Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 78-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2016-34-сон, Марказий банк Бошқарувининг 341-В-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 05.10.2016 й. Қарори (АВ томонидан 03.11.2016 й. 2836-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2016 й.

N 2836

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.10.2016 й.

N 78


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.10.2016 й.

N 2016-34


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

05.10.2016 й.

N 341-В


ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш,

шунингдек харажатларни қоплаш бўйича

суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар

томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар

учун харажатлар амалга оширилиши тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон "Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 июндаги 189-сон "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Б. Парпиев

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

         





Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 383-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 29 ноябрдаги 84, 2012-35 ва 32/1-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2262-1, 2013 йил 3 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 11-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45 ва 320-В-2-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2262-2, 2013 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 681-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 7 майдаги 39, 2015-16 ва 320-В-3-сон "Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2262-3, 2015 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 280-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 7 ноябрь, 44-сон, 516-модда