Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Соғлиқни сақлаш вазирининг 10.07.2017 й. 91-сон "Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.07.2017 й. 2396-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.07.2017 й.

N 2396-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ

10.07.2017 й.

N 91


БУЙРУҒИ



"Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми

ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган

моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига

ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт

анжомларига бўлган минимал талабларни тасдиқлаш

тўғрисида"ги буйруқни, шунингдек унга қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон "Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 3 октябрдаги 281-сон "Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2396, 2012 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 43-сон, 500-модда);

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2015 йил 8 октябрдаги 37-сон "Тиббий фаолиятнинг тегишли тури, ҳажми ва типини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, тиббиёт асбоб-ускуналарига ва бошқа техника воситаларига, шу жумладан тиббиёт анжомларига бўлган минимал талабларга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2396-1, 2015 йил 3 ноябрь).


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.



Соғлиқни сақлаш вазири                                         А. Шадманов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 757-модда