Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.12.2016 й. 414-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.12.2016 й.

N 414



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини

таъминлашга,  хусусий  мулкни  ҳар  томонлама  ҳимоя

қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан

яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 26 декабрдаги

414-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт контрактларини "бир дарча" тамойили бўйича амалга ошириш механизмини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 17 ноябрдаги 305-сон қарорида:


а) 3-банддаги "давлат божхона хизматлари органларида контрактларни ҳисобга қўйиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 1-иловада:


1-банднинг биринчи хатбошидаги "давлат божхона хизматлари органларида контрактларни ҳисобга қўйиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "давлат божхона хизматлари органларида контрактларни ҳисобга қўйиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Иккинчи босқичда аризачи экспорт учун мўлжалланган товарларни божхонада расмийлаштириш учун давлат божхона хизмати органлари ходимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

контракт (шартнома, битим), тегишли ваколатли органларда рўйхатдан ўтказилган биржа контактлари бундан мустасно;

юкнинг божхона декларацияси, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўловчи божхона декларациясини тўлдириш йўли билан товарларни декларациялаш ҳоллари бундан мустасно;

товарларга илова қилинадиган ҳужжатлар";


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 1, 2 ва 4-иловаларда назарда тутилган товарларни экспорт қилишга доир контрактларни ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади";


в) Вақтинчалик низомга 1-иловада:

2-босқичнинг "Тадбирлар" устунидаги "Экспорт контрактини ҳисобга қўйишни амалга оширади" сўзлари чиқариб ташлансин;

2-босқичнинг "Бажариш муддатлари" устунидаги "Кун мобайнида" сўзлари чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 31 декабрь, 52-сон, 604-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 12-сон, 110-модда