Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 25.05.2016 й. 1-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 03.06.2016 й. 1712-6-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.06.2016 й.

N 1712-6




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

25.05.2016 й.

N 1


ҚАРОРИ



Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


[Кўчирма]


Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 12 мартдаги 15/1-5430-сонли хатига асосан Кенгашнинг 2007 йил 3 сентябрдаги 01-сонли қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини текширишларни ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1712, 2007 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 370-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири, Кенгаш раиси                                         Ш. Мирзиёев






Қарорга

1-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини

текширишларни ташкиллаштириш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 13-банддаги "режасини" ва "режаларининг" деган сўзлар тегишлича "дастурини" ва "дастурларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 16-банддаги "режаси" деган сўз "дастури" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 1-илова қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"якка тартибдаги тадбиркор фаолияти тугатилгандан кейинги даврда аниқланган, у фаолият кўрсатган вақтда йўл қўйилган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги тўғрисидаги маълумотларни назорат қилиш.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 6 июнь, 22-сон, 262-модда