Молия вазирининг 17.02.2010 й. 12-сон "Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.03.2010 й. 2086-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
15.03.2010 й.
N 2086
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
17.02.2010 й.
N 12
БУЙРУҒИ
Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ
операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
(2010 йил 25 мартдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир Р. Азимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 10-11-сон, 79-модда.