Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат статистика қўмитасининг 01.11.2016 й. 3-мб-сон "2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 01.12.2016 й. 2843-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

01.12.2016 й.

N 2843




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.11.2016 й.

N 3-мб


ҚАРОРИ



2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи

шаклларини тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг 5-1-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1 - 115-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2015 йил 2 ноябрдаги 4-мб-сон "2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2728, 2015 йил 13 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 45-сон, 583-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 5 май 2-мб-сон "2016 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2728-1, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 220-модда).


3. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.



Раис                                                                             Б. Тураев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 декабрь, 48-сон, 553-модда