Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 29.12.2016 й. 143/18-5-сон "Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТОШКЕНТ

ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2016 й.

N 143/18-5



ТОШКЕНТ ШАҲРИ БЎЙИЧА 2017 ЙИЛ УЧУН

МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР

СТАВКАЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджета, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида"ги СҚ-122-III-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентииинг 2016 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-2699-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) мувофиқ халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши


ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ҳамда туман ҳокимликларига 2017 йил маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкаларини солиқ тўловчилар эътиборига етказилиши ва ижро этилишини таъминлаш топширилсин.


3. "Тошкент оқшоми" ва "Вечерний Ташкент" газеталари таҳририяти (А. Акрамов), "Компютерлаштириш маркази" ДУК (М. Асамов): мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.


4. Мазку р қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссияси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н. Хусанов зиммасига юклансин.



Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши раиси                                      Р. Усманов



"Тошкент оқшоми", 2017 йил 4 январь






Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгашининг

2016 йил 29 декабрдаги

143/18-5-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар

СТАВКАЛАРИ


Солиқлар ва йиғимлар турлари


Солиқлар ва йиғимлар ставкаси


1.

Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи


Соф фойдадан 8%

2.

Истеъмол учун солиқ:(1)




транспорт воситалари учун бензин


1 литр учун 465 сўм /617 700 сўм 1 тонна учун(2)



транспорт воситалари учун дизель ёқилғиси


1 литр учун 465 сўм /565 000 сўм 1 тонна учун(2)



транспорт воситалари учун суюқ газ


1 литр учун 230 сўм/436 300 сўм 1 тонна учун(2)



транспорт воситалари учун сиқилган газ


1 куб.метр учун 275 сўм


3.

Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим:(3)




алкоголли маҳсулотлар, шунингдек умумовқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш


1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 5 баробари(4)


қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар


1 ойлик савдо учун энг кам иш ҳақининг 3,5 баробари(4)

4.

Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим(4)


Ҳар ой учун энг кам иш ҳақининг 6 баробари(4)

          

1) Кўрсатиб ўтилган ставкалар миқдори Ўзбекистан Республикасининг барча ҳудудида ягона ҳисобланади. Хом ашёни қайта ишлаб бериш учун берилган, хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган транспорт воситалари учун бензин, дизел ёқилғиси ва газ, истеъмол қилганлиги учун солиқ ставкалар миқдори, чакана сотиш нархлари доирасида шаклантирилади, истеъмол солиқни ҳисобга олган ҳолда. Коммисия шартномалари бўйича импорт қилинган хом ашёни қайта ишлаб бериш учун берилган, хом ашёни қайта ишлаш натижасида олинган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ёқилғиларини транспорт воситалар истеъмол қилганлик учун, тўловчилар, солиқни тўлаш ва ҳисоблаш тартиби, Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланади.


2) Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин ва дизель ёқилғиси, суюлтирилган газ сотилишида, автотранспорт воситалари учун бензин, дизель ва суюлтирилган газ ёқилғиси истеъмоли учун ҳисобланадиган солиқ хар бир литрдан, бошқа холларда эса ҳар бир тонна ҳисобидан амалга оширилади.


3) Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида алкогол маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим кейинчалик маҳаллий бюджет ҳамда тадбиркорлик субектларига "бир дарча" тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш марказига, шу жумладан Тошкент шаҳрида бюджет ҳамда хизмат кўрсатиш, халқ истеъмоллари маҳсулотлари ишлаб чиқариш департаменти ўртасида қонун хужжатларида белгиланган тартибда тақсимланиш шарти билан ягона ҳисоб рақамга келиб тушади.

Қимматбахо метал ва тошлар сотиш ҳуқуқи учун йиғим тўлалигича бюджетга йўналтирилади.


4) Йиғимларнинг ставкалари йил бошидаги энг кам иш ҳақи 2017 йил 1 январ холати (149 775 сум) дан келиб чиқиб ундирилади, йил давомида энг кам ойлик иш ҳаки ўзгарганда йиғимларнинг миқдори қайта кўрилмайди.