Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Фактура бахоси 5000 АКШ долларигача бўлган товарлаш ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш (АВ томонидан 04.01.1999 й.да 585-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.1999 й.

N 585

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

19.11.1998 й.

N 38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

03.12.1998 й.

N 6649


Фактура баҳоси 5000 АҚШ долларигача бўлган товарлар

ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш


“Бож тарифи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 28-моддаси, 1998 йил 28 апрелдаги 425-сон “Товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини белгилаш қоидалари”нинг 23-банди, 1998 йил 17 июлдаги 425-1-сон “Товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакатини белгилаш қоидаларига 1-сон ўзгартиш ва қўшимчалар”нинг 22-банди қоидаларига мувофиқ унчалик катта бўлмаган туркумларда (5000 АҚШ долларигача бўлган фактура қийматида) олиб келинаётган товарларнинг ишлаб чиқарилган мамлакати ҳисобварақ-фактурада ёки товарга илова қилинган бошқа ҳужжатларда декларацияланиши мумкин ва қуйидаги шартларга риоя этилганда тариф преференцияларини тақдим этиш учун асос бўлиб ҳисобланади:

- тўғридан-тўғри юклаб жўнатиш шартларига риоя этилган;

- товарланинг мазкур туркуми битта контракт доирасида етказиб бериладиган товарларнинг бир қисми бўлиб ҳисобланмайди;

- ҳисобврақ-фактурада ва товарга оид бошқа ҳужжатларда келтирилган маълумотлар раҳбар имзоси ва уларни бериш учун масъул ташкилот муҳри билан тасдиқланган;

- ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган товарларнинг фактура қиймати сунъий равишда пасайтирилмаган ва божхона органларида шубҳа уйғотмайди.

Ҳисобврақ-фактуралар ва товарга оид бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига шубҳа туғилган ҳолларда бохона органи белгиланган шаклдаги товарнинг келиб чиқиш сертификатини кўрсатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

       


“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давла қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 3-сон