25-сон АФМС "Аудиторлик текшируви ўтказишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишини текшириш"
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2003 йил 28 февралда 1223-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирининг
2003 йил 27 январдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур cтандарт рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикаси аудиторлик фаолияти
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ
(25-СОН АФМС)
Аудиторлик текшируви ўтказишда
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга
риоя этилишини текшириш
Аудиторлик фаолиятининг мазкур стандарти (АФМС) Ўзбекистон Республикасининг “Аудиторлик фаолияти тўғрисида” қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, 5-6-сон, 149-модда) 21-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябрдаги “Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида” 365-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 йил, 9-сон, 62-модда) 3-бандига асосан ишлаб чиқилган
...