Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясининг 37-сон, Миллий хавфсизлик хизматининг 65-сон "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларининг муқаддимасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги 28.07.2016 й. Қарори (АВ томонидан 03.08.2016 й. 2617-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.08.2016 й.

N 2617-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ИНСПЕКЦИЯСИНИНГ

28.07.2016 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК

ХИЗМАТИНИНГ

28.07.2016 й.

N 65


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасининг

фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура,

аудио ва видео техника, компьютер, планшет

ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги

бўйича текшириш қоидаларининг муқаддимасига

ўзгартириш киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг 2014 йил 27 августдаги 33 ва 87-сонли қарори (рўйхат рақами 2617, 2014 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 39-сон, 495-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясида радио, телеаппаратура, аудио ва видео техника, компьютер, планшет ва мобиль телефонларни авиация хавфсизлиги бўйича текшириш қоидаларининг муқаддимасидаги "Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 апрелдаги 219-сонли "Ўзбекистон Республикаси МХХ-МХХБ авиация хавфсизлиги бўлинмалари томонидан қўлда олиб юриладиган юкни, багажни кўздан кечириш ва йўловчиларни, фуқаро кемалари экипажи аъзоларини, аэропортлар ходимлари ва бошқа мансабдор шахсларни шахсан текшириб чиқишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 июндаги 183-сонли "Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида авиация хавфсизлигига текшириш ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарор "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Парвозлар хавфсизлигини назорат

қилиш давлат инспекцияси бошлиғи

Т. Улжаев

Миллий хавфсизлик хизмати раиси

Р. Иноятов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 8 август, 31-сон, 384-модда