Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 5-2016-сон, Халқ таълими вазирлигининг 12-мҳ-сон, Меҳнат вазирлигининг 34-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 19.10.2016 й. Қарори (АВ томонидан 24.10.2016 й. 2834-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.10.2016 й.

N 2834

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.10.2016 й.

N 5-2016


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.10.2016 й.

N 12-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.10.2016 й.

N 34-қ/қ


ҚАРОРИ



Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга

соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 августдаги ПФ-4822-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 декабрдаги 312-сон "Ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш 2016 йил 1 октябрдан бошлаб мазкур қарорга иловада кўрсатилган миқдорларда амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2015 йил 12 октябрдаги 6-2015, 24-мҳ ва 42-қ/қ-сон "Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2719, 2015 йил 15 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 41-сон, 533-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Р. Касимов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Меҳнат вазири

А. Абдухакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 октябрь, 43-сон, 508-модда