Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 53-сон, Молия вазирлигининг 36-сон "Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.05.2016 й. Қарори (АВ томонидан 14.06.2016 й. 2801-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.06.2016 й.

N 2801

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.05.2016 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.05.2016 й.

N 36


ҚАРОРИ



Муҳтож шахсларни протез-ортопедия

буюмлари, реабилитация техник воситалари

ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 ноябрдаги 344-сон "Фуқароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 20 июнь, 24-сон, 298-модда