Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитасининг 2016-16-сон, Молия вазирлигининг 33-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-25-сон "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.05.2016 й. Қарори (АВ томонидан 26.05.2016 й. 2792-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.05.2016 й.

N 2792

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2016 й.

N 2016-16


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.05.2016 й.

N 33


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

16.05.2016 й.

N 01-02/8-25


ҚАРОРИ



"Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат

ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек

қурилиш  материаллари  ва  ускуналари  ишлаб

чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни

қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига ва "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 7-моддаларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги, 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 7 январдаги ПҚ-2282-сонли "2015 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши дастури ва 2016 йилги қурилишнинг асосий параметрлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Қишлоқ қурилиш инвест" ИК МЧЖ, пудрат ва ёрдамчи пудратчи ташкилотлар, шунингдек қурилиш материаллари ва ускуналари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 20 июлдаги 2010-28, 54 ва 01-02/8-13-сон "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2133, 2010 йил 16 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 281-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 30 май, 21-сон, 246-модда