Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 06.07.2017 й. 01/19-10/12-сон "Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) "Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 27.07.2017 й. 2626-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.07.2017 й.

N 2626-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИЛГАН КОРХОНАЛАРГА

КЎМАКЛАШИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

06.07.2017 й.

N 01/19-10/12


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик

хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)

"Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат

хизматлари"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 27 октябрдаги 01/27-26/26-сонли "Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) "Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (рўйхат рақами 2626, 2014 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 563-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                  Р. Гулямов






Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик

хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС)

"Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат

хизматлари"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарор муқаддимасидаги ", Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ва 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига" деган сўзлар "ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Стандарт муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (2-сон РХМС) "Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари" (кейинги ўринларда стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 10 майдаги 129-сон "Риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш орқали амалга ошириладиган риэлторлик фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилайди.".


3. Мазкур ўзгартиришлар Риэлторлик ташкилотлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 31 июль, 30-сон, 754-модда