Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 14.11.2014 й. 01-02/12-24-сон “Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 24.11.2014 й. 2418-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11.2014 й.

N 2418-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

14.11.2014 й.

N 01-02/12-24


ҚАРОРИ



Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига

дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги ва "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 28 январдаги 01-02/12-9-сон қарори (рўйхат рақами 2418, 2013 йил 30 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 5-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                                    З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



Товарлар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига

амалда олиб келиниши пайтигача божхона органларига

дастлабки божхона декларациясини тақдим этиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандининг "в" кичик бандида ва 7-бандда "импорт карантин рухсатномаси" деган сўзлар "карантин рухсатномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 4-бандининг биринчи хатбошисидаги "импорт карантин рухсатномалари" деган сўзлар "карантин рухсатномаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 1 декабрь, 48-сон, 573-модда