Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-38-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 116-сон, Молия вазирлигининг 47-сон "Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 28.06.2016 й. Қарори (АВ томонидан 14.07.2016 й. 1718-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2016 й.

N 1718-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

28.06.2016 й.

N 01-02/8-38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.06.2016 й.

N 2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.06.2016 й.

N 116


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

28.06.2016 й.

N 47


ҚАРОРИ



Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини

ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлигининг 2007 йил 15 июндаги 01-02/8-3, ЭГ-01/10-3339, 20, 58-сон (рўйхат рақами 1718, 2007 йил 20 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 398-модда) қарори билан тасдиқланган Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси

З. Дусанов

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Г. Саидова

Молия вазири

Р. Азимов

           





Қарорга

ИЛОВА



Махсус, антидемпинг ва компенсация божларини

ҳисоблаш, ундириш ва қайтариш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Келиб чиқиш мамлакати номаълум бўлган товарларга тўланган алоҳида божхона божлари суммаси, тўловчи томонидан божхона расмийлаштируви амалга оширилган кундан бошлаб бир йилдан кечиктирмасдан товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат тақдим этиш шарти билан (товарларига алоҳида божхона божлари жорий қилинган мамлакатлар бундан мустасно), Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига мувофиқ қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади.";


2. 16-банддаги "тўловчига Йўриқномага асосан қайтариб берилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. 17-банддаги "Йўриқномага асосан тўловчига қайтариб берилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4. 24-банддаги "Йўриқномага асосан тўловчига қайтарилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5. 25-банддаги "Йўриқномага асосан тўловчига қайтарилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6. 32-банддаги "Йўриқномага асосан тўловчига қайтарилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7. 33-банддаги "Йўриқномага асосан тўловчига қайтарилади" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 353-моддасига асосан тўловчига қайтарилади ёхуд дастлабки пул маблағлари ҳисобига ўтказилади" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8. 35-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Божхона юк декларациясининг 47-графаси "Тўлов тури" устунида Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) мувофиқ алоҳида божхона божи турининг коди кўрсатилади.";

жадвал чиқариб ташлансин.


9. 36-банднинг биринчи хатбошисидаги "ваколатли банкда алоҳида депозит ҳисобини" деган сўзлар "ғазна ҳисоб варағини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 июль, 28-сон, 347-модда