Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2017 й. ПФ-4940-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.01.2017 й.

N ПФ-4940



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 28 октябрдаги ПҚ-2646-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ баъзи ҳужжатлари 2017 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 31 январдаги

ПФ-4940-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини

йўқотадиган баъзи ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармони 1-иловасининг 9-банди.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармони 1-иловасининг 4-банди.


3. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 25-банди.


4. "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 мартдаги ПҚ-606-сонли қарори.


6. "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 январдаги ПҚ-1030-сонли қарори.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сонли қарори иловасининг 6-банди.

9. "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарори 32-иловасининг 1- ва 13-бандлари.


10. "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1513-сонли қарори.


11. "Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майдаги ПҚ-1529-сонли қарорининг 2- ва 4-бандлари, шунингдек, қарор 2-иловасининг 1- ва 3-бандлари.


12. "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 8 августдаги ПҚ-1801-сонли қарори.


13. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 майдаги ПҚ-1965-сонли қарори иловасининг 1-банди.


14. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 31 октябрдаги ПҚ-2060-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорнинг 2-иловаси.


15. "Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 ноябрдаги ПҚ-2066-сонли қарори.


16. "Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори 36-иловасининг 1- ва 24-бандлари.


17. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 19 сентябрдаги ПҚ-2601-сонли қарори 1-иловасининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 февраль, 5-сон, 60-модда