Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2017 й. 752-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тайёр дори воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилишни тартибга солиш билан боғлиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.09.2017 й.
N 752
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ
ТАЙЁР ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИНИ
ИМПОРТ ҚИЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ
АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2911-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда республика фармацевтика тармоғини янада ривожлантиришни, ички бозорни сифатли ва самарали маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдиришни, импортнинг ўрнини босувчи дори препаратлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР Қ
...