Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29.12.2016 й. 148/18-5-сон "Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2016 й.

N 148/18-5



ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ БАЪЗИ ГЕОГРАФИК

ОБЪЕКТЛАР НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА

КЕЛТИРИШ ТЎҒРИСИДА



"Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 41-сон, 448-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги "Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида"ги 295-сонли ("Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 41-42-сон, 483-модда) қарори, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2012 йил 24 октябрдаги 845-сонли қарорига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига асосан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши,


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг баъзи географик объектлар номларини тартибга келтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент шаҳридаги баъзи географик объектлар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ. Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А. Каримов), Ички ишлар бош бошқармаси (Б. Қурбонов), туман ҳокимликлари, ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар:

туман ҳудудидаги баъзи жойларга янги номлар берилиши ва номлар ўзгартирилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан 1 ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилсин ҳамда ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилсин.


4. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акромов), "Компьютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов):

мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали расмий эълон қилинсин ҳамда www.tashkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.


6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                             Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2017 йил 9 январь






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2016 йил 29 декабрдаги

148/18-5-сонли қарорига

ИЛОВА



Ном берилган ва номлари ўзгарган Тошкент

шаҳридаги баъзи географик объектлар

РЎЙХАТИ

N

Жойнинг ҳозирги номи


Жойнинг янги номи


Изоҳ

ОЛМАЗОР ТУМАНИ

1.

Тараққиёт кўчаси (такрор)


Дилсарой кўчаси


Такрор кўча номини тартибга келтириш мақсадида. "Тараққиёт" маҳалласи


2.

Тараққиёт 1, 2, 3-тор кўчаси


Дилсарой 1, 2, 3-тор кўчаси


Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Тараққиёт" маҳалласи


3.

Нурафшон кўчаси


Нурфшон айланма кўчаси


Кўча янги айланма кўчанинг таркибий қисми бўлгани учун


ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИ

4.

Янги кўча (Нурафшон кўчасининг давоми)


Нурафшон айланма кўчаси


Шу номли кўчанинг давоми бўлгани учун


5.

Қоратош кўчасининг Самарқанд Дарвоза кўчасидан Маннон Уйғур кўчасигача бўлган қисми ва Маннон Уйғур кўчаси


Кўкча Дарвоза кўчаси


Жойнинг тарихий номи


6.

Кўкча Дарвоза кўчаси


Кўкча Дарвоза тор кўчаси


Кўча номини тартибга келтириш мақсадида. "Оқлон" маҳалласи


7.

Учлола берк кўчасидан кириладиган бошқа берк кўча


Учлола 2-берк кўчаси


Туташ кўча номи билан уйғунлаштириш мақсадида. "Самарқанд Дарвоза" маҳалласи


8.

Гули Раъно кўчасидан кириладиган тор кўча


Гули Раъно тор кўчаси


Гули Раъно ва Янгиобод кўчаси оралиғи. "Каттабоғ", "Самарқанд Дарвоза" ва "Янгиобод" маҳалласи


УЧТЕПА ТУМАНИ

9.

Маннон Уйғур кўчаси


Кўкча Дарвоза кўчаси


Кўча номининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида


ЮНУСОБОД ТУМАНИ

10.

"Отчопар-2" маҳалласи ҳудудидаги номсиз янги берк кўча


Янгишаҳар 5-берк кўчаси


Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Отчопар-2" маҳалласи


11.

"Ҳасанбой" маҳалласидаги янги номсиз янги берк кўчалар


Барака 5, 6, 7-берк кўчаси


Туташ кўча номларини уйғунлаштириш мақсадида. "Хасанбой" маҳалласи

12.

"Ғайратий" маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ Радиостанция ҳудудидаги эски кўча


Қаноат кўч аси


Кўча номини тартибга келтириш мақсадида. "Ғайратий" маҳалласи

ЯШНОБОД ТУМАНИ

13.

Мирзо Улуғбек ва Паркент кўчаларини боғловчи янги кўча


Тараққиёт кўчаси


Шу номли кўчанинг давоми бўлгани учун


ЯККАСАРОЙ ТУМАНИ

14.

Янги кўча (Муқимий кўчасидан Бобур кўчасигача)

Myқимий кўч аси

Йўл ўтказгичли янги кўча. Кўча номининг яхлитлигини таъминлаш мақсадида. "Муҳандислар" маҳалласи


Масъул котиб                                                         Э. Исматуллаев