Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 22.03.2016 й. 17-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 30.03.2016 й. 2101-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.03.2016 й.

N 2101-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

22.03.2016 й.

N 17


БУЙРУҒИ



"Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар

режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек

унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 2 апрелдаги 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2101, 2010 йил 26 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 135-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2011 йил 30 декабрдаги 88-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2101-1, 2012 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 6-сон, 64-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 31 декабрдаги 120-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқнинг баъзи бандларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2101-2, 2014 йил 10 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 31-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 4 апрель, 13-сон, 123-модда