Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.02.2017 й. ПҚ-2787-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарорига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2017 й.

N ПҚ-2787



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ЙЎЛОВЧИ ТАШИШ ТРАНСПОРТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2013 ЙИЛ 9

ОКТЯБРДАГИ ПҚ-2048-СОНЛИ ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент метрополитени фаолиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2638-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сонли қарори 2-иловасидан "Тошкент метрополитени" ДУК" блоки чиқариб ташлансин.


2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 116-модда