Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 15.05.2017 й. 01/27-26/04-сон "Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 19.06.2017 й. 2890-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2017 й.

N 2890




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

15.05.2017 й.

N 01/27-26/04


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Мулкни

баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС)

"Товар-моддий захиралар қийматини

баҳолаш"ни тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Баҳолаш фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сонли "Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Қарор Қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Мулкни баҳолаш миллий стандарти (14-сон МБМС) "Товар-моддий захиралар қийматини баҳолаш" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                Р. Гулямов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 июнь, 25-сон, 554-модда