Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2016 й. ПФ-4860-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

30.11.2016 й.

N ПФ-4860



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ РАҲБАР

ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" 2015 ЙИЛ 12 ИЮНДАГИ ПФ-4732-СОНЛИ

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда олий ўқув юртлари раҳбар ва педагог кадрларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сонли Фармонига иловага мувофиқ ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси

Президенти вазифасини бажарувчи                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2016 йил 30 ноябрдаги

ПФ-4860-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги

ПФ-4732-сонли Фармонига киритиладиган

ўзгартишлар ва қўшимча


1. Фармоннинг 2-банди биринчи хатбошидаги "15" рақами "16" рақамига алмаштирилсин.


2. 1-иловадаги:


а) "Қайтадан тайёрлаш йўналиши" устуни 6 позициясидаги "Ўзбек тили ва адабиёти" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қуйидаги мазмундаги 16 позиция билан тўлдирилсин:

"

16.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Ўзбек тили филологияси Ўзбек тили ва адабиёти Ўзбек-инглиз таржима амалиёти ва назарияси


".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 5 декабрь, 48-сон, 548-модда