Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 10.01.2014 й. 01/19-26/01-сон "Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 20.01.2014 й. 2351-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.01.2014 й.

N 2351-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

10.01.2014 й.

N 01/19-26/01


ҚАРОРИ


"Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар

бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи

субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган

деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 декабрдаги 344-сонли "Монополияга қарши курашни тартибга солиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 йил, 1-сон, 2-модда) 2-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 28 мартдаги 6-сон "Товар бозорида хўжалик юритувчи субъектлар бирлашмаларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2351, 2012 йил 5 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 14-сон, 162-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                       А. Абдуҳакимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 27 январь, 4-сон, 52-модда