Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 82-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 67-сон, Ички ишлар вазирлигининг 36-сон "Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 20.10.2016 й. Қарори (АВ томонидан 23.11.2016 й. 2839-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

23.11.2016 й.

N 2839

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.10.2016 й.

N 82


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.10.2016 й

N 67


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.10.2016 й.

N 36


ҚАРОРИ



Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи,

айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни

тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий

кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сон "Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жиноятлар содир этганликда гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек маҳкумларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Ички ишлар вазири

А. Ахмедбаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 28 ноябрь, 47-сон, 545-модда