Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 й. 764-сон "Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2017 й.

N 764




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ

ИШЛАР ОРГАНЛАРИДА ТИББИЙ ТЕКШИРУВНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ҲАРБИЙ-ТИББИЙ ЭКСПЕРТИЗАНИ

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги ҳамда "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ички ишлар органларида ҳарбий-тиббий экспертиза ва тиббий гувоҳлантириш масалаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 28 сентябрь