЎзР. ҲҚТ., 1999 й., 2-сон, 9-модда) 2-сонли иловасида кўзда тутилган моддалар солиқ солинадиган базадан чиқариладиган ҳаражатлар миқдори ва уларни чиқариш муддатлари тўғрисидаги ахборотларни олиш имкониятини таъминлаши лозим.
13-§. Вақтинчалик солиқ имтиёзлари
(турлари бўйича) (013)
488. 013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счёти вақтинчалик солиқ солишдан озод этилган, мақсадли ишлатилиши кўзда тутилмаган бўшаган маблағларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Бюджетга тўловнинг ҳар бир тури бўйича ҳисобланган бўшаган маблағлар суммаси 013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счётининг дебетида акс эттирилади.
013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счётида ҳисобга олинган бюджетга мажбурий тўловлар ва солиқлар бўйича ҳисобланган сумма "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот" (2-сонли шакл)да акс эттирилмайди ва мос равишда молиявий натижаларнинг шаклланишига таъсир этмайди.
013 "Вақтинчалик солиқ имтиёзлари (турлари бўйича)" счётидан солиқ солишдан озод этилиши натижасида бўшаган маблағлар суммаси имтиёз берилган даврининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилади.
Бунда, бўшаган маблағлар тўғрисидаги маълумот имтиёз муддатининг тугаши билан ҳисобдан чиқарилгандан кейин суғурталовчида 5 йил давомида сақланиши лозим.
14-§. Фойдаланишдаги инвентарь
ва хўжалик жиҳозлари (014)
489. 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счёти фойдаланишдаги инвентар ва хўжалик жиҳозларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Инвентар ва хўжалик жиҳозларини фойдаланишга бериш вақтида уларнинг қиймати тўлиқ ишлаб чиқариш ҳаражатлари ёки давр ҳаражатларига олиб борилади ва бир вақтнинг ўзида 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётида акс эттирилади.
Инвентарь ва хўжалик жиҳозлари кейинчалик фойдаланиш (ишлатиш)га яроқсиз бўлган ҳолда уларнинг 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счётидан ҳисобдан чиқарилиши тегишли тартибда расмийлаштирилган ҳисобдан чиқариш далолатномаси асосида амалга оширилади.
Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозларининг сақланишини таъминлаш мақсадида 014 "Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик жиҳозлари" счёти бўйича аналитик ҳисоб якка тартибда фойдаланувчилар ва цехлар омборлари оралиғида юритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 20-21-сон, 193-модда.