Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 35/4-сон, Молия вазирлигининг 82-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-41-сон "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги 12.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан рўйхатга олинган 15.03.2012 й. 2342-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.2012 й.

N 2342

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

12.12.2011 й.

N 35/4


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.12.2011 й.

N 82


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.12.2011 й.

N 2011-41


ҚАРОРИ



Хўжалик юритувчи субъектларнинг

банк ҳисобварақларидан пул маблағларини

ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 25 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон "Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги ва 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сон "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 январда 104-в, 21-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 30 январда 615-сон билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома" (рўйхат рақами 615, 1999 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 1-сон);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 3 мартда 104-в-1, 21-сон ва 615-1-сон билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-сон қўшимча" (рўйхат рақами 615-1, 1999 йил 3 март);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 21 апрелда 104-в-2-сон, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 20 апрелда 12-02-29/794-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 4 майда 615-2-сон билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-сон қўшимча" (рўйхат рақами 615-2, 1999 йил 4 май);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 27 сентябрда 104-в-3-сон, Молия вазирлиги томонидан 1999 йил 22 сентябрда 21-3-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 январда 615-3-сон билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-сон ўзгартириш ва қўшимча" (рўйхат рақами 615-3, 2000 йил 5 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 6 январда 104-в-4, 4-сон ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 1 мартда 615-4-сон билан тасдиқланган "Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-сон ўзгартириш" (рўйхат рақами 615-4, 2000 йил 1 март).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Марказий банк раиси



Ф. Муллажонов

Молия вазири



Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 11-сон, 127-модда