Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 09.09.2016 й. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.09.2016 й.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ БЎЙИЧА САЙЛОВ

КАМПАНИЯСИ БОШЛАНИШИНИ

ЭЪЛОН ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96 ва 117-моддалари, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддаси, "Ўзбекистан Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2016 йил 8 сентябрдаги 568-III/СҚ-105-III-сонли кўшма қарори маълумот учун қабул қилинсин.


2. 2016 йил 4 декабрь Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни деб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси 2016 йилнинг 9 сентябридан бошланиши эълон қилинсин.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида ва бошқа манбаларда эълон қилинсин.



Марказий сайлов комиссияси Раиси                      М. Абдусаломов



"Халқ сўзи", 2016 йил 10 сентябрь