Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг 21.10.1989 й. 3563-XI-сон "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида"ги Қонунни кучга киритиш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ СОВЕТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.10.1989 й.

N 3563-XI



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ҚОНУННИ КУЧГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА*



"Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Совети ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қонуннинг қоидаларини жамият турмушининг ҳамма томонларига босқичма-босқич жорий этиш мақсадида белгилаб қўйилсинки, Қонуннинг 4, 7 ва 8-моддалари 8 йил давомида, 5 ва 24-моддалари - 3 йил давомида, 16-моддаси - 1991/1992 ўқув йилидан кучга киради, 22-моддаси 1991 йилдан амал қила бошлайди.

Қолган барча моддалар Қонун қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.


2. Ўзбекистон Республикаси Министрлар Совети олти ойлик муддат ичида "Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш юзасидан давлат программасини қабул қилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Министрлар Советига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини мазкур Қонун билан мувофиқлаштириб чиқиш топширилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Совети Президиумининг Раиси                                     М. Иброҳимов



Ўзбекистон Республикаси

Олий Совети Президиумининг Секретари                            Л. Бекқулбекова



*) Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 30 сентябрдаги 364-XII-сон Қонунига асосан "Ўзбекистон ССР" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси" деган сўзлар билан алмаштирилган.


“Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Олий Кенгашининг Ахборотномаси”, 1989 йил, 26-28-сон, 455-модда