Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.05.2016 й. 170-сон "Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
24.05.2016 й.
N 170
ТЕРРОРЧИЛИККА ҚАРШИ ОПЕРАЦИЯ
ЎТКАЗИШ НАТИЖАСИДА ШАХСГА ЁХУД
ЖИСМОНИЙ ЁКИ ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ
МОЛ-МУЛКИГА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАРНИ
ҚОПЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Террорчиликка қарши операция ўтказиш натижасида шахсга ёхуд жисмоний ёки юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2016 йил 30 май, 21-сон, 235-модда
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",
2016 йил, 5-сон, 42-модда