Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2017 й. 773-сон "Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2017 й.

N 773



МОДДИЙ-ТЕХНИКА РЕСУРСЛАРИНИНГ

СТРАТЕГИК ТУРЛАРИНИ СОТИШНИНГ МАХСУС

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2916-сон қарорига мувофиқ, шунингдек ихтисослаштирилган санитария жиҳатидан тозалаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва уларни ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги Низом 32-бандининг биринчи хатбошига "Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпанияси" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари ҳузуридаги "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхоналари ҳамда "Тошкент шаҳар "Махсустранс" давлат унитар корхонаси" сўзлари қўшилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.