Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2017 й. 525-сон "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2017 й.

N 525



ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРНИНГ

ОЛДИНИ ОЛИШ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ

ЭТИШ БЎЙИЧА ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ

ВА ҲУДУДИЙ КОМИССИЯЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш ишларига самарали раҳбарликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:

икки ой муддатда комиссиялар йиғилишларини ўтказсинлар ва уларнинг 2017 йил охиригача бўлган иш режаларини тасдиқласинлар;

ҳар ойда кейинги ойнинг 10-кунигача Ҳукумат комиссиясининг ишчи органига унинг қарорлари бажарилиши ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 24 июль, 29-сон, 706-модда